Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/189
Sana06.07.2022
Hajmi3,39 Mb.
#745070
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   189
Bog'liq
Q.x.iqtisodiyoti darslik Murtazayev

Учинчидан,
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши мамлакат оғир 
саноатининг ривожланиш суръатига ва даражасига самарали таъсир 
кўрсатади. Қишлоқ хўжалиги йирик миқдорда ишлаб чиқариш 
воситаларини истеъмол қилгани ҳолда трактор, мелиоратив ва қишлоқ 
хўжалик машинасозлиги, кимё саноати, айниқса минерал ўғит ишлаб 
чиқаришга фаол таъсир кўрсатади. Ҳозирги вақтда қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотини ишлаб чиқаришга кетадиган материал харажатларнинг 
асосий қисмини саноат етказиб берадиган ишлаб чиқариш воситалари 
(ёқилғи-мойлаш материаллари, заҳира қисмлар, минерал ўғит, омухта ем, 
асосий воситалар амортизацияси ва бошқалар) ташкил қилади. 2012 йилга 
келиб 3099,2 млрд.сўмлик ёқилғи, 1173,4 млрд. сўмлик электр энергияси, 
424,2 млрд. сўмлик кимё ва нефт-кимё саноати, 1091,9 млрд. сўмлик 
машинасозлик ва металга ишлов бериш саноати маҳсулотлари ишлаб 
чиқарилган.
Тўртинчидан,
қишлоқ хўжалиги меҳнат ресурсларини сафарбар 
қилиш сфераси сифатида катта аҳамиятга эга. Бу тармоқда 2012 йилда 3,3 
млн. киши банд бўлиб, у халқ хўжалиги фаол ходимларининг 26,7 % ини 
ташкил этади. Ҳар йили қишлоқ хўжалиги ўз ходимларининг бир 
қисмини бошқа тармоқларга ўтказиб иқтисодиётнинг бу тармоқларида иш 
кучини такрор ишлаб чиқаришга катта ҳисса қўшади.
Бешинчидан,
қишлоқ хўжалигининг мамлакат иқтисодиётидаги 
роли яна шу билан аниқланадики, у умумхалқ масалаларини ҳал қилиш 
учун зарур бўлган жамғаришнинг муҳим манбаи ҳисобланади. Бу 
тармоқда мамлакат халқ хўжалигида ташкил топган қўшилган 
қийматнинг 30 фоизга яқини яратилади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 
ва улардан қайта ишланган товарларни сотишдан жами валюта 
тушумининг 40–50 фоизи ташкил топади. 2012 йилда биргина пахта 
толаси экспортидан 1259,7 млн. ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспортидан 
877,2 млн. АҚШ долларилик тушум келган. 
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг халқ хўжалигининг бошқа
тармоқларидан фарқ қиладиган ўзига хос характердаги хусусиятлари ҳам 
мавжуд:
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг биринчи хусусияти 



шундан иборатки,
тармоқда ер-сув ресурслари, ўсимлик ва табиий 
ҳайвонот дунёси, тирик организмлар, биологик меҳнат воситаларидан 
фойдаланилади. Бу ерда ишлаб чиқариш жараёни объектив шароитларга, 
тирик организмларнинг ривожланиши ва ўзгариш тезлигига боғлиқ. Бу 
шарт-шароитлардан 
фойдаланиш 
деҳқончилик 
ва 
чорвачилик 
тармоқларида ишлаб чиқаришни ташкил қилишнинг илғор шаклларини 
ҳамда ходимларга ҳақ тўлашни танлашда муҳим аҳамият касб этади.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг иккинчи хусусияти шуки,
бу 
тармоқда бош ишлаб чиқариш воситаси ер ресурслари ҳисобланади. Агар
саноатда (қазилма саноатдан ташқари) ер корхоналарни жойлаштириш 
учун макон бўлиб хизмат қиладиган бўлса, қишлоқ хўжалигида эса у 
асосий ва алмаштириб бўлмайдиган ишлаб чиқариш воситасидир. 
Меҳнат жараёни ва маҳсулот ишлаб чиқариш қишлоқ хўжалигида 
бевосита ер билан, унинг сифати, ундан фойдаланиш жараёни билан 
боғлиқ. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши катта ер майдонларида 
агрегатлар ёрдамида амалга оширилади. Қишлоқ хўжалиги ишлаб
чиқаришида сув ҳамда энергетик ресурсларга талаб жуда юқори 
ҳисобланади.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг учинчи хусусияти
Юқорида 
келтирилган икки хусусиятидан келиб чиқади. Унда такрор ишлаб 
чиқариш иқтисодий жараёни табиат билан чамбарчарс боғланган, 
маҳсулот ишлаб чиқариш биологик цикл билан боғлиқ.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг тўртинчи хусусияти
тупроқ-иқлим 
шароитига 
боғлиқлигидир. 
Қишлоқ 
хўжалиги 
экинларининг ҳосилдорлиги йиллар бўйича иқлим шароитига қараб, об-
ҳавога қараб ўзгариб туради, бу эса ўз навбатида чорвачиликнинг 
ривожланишига, 
қишлоқ 
хўжалиги 
ишлаб 
чиқаришининг 
самарадорлигига таъсир қилади. Олимларнинг тадқиқотларига кўра, 
кўпгина қишлоқ хўжалиги тармоқларида тенг ҳаражатларга тенг натижа 
олинмайди.

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish