3
Кириш
Инсоният тараққиёти тарихида ижтимоий ишлаб чиқариш, шу
жумладан товар-пул муносабатлари алоҳида ўрин тутади. Бу жараён
жаҳондаги турли мамлакатларда ўзига хос, ўзига мос равишда амалга
оширилади. Ўзбекистонда босқичма-босқич шаклланиб, ривожланиб
бораётган бозор муносабатлари мамлакатнинг тараққиёт
даражаси, урф-
одатларини, маданий ва маънавий меросини, менталитетини ва
ҳоказоларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилмоқда.
Халқ хўжалигининг барча тармоқларида, шу жумладан, қишлоқ
хўжалигида бозор муносабатларининг шаклланишида ислоҳотларнинг
устувор йўналишлари,
унинг назарий асослари, амалга ошириш
хусусиятлари, Республика Президенти асарларида, фармойишларда,
қонунларда, Республика Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган
қарорларда баён этилган.
Қишлоқ хўжалиги иқтисодиётининг барқарор
ривожланишининг
долзарб муаммолари Ўзбекистон Республикасининг «Мулк тўғрисида»,
«Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш», «Ер
тўғрисида», «Меҳнат тўғрисида», «Солиқ тўғрисида», «Фермер хўжалиги
тўғрисида», «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги қонун ва кодексларда ҳамда
Республика
Вазирлар
Маҳкамасининг
қарорларида
ва
бошқа
ҳужжатларда кўрсатиб ўтилган.
Бозор муносабатлари тизимини такомиллаштириш орқали қишлоқ
хўжалигида ишлаб чиқарилаётган барча турдаги маҳсулотлар ва шу
маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган моддий ва молиявий
ресурслар шартнома асосида эркин баҳода харид қилиш муаммолари
ижобий ҳал қилиниши, паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган қишлоқ
хўжалиги
корхоналари, фермер хўжаликлари фаолиятида мисли
кўрилмаган ўзгаришлар рўй бераётган даврда, ҳукумат томонидан амалга
оширилаётган чора-тадбирлар муҳим рол уйнамоқда. Бу эса шубхасиз
ўқувчилар ва мутахассисларнинг билимини ошириш каби долзарб
вазифаларни ҳал қилишни тақозо қилади.
Босқичма-босқич бозор иқтисодиётига ўтиш
самарадорлигини
ошириш билан бирга маълум камчиликларга ҳам йўл қуйилмоқда. Бу
тасодифий ҳолат эмас, албатта. Кенг маънода бозор иқтисодиётига ўтиш
ва унинг барқарор самарадорлигини таъминлаш маълум даврни талаб
этади. Шу мақсадда қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотлар янада
чуқурлаштирилди.
Ҳозирги даврда бош вазифа бозор иқтисодиёти қонунлари,
механизмлари, категориялари талабларини ҳисобга олган ҳолда кўпроқ,
сифатлироқ ва рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш,
уларнинг иқтисодий самарадорлик кўрсаткичларини, шу жумладан,
меҳнат
унумдорлигини ошириш, таннархни пасайтириш, сотиш
баҳоларини такомиллаштириш ҳамда харажатлар рентабеллигини
ошириш имкониятларини қидириб топиш ва улардан оқилона
4
фойдаланиш ҳисобланади. Бу вазифа ҳар бир хўжалик раҳбарининг,
мутахассиснинг,
магистрлар, талабалар ва барча меҳнаткашларининг
долзарб вазифасидир.
Дарслик бакалавр, магистр, аспирант, ўқитувчи, агросаноат мажмуи
раҳбар ва мутахассислари учун мўлжаллаб ёзилган
дарсликлардан бири
бўлганлиги учун ҳам камчиликлардан холи эмас деб ҳисоблаймиз.
Шунинг учун ҳам ўта тиғиз ва қимматли вақтларини сарфлаб, ўзларининг
адолатли ва беғараз фикр-мулоҳазаларини билдирган барча ўқувчиларга
ўз миннатдорчилигимизни олдиндан изҳор қиламиз.
Бизнинг манзил: Самарқанд шаҳри, Мирзо Улуғбек кўчаси 77-уй. E-
mail: olimmurtazaev@gmail.com, fahrorov@ yahoo.com
Do'stlaringiz bilan baham: