Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚНИ


ТАЛАБАЛАРНИ МАЪРУЗАЛАР ОРҚАЛИ ТАРБИЯЛАШ



Download 6,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/521
Sana24.02.2022
Hajmi6,1 Mb.
#226464
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   521
Bog'liq
ТошПТИ-ўқув-услубий-конференция-6-январ-2017-й.

ТАЛАБАЛАРНИ МАЪРУЗАЛАР ОРҚАЛИ ТАРБИЯЛАШ 
КЛИНИК АНАТОМИЯ (ОХТА) ФАНИ БЎЙИЧА 
МАЪРУЗАЛАРНИНГ ЎЗИГА ХОСЛИГИ 
 
Ахмедов Ш.М, Деҳқонов Қ.А, Акрамова М.Ю. 
Тошкент педиатрия тиббиёт институти 
 
Маъруза- бу фан учун бир машъалаки, бутун курс (паток) бу 
машъалага эргашиб, фан чўққилари сари интилмоғи лозим. 
Маърузани шундай ўқиш керакки, талабалар аввало лекторни, у 
орқали эса бутун бир фанни яхши кўриб, шу фанга қизиқиши ортиб, уни 
жон-дили билан эгаллашга бел боғласин. 
Бунинг учун маърузачи (лектор) қуйидаги қобилият ва 
кўрсатгичларга эга бўлиши шарт: 
- маърузачи(лектор) фанни чуқур билмоғи лозим; 
- маърузачи (лектор) тажрибали, илмий унвонли бўлмоғи керак;
- маърузачи (лектор) ташқи ва ички дунёси чиройли бўлиши лозим;
- маърузачи (лектор) нутқи чиройли, адабий тилда, содда, эркин ва 
равон гапирабилишилозим; 
- маърузачи (лектор) мулойим, кечирувчи ва мехрибон, шу билан бирга 
қатьиятли бўлиши шарт;
- маърузачи (лектор) ташқи кўриниши, кийимлари (формаси) тоза, 
кўркам ва содда бўлмоғи мақсадга мувофиқдир;
- маърузачи (лектор) маърузани тўғри режалаштирган, қизиқарли 
замонавий мултимедиядан ўз вақтида фойдаланишни, ҳатто шу мавзуга 
мос кичик фильм, мусиқа остида берилишини ҳам танлаш қобилиятига эга 
бўлмоғи лозим;
- маърузачи (лектор) режа асосида ҳар 10-15 минутда шу мавзуни 
амалиётга, ҳаётга тадбиқ этувчи қизиқарли, ҳазил(юмор) билан чиқишлар 
қила билиши лозим; 


