Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси маданият вазирлиги ўзбекистон давлат консерваторияси



Download 361,06 Kb.
bet4/21
Sana21.02.2022
Hajmi361,06 Kb.
#46573
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
Tarix Маърузалар (1)

Электрон таълим ресурслари:
1. “Халқ сўзи” газетаси –www info XS. Uz.
2. “Туркистон” газетаси - www turkiston sarkor. uz.
3. “Маърифат” журнали - www ma’rifat – inform.
4. “Жамият ва бошқарув” журнали - www rzult academy freenet uz.
5. “Мозийдан садо” журнали - www moziy dostlink. Net
6. www. Ziyo net.uz.

1-мавзу:Ўзбекистон тарихи фанининг предмети, уни ўрганишнинг назарий-методологик асослари, манбалари ва аҳамияти.
Режа:
1.“Ўзбекистон тарихи” фанининг предмети ва уни ўрганишнинг аҳамияти.
2.“Ўзбекистон тарихи” фанининг методологик тамойиллари.
3.Ўзбекистон тарихини даврлаштириш ва уни ўрганишдаги асосий манбалар.
4.“Ўзбекистон тарихи” фанининг комил инсон тарбиясидаги ўрни ва роли.

1.“Ўзбекистон тарихи” фанининг предмети халқимизнинг энг қадимги даврлардан бошлаб то ҳозирги кунгача босиб ўтган узоқ ва мураккаб тарихий йўлини, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий ва маънавий ҳаётини ҳолисона ўрганишдан, тушунтиришдан иборатдир.Зеро,ўзликни англаш тарихни билишдан бошланади.2
“Ўзбекистон тарихи” ни ўрганишнинг аҳамияти шундаки:
“Ўзбекистон тарихи” фани ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялайди, ўз Ватанининг қадрига етишга, унинг озодлиги, келажаги учун жонини фидо қилишга тайёр бўлишга ёрдам беради; инсониятнинг қадимги даврдан ҳозирги кунгача босиб ўтган тарихий йўли, унинг сиёсий, ижтимоий, маънавий, аҳлоқий тажрибаси ҳақидаги билимлар асосларини эгаллаган, ўз ҳақ-ҳуқуқларини танийдиган, ўз кучи ва имкониятларига таянадиган, дунёда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга мустақил муносабат билан ёндашадиган, айни замонда, шахсий манфаатларини мамлакат ва халқ манфаатлари билан уйғун ҳолда кўрадиган баркамол шахсни тарбиялашга кўмаклашади; ёшларни тарихий, маънавий-аҳлоқий қадриятларнинг аҳамиятини англаб етишга одатлантиради; “Ўзбекистон тарихи” фани ижтимоий ҳаётини чуқур ўрганиб солиштириш орқали мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётини теранроқ англаш ва зарур илмий, ғоявий, тарбиявий хулосалар чиқариш ҳамда миллий мафкурасининг шаклланишига ёрдам беради.
2. Инсоният тарихини, тарихий воқеа, ҳодисаларни тўғри ёритиш ва ўрганиш учун бир қатор муҳим назарий-методологик тамойилларга таянмоқ зарур.
- Билиш назариясининг диалектик методи ана шундай тамойиллардан биридир. Диалектика олам ягона ва яхлит, унда содир бўладиган ҳодисалар, воқеалар умумий ва ўзаро боғланишда, узлуксиз ҳаракатда, зиддиятли тараққиётда бўлади, деб таълим беради, хусусан, Ўзбекистон тарихини жаҳон халқлари тарихи билан боғлиқ ҳолда ўрганишни тақозо этади;
- Тарихий воқеа ва ҳодисаларни ёритиш ва баён қилишда холислик тамойилига риоя қилиш, эҳтирос ва ҳис-ҳаяжонга берилмаслик, сиёсий гуруҳлар, ҳаракатлар ва фирқалар манфаатлари юзасидан ёритмасдан аслида қандай бўлса, шундайлигича баён қилиш, тарихий ҳақиқат устиворлигига эришиш;
- Манбалар билан асосланганлик тамойили – баён қилинаётган тарихий жараён, келтирилаётган ҳар қандай фактлар чинакам илмий ва асл манбаларга асосланган бўлмоғи лозим;
- Тарихий воқеа ва ҳодисаларга баҳо берганда чуқур назарий ва тарихий илмийлик тамойилига амал қилиш. Тарих фани бадиий ижод, халқ оғзаки ижоди, афсона ва эртаклар жамланмасига айланиб қолмаслиги, балки бўлиб ўтган воқеа ва ҳодисаларни инкор этиш мумкин бўлмаган асосли ҳужжатлар, далил ва рақамларга суянмоғи керак;
- Тарихни ўрганишда тарихийлик тамойили муҳим аҳамиятга эга. Бунинг учун Ўзбекистон тарихини ўқитишда хронологик изчилликка амал қилиш даркор, воқеа ва ҳодисаларни баён этишда оддийликдан мураккабликка томон бориш тамойилига риоя этиш лозим. Тарихий воқеа ва ҳодисаларни узуқ-юлуқ ўрганиш фойдадан кўра кўпроқ зарарли оқибатларни келтириб чиқаради;.Тарихий воқеа ва ҳодисаларга миллий ва умумбашарий ғояларнинг умумий уйғунлигидан келиб чиққан ҳолда баҳо бериш лозим;.Ўзбекистон тарихи фанини инсонпарварлаштириш, яъни бу фаннинг инсон тарбиясини кучайтиришдаги ўрнига биринчи даражали эътибор бериш;Аждодларимизнинг тарихий тажрибаларидан фойдаланиш, яъни тарихда бўлиб ўтган воқеалардан, ҳодисалардан, турли шахслар ҳаётидан, иқтисодий тараққиётдан, янги жамият қуриш йўлида, комил инсон тарбиялашда фойдаланиш;Тарихийлик қоидаси воқеа, ҳодисаларни ўз даврининг аниқ тарихий шароитидан, ўша давр муҳитидан, тарихий ривожланиш жараёнидан келиб чиққан ҳолда ўрганишни тақозо этади;
- Ижтимоий ёндашув тамойили тарихий жараёнларни аҳолининг барча табақалари манфаатларини, тенг таъсир этувчи омилларни ҳисобга олган ҳолда ўрганишни тақозо этади;
- Мамлакатимиз тарихини ўрганишда миллий қадриятлар, халқ анъаналари ва урф-одатлари, ислом дини тарихи, одамларнинг диний эътиқодлари, диний таълимотлари ва уларнинг асосчилари фаолиятини таҳлил қилишда ва ёритишда ворисийлик тамойилига амал қилинади;

Download 361,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish