2-жадвал
Ўзбекистонда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг
асосий кўрсаткичлари, минг тонна (2005-2014 йй.)*
Йилл
ар
Барча тоифадаги
хўжаликлар
Шу жумладан
Фермер
хўжаликлари
Деҳқон ва
аҳолининг
шахсий ёрдамчи
хўжаликлари
Қишлоқ
хўжалиги
фаолиятини
амалга
оширувчи
ташкилотлар
Гўшт
(тирик
вазнда)
Сут
Гўшт
(тирик
вазнда)
Сут
Гўшт
(тирик
вазнда)
Сут
Гўшт
(тирик
вазнда)
Сут
2005
1061,2
4554,9
22,7
94,7
1002,4
4409,2
36,1
51,0
2006
1139,6
4855,8
24,3
111,2
1078,3
4709,1
37,0
35,5
2007
1208,7
5097,5
29,8
125,4
1147,4
4949,7
31,5
22,4
2008
1288,0
5426,3
32,4
151,6
1223,2
5250,2
32,4
24,5
2009
1367,8
5802,5
35,4
190,9
1300,1
5582,2
32,3
29,4
2010
1461,4
6169,0
37,8
205,0
1389,2
5927,8
34,4
36,2
2011
1564,2
6766,2
41,0
230,1
1481,6
6494,6
41,6
41,5
2012
1672,9
7310,9
45,1
256,8
1583,9
7008,5
43,9
45,6
2013
1787,8
7885,5
49,0
285,6
1690,3
7547,2
48,5
52,7
2014
1906,3
8431,6
55,3
608,6
1800,2
8064,6
50,8
58,4
332
*
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси. Йиллик статистик тўплам. Тошкент 2013 йил
ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. Тошкент 2015 тўплам материаллари.
Жадвал маълумотларидан кўринадики, сигирлардан сут соғиб олиш,
сўйилган молларнинг вазни ва бошқа маҳсулдорлик кўрсаткичларида ҳам
ўзгаришлар бўлган. 2014 йили 2005 йилга нисбатан бир бош сигирдан
соғиб олинган сут қарийб 28 % га ошган. Сўйилган қорамолнинг тирик
вазни ҳам 2014 йилда 2005 йилга нисбатан 1,8 мартга ошган.
Маҳсулдорликнинг ошиши ялпи сут ва гўшт маҳсулотларининг ҳажмига
ижобий таъсир қилган. Шунингдек, бу ерда четдан келтирилган зотдор
қорамоллар салмоғининг йилдан-йилга ошиб бориши ҳам муҳим рол
ўйнамоқда.
Қишлоқ хўжалиги кейинги соҳаси чорвачиликда иқтисодий
ислоҳотлар амалга оширилди. Бунда давлат томонидан қишлоқ
жойларидаги чорвачилик билан шуғулланувчи аҳоли ҳамда чорвачилик
фермер хўжаликларида чорва моллари сонини кўпайтириш, наслчилик
ишларини кучайтириш, зооветеринария сервис хизматларини кўрсатишни
кенгайтириш учун шароитларни яхшилаш чоралари мақсад қилиб
қўйилди. Бунга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006
йил 21 апрелдаги 67-сонли “2006—2010 йиллар даврида шахсий ёрдамчи,
деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллари, биринчи навбатда
қорамоллар сонини кўпайтиришни рағбатлантириш дастурини амалга
ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2008 йил 21 апрелдаги ПҚ-842-сонли
“Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллар
кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик
маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида” қарорларини кўрсатиш мумкин. Чорвачилик
соҳасидаги ислоҳотлар натижасида, шунингдек, хориждан келтирилган
зотдор моллар ҳисобига ҳам 2013 йил бошига келиб 2004 йилга нисбатан
қорамоллар бош сони 5,9 млн дан 10,1 млн бошга ёки 171,2 фоизга,
шундан сигирлар сони мос равишда 2,5 млн дан 3,9 млн га, ёки 156,0
фоизга, қўй ва эчкилар сони 9,9 млн бошдан 17,1 млн бошга ёки 172,7
фоизга, паррандалар сони эса 17,7 млн донадан 47,5 млн донага ёки 2,6
мартага ўсди
26
.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг2009 йил 26 январдаги
ПҚ-1047-сонли“Озиқ-овқат
маҳсулотлари
ишлаб
чиқаришни
кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида”ги қарорига биноан республика аҳолисининг озиқ-
овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини барқарор таъминлаш, ички
истеъмол бозорини мамлакатимизда ишлаб чиқарилган озиқ-овқат
маҳсулотлари билан бекаму-кўст тўлдириш, асосан қишлоқ жойларда
замонавий юқори унумли техника ва технология билан жиҳозланган
қайта ишловчи ихчам корхоналарни жадал барпо этиш, шу асосда янги
26
ЎзСТАТ, Сельское хозяйства Узбекистана, Статистический сборник, 2013
333
иш жойларини шакллантириш, кўпроқ одамларни иш билан таъминлаш,
уларнинг даромадлари ва фаровонлик даражасини ошириш мақсадида,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув
хўжалиги вазирлиги томонидан манфаатдор хўжалик бирлашмалари,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар
ҳокимликлари билан биргаликда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб
чиқаришни кенгайтириш ва ички истеъмол бозорини улар билан
тўлдириш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилган бўлиб унда
2009 йилда озиқ-овқат маҳсулотлари энг муҳим турларини ишлаб
чиқаришнинг асосий параметрлари, республика вилоятлари бўйича гўшт
ва сут етиштиришнинг прогноз ҳажмлари келтирилган, шунингдек,
республика вилоятларида 2009—2011 йилларда гўшт-сут маҳсулотларини
қайта ишлаш бўйича мини-технологиялар ва ихчам ускуналардан
фойдаланадиган янги корхоналар, шунингдек хом сут тайёрлаш бўйича
сервис пунктларини барпо этиш дастури ишлаб чиқилган. Шунингдек
ушбу қарорда 2009 йилнинг 1 июлидан бошлаб гўшт-сут маҳсулотини
саноат кўламида қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш
борасидаги фаолият фақат юридик шахс шаклида ташкил қилинган
тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилиши қатъий
белгилаб қўйилган бўлиб, гўшт ва сутни қайта ишлайдиган корхоналарга
ўз маҳсулотини автофургонларда аҳолига нақд пулга сотиш ҳуқуқи
берилган. Кейинги йилларда, яъни 2011 ва 2013 йилларда, ушбу қарорга
қўшимчалар киритилди ва у ҳаётга татбиқ этилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |