“Maxsus fanlarni o’qitish metodikasi’ fanining predmeti, maqsadi va vazifalari.
«Махсус фанларини ўқитиш методикаси» фани бўлажак педагогларни дидактик фаолиятга тайёрлаш тизимида асосий фанлардан биридир.
Олий ўқув юртида юқори малакали педагог кадр тайёрлаш мазмуни қуйидаги асосий талабларга жавоб бериши керак:
1.Малака тавсифи талабларига: нимани билиши ва бажариши.
2.Ўқитиш мазмуни амалга ошириладиган тарбиянинг мақсад ҳамда вазифаларига мос келиши.
3.Ўқитиш мазмунини политехник йўналишда бўлиши.
4.Ўқитувчи тайёрлашнинг барча томонларини бирлиги ва ўзаро боғлиқлиги.
5.Таълим бериш мазмунининг илмий ва техника тараққиёти талабларига мос келиши.
6.Тайёргарликни кенг шаклда бўлиши.
7.Назария билан амалиётни ўзаро боғланган бўлиши.
8.Давлат таълим стандартлари талабларига мослиги.
Юқорида келтирилганларни амалга ошириш учун «Мутахассислик фанларини ўқитиш методикаси» фанининг предмети ва объектини тўғри аниқлаб олишимиз керак. Бу фаннинг предмети, ўқитишнинг таълим-тарбиянинг замонавий қонуниятлари мазмуни, ўқитиш усуллари, воситалари билан мутахассисларни қуроллантирувчи фан бўлгани учун унинг методологик асослари мақсад ва вазифалари дунёнинг моддий-маънавий ривожида шахс камолати уйғунлиги қонуниятлари ва давлатнинг замонавий сиёсатидан келиб чиқади. Ўзбекистон Республикасининг таълим тўғрисидаги қонунида таълим Ўзбекистон Республикаси ижтимоий тараққиёти соҳасида устувор деб эълон қилинади.
«Махсус фанларини ўқитиш методикаси» фанининг предмети-ушбу фанни ўрганишда талабаларнинг касбий малакаларини шаллантириш жараёни мазмуни, шакли ва ўқитиш методларидир.
Фаннинг объекти - техника олий ўқув юртлари шароитида касбий таълим соҳасида педагог кадрлар тайёрлаш жараёни.
Фаннинг методологик асоси ва амал қиладиган негизи Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонуни, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури».
Объектив дунёни билиш, назарияда нимани ўрганиш ва ўргатиш ва керак, кимни ва қандай тарбиялаш лозим деган масалалар мавжуд бўлиб, улар ўзаро узвий боғлиқдир.
«Махсус фанларини ўқитиш методикаси» фани ўз мазмун моҳиятини бойитишда, янгилашда мавжуд ҳодиса ва жараёнларни унинг мақсади ва вазифаларига мувофиқ келадиган усуллари билан ўрганади. Ушбу илмнинг илмий тадқиқот усуллари деганда ёш авлодни тарбиялаш, билимли қилиш ва ўқитишнинг реал жараёнларига хос бўлган ички алоқа ва муносабатларни текшириш, билиш йўллари, методлари ва воситалари мажмуи тушунилади. Бу фаннинг илмий тадқиқот усуллари қанчалик ривожланса ҳамда такомиллаштирилса, таълим-тарбия мазмунини янгилаш ва такомиллаштириш шу даражада юксалади.
Фан бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб боришда методлардан фойдаланиш мумкин:
Ўқитувчилар тайёрлаш тажрибалари. Ўқув-меъёрий ҳужжатлари ва унга бағишланган адабиётларни таҳлил қилиш.