79 
- маърузачи (лектор) айниқса бизнинг фанимиз (клиник анатомия –
ОХТА) бўйича ўз фикрларини асослаб, рангли бўрларда доскага чиройли 
чизиб кўрсатиш қобилиятига эга бўлмоғи лозим; 
Маърузачида (лекторда) юқоридаги фазилатлар, қобилиятлар ва 
қирралар бўлсагина 90 минутлик маъруза талабалар учун содда, 
қизиқарли, тушунарли бўлиши мумкин, акс ҳолда талабалар зерикади, 
маърузада бошқа ишлар билан, бошқа фанлар билан шуғулланиб 
ўтиришади, бу эса 90 минутлик маъруза фойдасиз, самарасиз ўтган 
деганидир. 
Бундан ташқари бизнинг фандан маъруза ўқувчи-маърузачи педагог 
одам анатомиясини, физиологиясини ва умумий жарроҳлик фанларини 
яхши ўзлаштирган бўлмоғи лозим. 
Зеро, ўзгаларга зиё бахш этмоқ учун педагог-маърузачининг қалби 
қуёш каби ёниб-порлаб турмоғи лозим, ахир ёнмай туриб зиё сочиб 
бўлмайди... 
Талабанинг бирор бир фанга бўлган истак, ҳаваси аввало шу фан 
ўқитувчисига боғлиқ бўлади ва ҳақиқий маърузачи-педагог устоз залда
ўтирган талабаларнинг қалбида шу фанга қизиқиш, ҳаттоки муҳаббат 
уйғота билади. Шундай педагокгина шогирдларининг иззат ва ҳурматига
сазовор бўла олади. 
Менинг 45 йиллик илмий-педагогик тажрибам шуни таклидлайдики, 
нокамтар, кеккайган, дилида кек сақловчи ( кечиришни билмайдиган) 
кишилар асло яхши педагог бўла олмайдилар: талабалар энг адолатли ва 
софдил ўқитувчиларнигина ҳурмат қилади, ҳавас қилади ва унга эргашади. 
Кам бўлсада шундай олим-педагогларни учратдим, улар: мен илм 
чўққисига чиқдим, тарбияланиб бўлдим, тарбияланишга энди эҳтиёжим 
йўқ,-дейдилар, ана шунинг ўзи тарбиясизликнинг белгисидир, чунки ҳаёт 
доим ривожланишда, илм-фан тараққиётда, демак бир умр изланамиз ва 
тарбияланамиз. 
Биласизми, 
маърузачи 
профессор-педагог 
тўлақонли 
равон, 
серқиррали, чуқур илмли, қизиқарли маърузаси билан талабалар онгида 
маънавият ва тарбия нурларини таратади, ундан сўнг шу нурланга 
уйғунлашган илмни ўрнатади. Маърузачининг юриш-туриши, мимикаси, 
ташқи кўриниши, озодалиги мулойимлиги, ҳаттоки овозининг ёқимлилиги, 
ибораларинг ўзида талаба ҳавас қиладиган тарбия ётади. 
Бу ҳақда кафедрамизнинг биринчи мудири (раҳматли) проф. Султон 
Аминович Долимов шундай дердилар: “Тарбиячи- педагогнинг ўзи 
тарбияланган бўлиши керак”, сезаяпсизми бу гап ҳудди бугун учун 
айтилгандек. 
Маърузачи устозларини эслаб, уларнинг илмларига суяниши ҳам 
тарбиянинг бир туридир. 
Бир ҳурматли катта олим, файласуф (донишманд) 100 ёшга кирганида 
унинг меҳрибон шогирдлари: шунча йил изланиб, ўқиб, ўрганиб, 


80 
янгиликлар яратдингиз, оламшумул ҳулосаларингизни бизга айтиб кетинг- 
деб илтимос қилишса, донишманд жавоб берибди: ҳеч нарса 
билмаслигимни билдим. 
Демак илм-фан, тарбия чегарасиз, педагог, айниқса маърузачи 
(лектор) доимо изланишда, янги услубларни ўргатишда, тарбияланишда 
доимо давом этмоғи лозим. 
Илмий- тарбиявий савиясини муттасил ошириб бормаган маърузачи-
педагог қаровсиз қолган дарахтга ўхшаб, охири мевадан қолади. 
Олим-педагоклар, уларни шарафли ва заҳматкаш касби-корлари, 
камтару, меҳнатсеварликлари ҳақида, серқирраликларию тарбият ўчоғи 
эканликлари ҳақида шеъриятнинг султони- бобокалонимиз Алишер 
Навоий шундай ёзадилар: 
Олим агар қатъи амал айласа, 
Илмиға шойиста амал айласа... 
Они шараф гавҳарининг кони бил, 
Гавҳари кон, ҳар не десанг они бил. 
Адабиётлар: 
1. 
“Алишер Навоий” Ғ. Каримов 1951 й. 
2. 
“Ҳаёт-устоз, Халқ – муаллим” Р.Усмонов 1982 й. 
3. 
Неврологические воззрения Абу Али Ибн Сины” Н.М. 
Маджидов, В.Д. Гордеева 1980 й. 

Download 6,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   521




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish