Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги


-жадвал Жаҳон қоракўлчилигида айрим давлатлар салмоғи



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet158/189
Sana06.07.2022
Hajmi3,39 Mb.
#745070
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   189
Bog'liq
Q.x.iqtisodiyoti darslik Murtazayev

3-жадвал
Жаҳон қоракўлчилигида айрим давлатлар салмоғи 
Мамлакатлар
Салмоғи (%да) 
Бош сони 
Қоракўл терини сотиш 
буйича 
Афғонистон
31,0 
29,0 
Ўзбекистон
24,8 
24,7 
Туркманистон
21,7 
20,5 
Қозоқистон
9,9 
4,4 
Эрон
6,2 
6,8 
Намибия
1,2 
4,4 
Тожикистон
0,9 
1,7 
Россия
0,9 
1,7 
Бошқалар
3,4 
6,6 


337 
Қоракўл Ўзбекистоннинг ифтихори ва бойлиги ҳисобланади. 
Қоракўл терилари ўрамаларининг ўзига хослиги, табиийлиги, 
нақшларининг 
бойлиги, 
ипакдек 
юмшоқлиги, 
ялтироқлигининг 
юқорилиги билан жаҳонда шуҳрат қозонди. Ўзбекистон жаҳонда қоракўл 
қўйларининг ватани ҳисобланмай, балки қоракўл қўйларини етиштирувчи 
асосий база ҳам бўлиб ҳисобланади. 
Қоракўл етиштириш бўйича республиканинг еттита вилояти: 
Бухоро, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах вилоятлари 
ва Қорақалпоғистон республикалари шуғулланади. 
1920 йилларгача қоракўлчилар кўчманчилик ёки ярим кўчманчилик 
ҳолатида бўлиб қўйларнинг маҳсулдорлиги паст эди. Қиш оғир келган 
вақтларда фойдаланиш учун заҳира озуқа маҳсулотлари йўқ эди ва 
қуйларнинг сезиларли қисми ўлиб кетар эди. Шундай ҳолатни 1892, 1917 
ва кейинчалик 1969 йиллар мисолида кўриш мумкин, бу вақтда қишлов 
оғир келиши натижасида нобуд бўлган қўйларнинг 90-95% га яқини 
қоракўл қўйлари бўлганлиги кўрсатилган. Шунинг 80%и Бухоро амири ва 
унинг яқинларига, катта бойларга тегишли бўлган. 
1928 йил Ўзбекистонда биринчи марта «Муборак» қоракўлчилик 
совхози ташкил этилган, ҳозирги кунда ҳам мана шу хўжалик қора рангли 
қоракўл териларини етиштирувчи наслчилик хўжаликларидан бири бўлиб 
ҳисобланади. Охирги вақтларда колхоз ва совхозларда бўлган 
қоракўлчилик сурувларидан қора рангли қоракўл териларини ишлаб 
чиқарувчи наслчилик заводлари ва фермалари ташкил этилди. Булар: 
«Нишон», «Конимех» ва «Қоракўл». 
Кулранг ва сур рангли териларни етиштирувчи «Оқ-қапчиғай», 
(ҳозирда «Сайхун» ва «Оқ-қапчиғай»), «Нурота», «Қорақум», «Карноб», 
«Ғузор» наслчилик фермалари, Бухоро ва Навоий ширкатлари. 
1935 йилда ташкил этилган Ўзбекистон зонал қоракўлчилик 
тажриба станцияси кейинчалик Ўзбекистон мустақилликка эришгандан 
сўнг қайта ташкил этилиб «Чўл экологияси ва қоракўлчилик илмий 
текшириш институти»га айлантирилди. Ҳозирги вақтда Республикада 18 
та наслчилик заводи ва 13 та наслчилик хўжаликлари фаолият 
кўрсатмоқда. 
Қоракўлчиликдан олинадиган маҳсулот қоракўл қўзи терилари 
бўлиб, у табиат мўъжизаси сифатида бутун дунёда машҳурдир. 
2004 йили Республиканинг барча турдаги хўжаликларида 375 минг 
донага яқин юқори сифатли қоракўл тери ишлаб чиқарилиб мамлакат 
ичидаги ва чет эл истеъмолчиларига етказиб берилди. 
Бу маҳсулотни асосий қисми ҳорижга сотилиб, мамлакат валюта 
тушумининг ортишига сезиларли таъсир кўрсатади. Бундан ташқари 
қоракўл зотли қўйлар Ўзбекистонда мавжуд бўлган чўл, ярим чўл зонаси 
бўлган 25 млн.га яқин ноқулай шароитида арзимаган эфимер ўсимликлар 
ва бута, бутасимон ўсимликлардан ташкил топган дағал озиқалардан ўта 
самарали фойдаланиши билан алоҳида эътиборга сазовордир. Энг оғир
чидамлилигини кўрсата олган чорва моли сифатида қадрланади. Ҳозирда, 


338 
яъни 2014 йилга келиб, қоракўл қўйлар сони 6 млн.га яқинни ташкил 
этади. 
Қоракўл қуйлари қоракўл терисидан ташқари истеъмол учун жуда 
сифатли бўлган гўшт маҳсулоти билан ҳам аҳамиятлидир. Қоракўл қўй 
гўшти бошқа зотли қўйлар гўшт маҳсулотлари билан ўзларининг 
шифобахшлик сифати – (мраморность) мускул ва ёғ тўқималарининг 
қаватма-қават 
жойлашиши 
билан 
кескин 
ажралиб 
туради. 
Қоракўлчиликда тери ва гўштдан ташқари, ёш қўзи ошқозони (сычуг), 
жун, шифобахш, юқори даражали ёғли сут маҳсулотлари ва бошқа 
турдаги ёрдамчи ва қўшимча маҳсулотлар олиниб, мамлакат ижтимоий-
иқтисодий жабҳасида муҳим ўринни эгаллайди. 
Қуйидаги 1- ва 2- жадвалларда Ўзбекистонда қўйлар бош сонининг 
ўзгариши ва қўйчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ўзгариши 
тўғрисидаги маълумотлар таҳлили барча тоифадаги хўжаликлар, 
жумладан, фермер хўжаликлари, деҳқон ва аҳолининг шахсий ёрдамчи 
хўжаликлари шунингдек, қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи 
ташкилотлар кесимида келтирилган. 2005-2014 йилларда жами қўйлар 
сони 7087 минг бошга ёки 1,6 мартага ошган. Шу жумладан қоракўл 
қўйлар эса 1848,1 минг бошга ёки 1,4 мартага ошган. Қоракўл қўйларнинг 
жами қўйлардаги салмоғи эса – мос равишда 41,3 дан 35,4 % гача 
ўзгарган. Шу даврда фермер, деҳқон ва аҳолининг шахсий ёрдамчи 
хўжаликларида мос равишда - 2,7 ва 1,8 мартага ўсиш суръати кузатилган 
бўлса, қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларда 
эса 32,5 % га камайиш тенденцияси мавжуд. Қўйчилик маҳсулотлари 
бўлмиш, қўй ва эчки гўшти, жун ва қоракўл териси етиштиришда кескин 
ўзгаришлар бўлган. Шу даврда қўй ва эчки гўшти ишлаб чиқариш – 2,3 
мартага, жун тайёрлаш – 1,7 мартага ва қоракўл териси етказиб бериш 
-1,5 мартага ошган. Ушбу маҳсулотларни етиштиришда фермер, деҳқон 
ва аҳолининг шахсий ёрдамчи хўжаликларида ўсиш суръати кузатилган 
бўлса, қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларда 
эса камайиш тенденцияси мавжуд. 


339 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish