Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси маданият вазирлиги ўзбекистон давлат консерваторияси



Download 361,06 Kb.
bet8/21
Sana21.02.2022
Hajmi361,06 Kb.
#46573
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   21
Bog'liq
Tarix Маърузалар (1)

«Ўзбек» этнонимнинг келиб чиқиши масаласида мутахассислар ўртасида ҳозирга қадар ягона фикр мавжуд эмас. Жумладан, баъзи тадқиқотчилар бу этнонимнинг келиб чиқишини Олтин Ўрда хони Ўзбекхоннинг (1312-1341) номи билан боғлайдилар. Бошқалари эса бу фикрни инкор этиб, «Ўзбек» атамаси Ўзбекхонга қадар Оқ Ўрда минтақасида, унинг Ғарбий Сибирь ва Қозоғистон қисмида яшаган туркий қавмларга нисбатан ишлатилган, Ўзбекхоннинг номи эса худди Шайбонийхон «шайбон” уруғи номи билан аталгани сингари қавм номидан олинган, деган фикрни илгари сурадилар. Шунингдек, «ўзбек» атамаси «ўзига бек», «эркин», «мустақил» маъноларини англатиб, XII-XIV асрлардан эътиборан халқимизга нисбатан ишлатила бошлаган деган қарашлар ҳам мавжуд.Х.Вамбери “ўзбек” атамасида “ўзига-ўзи беклик, ҳўжайин, ўзини мустақил тутиш” каби тушунчалар мавжуд деб ҳисоблайди. Унинг фикрича дастлаб “ҳурматга сазовор бўладиган одамга” нисбатан ишлатилган27.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ўзбек халқининг асосини ҳозирги Ўзбекистон ҳудудларида бир неча минг йиллар давомида яшаб келган маҳаллий саклар, массагетлар, сўғдийлар, бахтарлар, хоразмийлар, қанғлилар, довонликлар, чочликлар ташкил этган. Турли тарихий даврларда четдан келиб қўшилган аҳоли туб аҳолига қисман таъсир ўтказган бўлсада, унинг этник қиёфасини тубдан ўзгартира олмаган.
АДАБИЁТЛАР:
1.Абу Наср Форобий. Фозил одамлар шахри. Т. 1993 й.
2.Азамат Зиё. Ўзбек давлатчилиги тарихи. Т. 2001 й..
3. Ахмедов Б. Ўзбек улуси. Т. 1992 й.

4.Жабборов И. Ўзбеклар. Т.2008


5.Заки Валидий Ўзбек уруғлари. Т. 1992 й.


6.Муртазаева Р. ва бошқалар. Ўзбекистон тарихи. Т.2011 й.


7.Сагдуллаев А.С. Қадимги Ўзбекистон илк ёзма манбаларда. Т. 1996 й
8.Шамсуддинов Р.,Мўминов Ҳ.Ўзбекистон тарихи.Т.,2013 й.

5-мавзу: Илк ўрта асрларда ўзбек давлатчилиги ва ижтимоий-сиёсий, иқтисодий,маданий ҳаёт.
Режа:

    1. Хионийлар, кидарийлар, эфталийлар давлатларининг вужудга келиши.

    2. Турк хоқонлигининг ташкил топиши .

3. Ўрта Осиёни Араб халифалиги томонидан забт этилиши .

1. IV аср ўрталарида Ўрта Осиёга шимоли-шарқ (Еттисув ва Шарқий Туркистон)дан келган кўчманчи чорвадор хионийларнинг ҳужуми бошланади. Хионийлар қадимги туркий ҳунну қабилаларига қон-қариндош бўлган, шу боисдан Ғарб муаррихлари уларни эфталийлар («оқ ҳуннлар») деб атайди.
Хионийларнинг Грумбат исмли подшоҳи бўлган28. Мил. 353 йилда хионийлар Суғдга бостириб киради. Сўнгра улар Эронда ташкил топган ва ўз тазйиқини муттасил Ўрта Осиёда кучайтира бораётган Сосонийлар давлати билан тўқнашади. Жангда Сосонийлар шоҳи Шопур II хионийлардан энгилади.
IV асрнинг 60-йиллари охири ва 70-йиллари ўртасида шоҳ Шопур II бошлиқ Со­сонийлар Амударё ҳавзасига икки мар­та бостириб келади. Ҳар икки сафар ҳам улар катта талафот кўриб хионийлардан энгилади. Шундай қилиб, IV асрнинг 70-йилларида хионийлар Ўрта Осиёда узил-кесил ҳукмронликни ўрнатишга муваффақ бўладилар. Сирдарё бўйларидан то Амударёга қадар чўзилган кенг майдонда хионийларнинг кучли давлати қарор топади. Бу давлат 120 йилдан ортиқ мавжуд бўлди.
V асрнинг 20-йилларида Шарқдан Сирдарё ва Орол бўйлари орқали Хоразм ҳамда Амударё ҳавзасига яна бир кўчманчи чорвадор аҳоли — тохарлар кириб келади. Тохарлар I—IV асрларда Кушон подшолиги таркибида бўлиб, Кидар исмли ҳукмдор уларга йўлбошчи эди. Шу боисдан манбаларда улар кидарийлар номи билан тилга олинади. Тез орада кидарийлар Амударё ҳавзаси ҳамда ғарбий ва жанубий Суғд ерларини ишғол қилиб, Хионийлар давлатининг жанубий қисмида ўз ҳукмронлигини ўрнатади. Амударёнинг сўл томонида жойлашган Балх шаҳри эса бу янги давлатнинг пойтахти бўлди. Шубҳасиз, Кида­рийлар давлатининг географик ҳолати ўз-ўзидан уни икки йирик давлат — Со­сонийлар ва Хионийлар давлатлари ўртасида қалқонга айлантирди.
Афтидан кидарийлар хионийлар билан иттифоқчи сифатида ҳаракат қилган ва ўз тажовузларини Хуросонга томон кенгайтиришга интилган. V асрнинг 60-йилларига қадар улар Сосоний шохларининг Шарқдаги асосий душмани бўлиб қолган. Марв воҳасида кидарийлар билан Со­сонийлар шоҳи Бахром Гўр (Варахран V) ўртасида содир бўлган жангда шоҳнинг қўли баланд келиб, ўз душмани устидан ғалаба қозонади. Бу воқеадан сўнг кидарийлар мамлакати билан Сосонийлар давлати ўртасида чегара белгиланиб, Таликон яқинида тошдан чегара минораси ўрнатилади. 456 йилдаги жангда ки­дарийлар катта талофат бериб, Сосонийлардан енгилгач ўзларини қайта ўнглаб ололмаганлар. Айни шу вақтда улар шимолдан Ўрта Осиёга томон силжиган яна бир кўчманчи чорвадор аҳоли—эфталийлар билан тўқнашади. Натижада кидарийлар жанубга—Шимолий Ҳиндистон то­мон чекинишга мажбур бўлади. Ҳиндистондаги Гупта давлатини ўзига бўйсундириб, у ерда 75 йил ҳукмронлик қилишади.
Эфталийларнинг Ўрта Осиёга юриши V аср ўрталарида бош­ланади. Эфталийлар шоҳи Вахшунвар 457 йилда Чағониён, Тохаристон ва Бадахшонда ўз ҳокимиятини ўрнатади.29 Суғдда хионийлар ҳукмронлиги ҳам барҳам топади. V асрнинг 50-йилларида Эфталийлар давлати кучайиб кетди.Бундан хавфсираган Сосонийлар уларга қарши юриш қилади. Икки ўрта-даги жангу жадаллар Перўз ҳукмронлик қилган даврда (459—484) айниқса авжига чиқади. Сосонийлар шоҳи эфталийларга қарши уч марта юриш қилади.
Бироқ бу урушлар Сосонийлар шоҳининг ҳалокати билан тугайди. Марв ва ундан шарқдаги ерлар ишғол қилиниб, Эрон устига жуда оғир ўлпон юкланади.
Қисқа муддат мобайнида эфталийлар Кобул ва Панжоб водийларини эгаллайдилар. Сўнгра Урумчи, Қорашаҳар, Кучор, Хўтан ва Кошғар шаҳарлари забт этилади. Натижада, V асрнинг 2-ярми ва VI аср бошларида Ўрта Осиё, Шарқий Эрон, Шимолий Ҳиндистон ва Шарқий Туркистон ерларини ягона ҳудудга бирлаштирган қудратли Эфталийлар давлати ташкил топади. Гарчи бу давлат сиёсий жиҳатдан Кушон подшолигига нисбатан унчалик мустаҳкам бўлмаса-да, аммо майдони жиҳатидан ундан улканроқ эди. Бу буюк давлат Шарқ мамлакатлари, хусусан Ўрта Осиё халқлари тарихида айниқса муҳим роль ўйнади.
Эфталийлар давлатига бирлашган аҳолининг бир қисми кўчманчи чорвадор бўлса, иккинчи—каттароқ қисми шаҳар ва қишлоқларда яшовчи ўтроқ аҳоли бўлган. Ўтроқ аҳоли, асосан, зироатчилик билан шуғулланарди. Тохаристон ва Суғд деҳқончилик ва боғдорчиликнинг маркази ҳисобланарди. Қашқадарё ва Зарафшон водийларида ғалладан ташқари, шоли ҳам етиштирилар эди. Хитой манбаларида қайд этилишича, V—VI асрларда Шарқий Туркистон ва Ўрта Осиё ерларида кўплаб пахта экилар эди. Унинг толасидан ниҳоятда майин оқ мато тўқилган. Хитой бозорларида бундай матога талаб катта бўлган. Чунки ўша даврларда Хитойда ҳали пахта экилмас эди.
Аҳолининг даштларда яшовчи ярим кўчманчи қисми чорвачилик, хусусан қўй-эчки ва қорамол боқиш, туячилик, тоғли ва тоғ олди минтақаларида эса йилқичилик билан шуғулланар эди. Фарғона водийси эса зотли арғумоқлари билан машҳур бўлган.
Экинзор ерларнинг каттагина қисми ҳамон қишлоқ жамоалари тасарруфида бўлса-да, аммо суғориладиган ер майдонларининг маълум бир қисми «деҳқон»лар қўлида тўплана бошлаган. Суғориладиган ерларнинг бир қисми ибодатхоналар мулки («вағнзе») эди. Яйловларнинг асосий қисми эса қабила ва уруғ жамоалари ҳамда уларнинг оқсоқол зодагонлари тасарруфида турарди.
Археологик тадқиқотлардан маълум бўлишича, V—VI асрларда кўчманчи эфталий қабилаларининг оммавий равишда ўтроқлашуви кучайган. Натижада суғориладиган ерларга бўлган эҳтиёж ортган. Дарё водийлари бўйлаб катта-кичик суғориш каналлари қазилади. Ирригация техникаси ҳам ривож топади.
Ердор деҳқонларнинг сиёсий мавқеи ошиб, илк ўрта асрларнинг деярли мустақил майда ҳокимликлари таш­кил топади. Бухоро вилоятининг Жондор туманидаги Варахша қасри V—VII асрларда бухорхудотлар - Бухоро маҳаллий ҳукмдорларининг ёзги қароргоҳи эди.
Обод воҳаларни ташқи ёв босқинларидан муҳофаза қилиш мақсадида улар­нинг теварак атрофи бир неча юз чақирим узунлиқда баланд ва қалин девор билан ўраб олинади. Илк ўрта асрларнинг бундай мудофаа иншоотлари кўринишдан қадимги Буюк Хитой деворига ўхшар эди. Самарқанд воҳаси атрофини ўраган 12 дарвозали бундай иншоот «Девори қиёмат», Бухоро вилояти гирдини ўра­ган 336 км. ли девор «Канпирак» («Кандипирак») ва Тошкент воҳасининг де­вори ҳам Кандипирак девор («Кампир девол») номлари билан маълум.
Бу даврда деҳқончилик воҳаларидаги катта-кичик шаҳарларда кулолчилик, шишагарлик, чилангарлик, бўз тўқиш, саррожлик, заргарлик ва қуролсозлик касб-ҳунарлари равнақ то­пади. Илк ўрта асрларда Чочда ясалган ўқ ва ёй («камони чочий») бутун Шарқда машҳур бўлган. Бу даврда биргина Зарафшон водийсида Самарқанд ва Бухородан ташқари, Ривдад, Кушония, Дабусия, Хариман, Арқуд, Ромитан, Варахша ва Пойканд каби ҳунармандчилик ва савдо шаҳарлари мавжуд эди. Айрим маълумотларга қараганда, Пойканд шаҳри Эфталийлар давлатининг пойтахти бўлган. Хитой манбаларида у «Би» номи билан тилга олинади. Араблар уни «Мадина ут-тужжор», яъни «Савдогарлар шаҳри» деб юритар эди.30
Ташқи савдо божидан манфаатдор бўлган Эфталийлар бу шаҳарлар орқали ўтган «Ипак йўли»ни ўз назоратлари остида тутиб туришга ҳаракат қилган. Ипак йўли савдосида сосоний савдогарлари билан рақобатда асосан суғдийлар воситачилик қиларди.
Халқаро савдо алоқаларининг ривожланиши билан мамлакатда танга пул муомаласи тартибга солинади; V асрда сосо­ний тангалари мамлакатнинг ички ҳаётида кенг муомалада бўлган. Эфталий­лар кейинчалик Сосонийлар шоҳи Варахран V тангаларига тақлидан кумуш тангалар зарб қиладилар. Булардан ташқари, Бухоро, Пойканд, Нахшаб, Са­марқанд ва Хоразмда маҳаллий ҳокимлар томонидан чиқарилган чақа-тангалар мамлакатнинг ички савдосида кенг муомалада бўлган. Бу шубҳасиз, мамла­катнинг ижтимоий ва иқтисодий ҳаётида маҳаллий ҳокимларнинг катта нуфузга эга эканлигидан далолат беради. Эф­талийлар ўртасида табақаланиш ва мулкий тенгсизлик кучли бўлган. Уларда ўз давлат тузуми, қарор топган қонун ва қоидалари мавжуд эди.
Эфталийлар ўз ташқи сиёсатларида ҳарбий кучга суянганлар. Уларнинг жуда кучли қўшини бўлган.
VI аср Византия тарихчиси Прокопийнинг ёзишича, эфталийларнинг қонуний давлати подшохи мутлақ томони­дан бошқарилган. Хионий ва кидарийларнинг Ўрта Осиёга кириб келиши ҳамда Эфталийлар давлатининг ташкил топиши маҳаллий аҳолининг маданий ҳаётига ҳам маълум даражада таъсир этди. Асрий маданий анъаналари кучли бўлган Тохаристон ва Суғдда кўчманчилар тез орада ўтроқлашиб, маҳаллий аҳоли билан қоришди ва унинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётида фаол иштирок этди. Кўчманчиларнинг тазйиқи остида ўтроқ ҳаётнинг маданий анъаналари дашт удумлари билан омухталашиб, илк ўрта асрларнинг ўзига хос маданияти шакллана бошлади. Бундай ўзгаришлар айниқса бинокорлик, меъморлик ва тасвирий санъатнинг айрим жабҳаларида кўпроқ намоён бўлди.
Болаликтепа қасри деворларидаги тасвирлар эфталийлар даври тасвирий санъати ҳақида бой маълумот беради.
Маълумки, эфталийлар сиёсий жиҳатдан жуда кўп қабилаларни бирлаштиргани сабабли турли диний эътиқоддаги аҳоли ёнма-ён яшаган. Суғдда оташпарастлик дини кенг ёйилган бўлса, Тохаристон ва Шарқий Туркистонда буд­да динига эътиқод қилинган. Шаҳарларда несториан-христиан ва яҳудий жамоалари ҳам мавжуд бўлган. Айрим вилоятларда эса, ҳатто Моний ва Маздак таълимотлари тарқала бош­лаган эди. Ўрта Осиё зардуштлари Ноҳид, Митра ва Сиёвуш каби маҳаллий маъбудаларга ҳам сиғинган. Наврўз куни Бухоро оташпарастлари Сиёвуш қабри устида хўроз сўйиб қурбонлик қилардилар.
Географик жиҳатдан бир-биридан узоқда жойлашган вилоятларнинг аҳолиси, турли тилларда сўзлашган. Чорвадор аҳоли ўртасида шубҳасиз, туркий тил устувор бўлган. Ўтроқ аҳолининг каттагина қисми суғдийча сўзлашган. Араблар истилосига қадар суғд тили ва ёзуви Еттисув ва Фарғона орқали Шарқий Туркистонга кириб, Хитойгача етиб боради.
Бу даврда қўшни мамлакатлар — Хитой, Ҳиндистон ва Эрон билан иқтисодий ва маданий алоқалар кенгайиб бо­ради. V асрда ўрта осиёлик шишагарлар Хитой ҳунармандларига рангли шиша ва шиша буюмлар ясашни ўргатадилар. Ўрта Осиё шишаси рангдорлиги, ярқироқлиги ва тиниқлиги жиҳатидан Ви­зантия шишасидан устун турган. Хитой императорлари ўз саройларини безашда Ўрта Осиёдан олиб кетилган рангли шишадан фойдаланганлар. Шундай қилиб, эфталийлар даврида Ўрта Осиё аҳолисининг маданий анъаналари қўшни мамлакатлар, хусусан, Ҳиндистон ва Эрон сосонийларининг тасвирий услублари билан омухталашиб илк ўрта асрлар маданиятининг шаклланишида мустаҳкам пойдевор бўлди.
VI асрдаги ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳаётдаги ўзгаришлар Марказий Осиёда туркий халқларнинг йиғилишига олиб келди ва айнан шу даврдан бошлаб бу минтақа Туркистон деб атала бошлади.

2.Марказий Осиёдаги бу этник ва сиёсий жараёнларнинг содир бўлаётган даврида Олтой ва Жанубий Сибирда ашина қабиласи кучая бошлайди. Бу қабила VI аср ўрталарида теле қабилаларини ўзига бўйсундуриб,Марказий Осиёда кучли бўлган давлат-Жужанлар ҳоқонлигига қақшатгич зарба беради. 545 йилдан эътиборан Турк ҳоқонлиги Марказий Осиё, Мўғулистон, Ғарбий Сибирь ва Дашти Қипчоқ ерларида ҳукмрон давлатга айланди.31 Ябғу ҳоқон Бумин 551 йилда ўзини бутун туркларнинг ҳоқони деб эълон қилади, унинг империясининг маркази Олтой ҳисобланади. Ҳоқон Бумин ва унинг укаси Истамилар қисқа муддат ичида ўзларига Енисей қирғизларини, манчжур киданларини ва Шимолий Хитойни бўйсундирадилар (Шимолий Хитой ҳоконлик хазинасига ҳар йили 1000 бўлак ипак миқдорида ўлпон тўлаб турган). Истами Еттисув ва Шарқий Туркистонга муваффақиятли юришлар ташкил этиб, эфталитлар давлати чегараларигача етиб борди.
Бу вазиятдан фойдаланиб сосонийлар Эрони эфталитлар давлатининг жанубий-ғарбий мулкларини босиб олади. Ўз навбатида ўлканинг туркийлари ёрдамида ҳоқонлик қўшинлари Амударё бўйларига етиб келади. Ҳоқонлик Хоразмдан Каспий денгизигача бўлган ерларда ўз ҳукмронлигини ўрнатади. Шундай қилиб, 100 йилдан ортиқ фаолият кўрсатган эфталитлар давлати тугатилади.
Энди бу ўлкада Турк ҳоқонлигининг сиёсий ҳокимияти ўрнатилади. Ўз табиатига кўра у оҳиригача марказлашмаган давлат эди. Давлат тизими асосини эроний ва туркий тилли қабилалар иттифоқи ташкил этарди. Давлатни ҳоқон бошқарган .Мамлакат аҳолиси 2 гуруҳга бўлинган: кўчманчи чорвадорлар ва ўтроқ деҳқонлар. Кўчманчи чорвадорларни “қора будун” деб атаганлар, яъни бу “буюк ҳалқ” деган маънони билдиради, улар кўчманчи қабилалар иттифоқидан ташкил топган. Бу иттифоқ бошлиғи “ябғу” ёки “жабғу” деб юритилган. қабилалар иттифоқи “ябғу”си фақат ҳоқон уруғидан тайинланган. Ўтроқ аҳоли текисликларда яшаган. Уларни маҳаллий сулола бошқарган ва ҳоқон хазинасига улпон тўлаб турганлар.
Кўчманчи турклар анъаналари мамлакатта ўтроқ аҳоли анъаналари бўйича тартиб ўрнатишга халақит берди. Сулолавий курашлар натижасида 603 йилда Турк ҳоқонлиги 2 мустақил давлатга – Шарқий ва ғарбий турк ҳоқонликларига ажралиб кетди.
Ғарбий ҳоқонлик ҳудуди асосан ўтроқ вилоятлардан ташкил топган эди, бу эса ўз навбатида чорвадор аҳолининг ўтроқлашувини тезлаштиради, оқибатда давлат бошқарувида ўтроқ аҳолининг анъаналари ҳукмронлик қила бошлайди. Тунябғу ҳоқон даврида (618-630) бошқарув тизимида ислоҳот ўтказилади, бу бўйича ўтроқ аҳоли ҳукмдорларига “ябғу” унвони берилади ва уларнинг фаолиятини назорат қилиб туриш учун ҳоқон “тудун” деб номланган вакилларини юборади.
VII асрнинг оҳирларида Турк ҳоқонлиги инқирозга юз тута бошлади. Давлат бор кучини аҳолидан солиқ йиғиб олишга қаратди. Душман бостириб келган ҳолда унга қарши тура оладиган ягона куч йўқ эди. Шунинг учун арабларнинг илк юришлари давридаги аҳвол, яъни катта давлатнинг майда, бир-бирига душман мулкларга бўлиниб кетиши, арабларнинг 100 йиллик ҳукмронлигига олиб келди.
3. Амударёдан шимолда жойлашган ерларни араблар “Мовароуннаҳр”, яъни “дарёнинг нариги томони” деб атардилар.Ҳозирги Афғонистоннинг шимоли, Эроннинг шимоли-шарқий қисми ҳамда ҳозирги Жанубий Туркманистоннинг Амударёгача бўлган ерлари Хуросон деб юритдилар, унинг маркази Марв шаҳри эди. Бу вилоятни бошқариш учун халифалик томонидан махсус волий тайинланарди, унинг қароргоҳи Марвда бўлган. Мовароуннахрга қаратилган ҳужумлар Хуросон волийси томонидан уюштирилар эди.
Арабларнинг Мовароуннаҳрга қарши ҳарбий юришлари ўз мақсад ва режалари билан икки даврга бўлинади. Дастлаб халифалик босиб олишни эмас, балки маҳаллий ҳукмдорларнинг ҳарбий қудратини синаб кўриш режасини амалга оширди. Араблар ўз ҳарбий мавқеларини кучайтириш мақсадида Басра ва Куфадан 50 минг араб оиласини Хуросон вилоятига кўчириб ўрнаштирдилар. Арабларнинг Мовароуннаҳрга илк бор ҳужумлари 654 йилда Маймурғ ва 667 йилда Чағониёндан бошланди.
Наршахийнинг ёзишича, 673 йилнинг кузида халифа Муовия (661-680) фармони билан Убайдуллоҳ ибн Зиёд Амударё­дан кечиб ўтиб, Бухоро музофотига киради. Пойканд ва Ромитанни эгаллаб, Бухоро шаҳрини қамалга олади. Ёрдамга кел­ган турклар билан бухороликларнинг бирлашган қўшинлари жангда араблардан енгилади. Шахзода гўдаклиги туфайли ҳукмдорлик тахтида ўтирган Бухоро ма­ликаси, Убайдуллоҳ ибн Зиёдга бир лак дирҳам ҳажмда бож тўлаб, у билан сулҳ тузишга мажбур бўлади. Бождан ташқари араблар тўрт минг асир, қурол, кийим-кечак, олтин ва кумуш буюмлардан иборат кўп ўлжалар билан Марвга қайтади. Орадан 3 йил ўтгач, Хуросон волий­си Сайд ибн Усмон бошлиқ араб қўшинлари яна Бухорога бостириб киради. Суғд, Кеш ва Насаф вилоятларидан ёрдамга келган бир юз йигирма мингли ҳарбий кучга суяниб Бухоро маликаси душман билан жанг қилиш учун ўз қўшинини сафга тортади. Бироқ суғдликлар ваҳимага тушиб, Бухорони ўз тақдирига ташлаб, жанг майдонидан чиқиб кетадилар. Натижада малика катта бож тўлаб, маликзода ва деҳқон аслзодалардан 80 нафарини гаровга бериб, яна сулҳ тузишга мажбур бўлади. Сайд ибн Усмон Бухородан Самарқанд сари қўшин жангда суғдликлар қаҳрамонона қаршилик кўрсатади. Сайд ибн Усмон улар билан сулҳ тузиб, Самарқанддан ўлжалар билан бирга 30 минг нафар асир олиб қайтади. Йўл-йўлакай у Термиз шаҳрини ҳам эгаллайди.
IX аср араб муаррихи Балазурий ва Нар­шахийнинг ёзишича, Сайд ибн Усмон томонидан гаровга олиб кетилган 80 нафар Бухоро аслзодалари ваъдага мувофиқ Марвдан қайтариб юборилмай, Мадинага олиб кетилади.
Хуросон волийлари VIII аср бошларигача Мовароуннаҳрнинг турли вилоятларига ҳужум қилиб, кўпгина жойларни талаб Марвга қайтиб турган. Натижада Мовароуннаҳрнинг бир қанча вилоятлари таланиб, хонавайрон этилган. Араблар юришларига қарши курашиш мақсадида Мовароуннахрнинг маҳаллий ҳукмдорлари ўртасида ҳарбий иттифоқ тузиш учун уринишлар бўлган, лекин сиёсий тарқоқлик натижасида бу ури­нишлар самара бермаган. Араб лашкарбошилари эса бундай вазиятдан усталик билан фойдаланган. Бу даврда Ғарбий Турк хоқонлиги ички қабилавий низолар оқибатида сиёсий инқирозга юз тутиб, парчаланиб кетган эди. VII аср ўрталарида Чоч вилояти, Еттисув, Талас ва Чу водийларида кўчиб юрган йирик туркий қабилалардан туркашлар, шунингдек,VIII аср бошларида Фарғона ва Тохаристонда яшаб турган қарлуқлар, Зарафшон водийсининг ўрта қисмидаги турклар арабларга қарши курашда суғдийларга ёрдам бериб, жангларда фаол қатнашадилар.
VII аср охирларида бутун халифаликни қамраб олган чуқур ички зиддиятлар ва синфий қарама-қаршиликлар бартараф этилиб, мамлакатда тартиб ўрнатилгач, араблар Мовароуннаҳрни узил-кесил босиб олишга киришдилар. 705 йилда Қутайба ибн Муслим Хуросонга волий қилиб тайинланди. Унга Мовароуннаҳрдан то Хитой чегараларигача бўлган вилоятларни халифаликка бўйсундиришдек жиддий вазифа юкланди. Қутайба 705— 715 йилларда бу вазифани аъло даражада бажарганлигини муаллифлар жамоаси тасдиқлайди32.
Мовароуннаҳр бутунлай босиб олингач, бу ўлкада халифалик ҳукмронлиги мустаҳкамланди. Мовароуннаҳрнинг барча шаҳар ва йирик қишлоқларига ҳарбий қисмлар жойлаштирилди. Истилочилар Мовароуннаҳрда ўзларининг солиқ тартибини жорий этдилар. Экин ерларидан 0,20-0,25 ҳисса миқдорда хирож, чорва, ҳунармандчилик ва савдо-сотиқдан қирқдан бир ҳиссасида закот ҳамда исломни қабул қилмаган мажусийлардан жизья каби жонбоши со­лиғи олинадиган бўлди.
Араблар Мовароуннахрда ўрнатилган сиёсий ҳокимиятни мустаҳкамлаш ва унинг барқарорлигини таъминлаш учун ислом дини тарғиботини ерли аҳоли ўртасида бутун чоралар билан кучайтирдилар. Улар ерли аҳолининг маънавий ҳаётида муҳим ўрин тўтган оташпарастлик, насроний, моний, буддавий ва қам динларни хурофий сохта динлар деб эълон қилди. Айниқса Мовароуннаҳр аҳолисининг асосий дини ҳисобланган оташпарастликка қарши қаттиқ кураш олиб бордилар. Ибодатхоналар ўрнига жоме масжидлар бино қилинди. Ижтимоий-иқтисодий ҳаётда мусулмон ҳуқуқи жорий этила бошлади.Араб халифалигининг маҳаллий халқ манфаати ва тартиботига қарши сиёсати халқ орасида норозиликни кучайтириб қўзғолонлар кўтарилишига сабаб бўлди.
Халифа Умар ибн Абдулазиз (717— 719) Ажам (Эрон, Хуросон ва Мовароуннаҳр)даги мураккаб вазиятни ҳисобга олиб, бўйсундирилган халқлар билан муросасозлик сиёсатини амалга оширишга мажбур бўлди. У янги ерларни бундан буён забт қилишни тўхтатиш ҳамда молиявий ислоҳ ўтказиш тўғрисида фармон берди. Бунга биноан, му­сулмон араблар билан бир қаторда ислом­ни янги қабул қилган ажамликлардан хирож ва жузья солиқларини олиш бекор қилинди. Аммо Хуросон волийлари фармонни халифаликнинг молия сиёсатига зид деган баҳона билан уни бажаришдан бош тортадилар. Бироқ Мовароуннаҳр зодагонларининг кўпчилиги ўзини ҳақиқий мусулмон деб ҳисоблаб, солиқ тўламай қўйгач, халифалик маъмурлари бир йўла ҳаммадан жузья олиш ҳақида буйруқ беради. Натижада Мова­роуннаҳрда ёппасига исломдан чиқиш ва эски динларга қайтиш бошланди. Бунинг оқибатида зиддият кескинлашиб, бутун ўлка бўйлаб араблар зулмига қарши халқ қўзғолонлари бошланди. Биринчи бўлиб, 720 йилда Суғд аҳолиси қўзғалди. Қўзғолонга Самарқанд ихшиди Ғурак ва Панжикент ҳокими Диваштич бошчилик қилдилар.33 Суғдликларга ёрдам бериш учун Еттисувдан туркаш­лар хоқони шаҳзода Курсул бошлиқ турк лашкарини Самарқандга юборди. Қўзғолончиларнинг бирлашган кучлари араб­ларга қаттиқ зарба бердилар. Фақат айрим шаҳар ва қалъалар ичида қуршовда қолган араб ҳарбий қисмларигина катта ўлпон эвазига ва эътиборли вакилларини қўзғолончилар ихтиёрига гаровга бериш билан жон сақладилар.
Табарийнинг ёзишича, қўзғолонни бостириш учун Хуросон ноиби Саид ибн Абдулазиз Суғдга қарши 3 марта юриш қилди. Ҳатто у Самарқанд ва унинг теварак-атрофини сувсиз қолдириш билан қўзғолончиларни таслим бўлишга мажбур этиш учун Дарғом каналининг бош тўғони Варқсарни ва шу тўғонни қўриқлаб турган истеҳкомни эгаллашга ҳаракат килади. Қўзғолонни бостириш йўлида кўрилган барча чора ва тадбирлар натижа бермайди.
721 йилда Саид Хараший Хуросонга ноиб қилиб тайин этилади. У Ироқда халқ қўзғолонини бостиришда шафқатсизлиги билан танилган эди. Унга суғдликлар қўзғолонини бостириш ва уларни исломга қайтариш топширилади. Саид Харашийнинг қўзғолончилар билан олиб борган музокаралари натижасида Ғурак бошлиқ суғд зодагонларининг бир қисми араблар томонига ўтди. Кучлар бўлиниб кетгач, Хўжандда бўлиб ўтган жангда қўзғолончилар энгилди. Корзанч бошлиқ қўзғолончилар Фарғонага чекиндилар. Сулҳ тузилгач, катта маблағ эвазига омон қолган 400 савдогардан ташқари, деярли барча қўзғолончилар хиёнаткорона қириб ташланди. Панжи­кент ҳокими Диваштич бошчилигида аслзода деҳқонларнинг бир қисми қўзғолонни бир муддат яна давом эттирдилар, аммо енгилганларидан сўнг омон қолганлари юқори Зарафшонда Обигар қалъасида қамалга олинади. Омон қолдириш шарти билан қўлга туширилган Диваштич Арбинжонда (Ҳозирги Каттақўрғон яқинида) қатл этилади, боши Ироқ ҳокимига юборилиб, танаси оташпарастларнинг хилхонаси - новус деворига қоқиб қўйилади.
Суғдда қўзғолон бостирилгач, Саид Хараший Мовароуннаҳр шаҳар ва қишлоқларида жазо чораларини кучайтирди. Табарийнинг ёзишича, Саъид Хара­шийнинг Кешга ҳужуми катта ўлпон эвазига тўхтатилди. Аммо эрксевар Мовароуннаҳр аҳолиси халифалик ҳукмронлигига қарши озодлик ва мустақиллик учун курашни тинмай давом эттира берди. 723 йилда арабларга қарши Фарғона ҳокими лашкар тортади. Унга Чоч, Насафдан ва Ғарбий Турк хоқонлигидан ёрдамга борадилар. Иттифоқчилар душманга қаттиқ зарба бериб, уни Хўжанддан то Самарқандгача таъқиб қиладилар.
Халифаликнинг солиқ сиёсатига қарши 725 йилда Хутталонда, 728 йилда эса яна Суғдда қўзғолон авжига чиқади. Ху­росон волийси кўп уринса-да, аммо бу ҳаракатни бостира олмайди. Халқ қўзғолони кенг авж олиб, бутун Мовароуннаҳр ва Хуросонга ёйилади. Бу ҳаракат Мовароуннахрнинг жанубий қисмларида, айниқса, Хутталонда кучайиб кетади. Қўзғолончилар турклар ёрдами билан араб­лар устидан ғолиб чиқиб, уларни мамлакатдан қувиб чиқара бошлайди. Мовароуннаҳр аҳолисини тинчлантириш ва араблар ҳокимиятини мустаҳкамлаш мақсадида Хуросон ноиби Ашрос ибн Абдуллоҳ ислом динини қабул қилганлардан вақтинчалик хирож ва жузья солиқларини олмасликка қарор килади. Натижада зодагон деҳқонларнинг кўпи ўз чокарлари ва кадиварлари билан ислом­ни қайтадан қабул қилиб, араблар то­монига ўтади. Шу тариқа Суғдда араб­лар ўз мавқеларини бирмунча мустаҳкамлаб олади. Бироқ бу билан халифалик­нинг шарқида вазият барқарорлашмайди. 736-737 йилларда Тохаристонда ва Ҳорис ибн Сурайж бошчилигида Ўрта Осиёда яна қўзғолон кўтарилади. Араблар, айниқса, 737 йилда танг аҳволда қолади. Хуросон ва Мовароуннаҳрнинг ноиб ва амирлари бир неча бор ўзгартирилади. Хуросоннинг янги ноиби Наср ибн Сайёр 738-739 йилларда қўзғолонни бостириш учун Самарқанд, Чоч, Фороб ва Фарғонага бир неча бор юриш қилади.
Мамлакатда ўз мавқеини мустаҳкамлаб олишда у аввало молия ислоҳоти ўтказади. Исломни янги қабул қилган кишилар жузьядан озод этилиб, барча мусулмонлар ҳуқуқ жиҳатдан тенглаштирилади34. Ер эгаси, эътиқодидан қатьи назар, хирож тўлаши шарт қилиб қўйилади. Шу асосда Мовароуннахр ва Ху­росоннинг барча вилоятлари учун хи­рож миқдори белгилаб берилади. Айни вақтда Наср маҳаллий зодагонлар билан яқин алоқа ўрнатиш ва улар ёрдамида мамлакатни итоатда тутиб туришга ҳаракат қилади. Шу мақсадда у халифалик томонига ўтган йирик деҳқонларнинг аввалги имтиёзларини тиклайди. Олий мартабали араб лашкарбошилари билан зодагон деҳқонлар ўртасида қон-қариндошлик алоқалари ўрнатилишини ҳар томонлама рағбатлантиради. Айни вақтда ўзи ҳам намуна кўрсатиб, Бухорхудотнинг қизига уйланади. Натижада араблар билан маҳаллий зодагонлар ўртасида маълум даражада иттифоқ юзага келади. Бу, ўз навбатида, иттифоқчи кучларнинг бўлиниб, кураш шиддатини сусайишига сабаб бўлса-да, аммо озодлик йўлида олиб борилаётган халқ ҳаракатларига барҳам бера олмайди.
VIII асрнинг 1-ярмида Мовароуннаҳрда халифаликка қарши кўтарилган халқ қўзғолонлари араб истилочиларига қарши курашнинг биринчи босқичи эди. Қўзғолончиларнинг ижтимоий таркиби ҳам, уларнинг олдига қўйган мақсад ва талаблари ҳам турлича бўлган. Мовароуннаҳр халифаликдаги энг нотинч ва исёнкор ўлкалардан бири бўлиб қолаверди. Айни вақтда халифаликнинг иж­тимоий ва сиёсий ҳаётида ҳам кескин ўзгаришлар пайдо бўла бошлаган эди. Араб зодагонлари Уммавийларнинг қўпол сиёсати оқибатида ажам халқларининг узлуксиз давом этаётган қўзғолонларидан ниҳоятда ташвиш чекиб мамлакат­да сиёсий барқарорликни ўрнатиш чора-тадбирларини изламоқда эди. Мамлакатдаги умумий вазият ўта зўравонлик ва босқинчилик сиёсатига асосланган Уммавийлар ҳукмронлигини барҳам топишини тақозо қилмоқда эди. Натижада бу ҳукмрон сулолага қарши ишчан рақиблар гуруҳи пайдо бўлиб, тобора куч ола бошлайди. Бу гуруҳга Муҳаммад пайғамбарнинг амакиси Аббоснинг эвараси Муҳаммад ибн Али бошчилик қилади. Уммавийлар Расулуллоҳ авлодини қириб ташлашда айбланади. Халифаликни Аббосийларга топшириш керак деган даъво илгари сурилади. Мамлакат аҳолисида Уммавийларга нисбатан пайдо бўлган нафрат ҳамда забт этилган ўлкаларнинг мазлум халқларининг норозилиги ва озодлик йўлида олиб бораётган қўзғолонларидан фойдаланиб Уммавийларни ағдариб ташлашга ҳаракат қилинади. Аббосийлар ҳаракатини тарғиб қилишда айниқса шарқий вилоятларга алоҳида аҳамият берилади. Абу Ҳанифа ад-Диноварийнинг ёзишича, VIII асрнинг 30-йилларидаёқ Марв, Бухоро, Самарқанд, Кеш, Насаф, Чағониён, Марвируд, Ҳирот, Таликон, Бушанг ва Сейистонда Аббосийлар ҳаракатини тарғиб қилиш авж олиб кетади. Тарғиботчилар аҳолининг мазлумлигига фақат Уммавийлар сабабчи, деган фикрни илгари сурадилар. Шу тарзда халифаликда Уммавийлар ҳукмронлигини ағдариб ташлаш учун кескин ҳаракат бошланиб кетади.
Уммавийларга қарши курашда Аббо­сийлар, айниқса, Хуросон ва Мовароуннаҳрнинг зодагон деҳқон табақа вакилларини турли ваъдалар бериб жалб этишга ҳаракат қиладилар.746 йилда Аббосийлар тарғиботига раҳбарлик қилиш учун Абу Муслим Хуросонга юборилади.Абу Муслим 747 йилда Марв шаҳридан уч фарсах ғарбда Ҳархон ариғи соҳилига жойлашган Сафизанж қишлоғини ўзига қароргоҳ қилиб олади. Аббосийлар ҳаракатининг тимсоли сифатида тим қора ранг қабул этилгани учун Абу Муслим ва унинг сафдошлари қора либос кийиб, қора байроқ остида Уммавийларга қарши қўзғалган кучларни бирлаштиришга киришади. Дастлаб араб зодагон­лари ва баъзи араб қабилалари, сўнгра маҳаллий деҳқонлар Абу Муслимни қўллаб-қувватлайди. Уммавийларга қарши ташвиқотнинг садоси тез орада Хуро­сон, Мовароуннахр ва Тохаристон ви­лоятлари бўйлаб кенг тарқалади.
Қўзғолончилар Абу Муслим қароргоҳи атрофида тўплана бошлайди. Сафи­занж қишлоғи тобора кўпайиб бораёт­ган қўзғолончиларни сиғдира олмагач, Абу Муслим Мохувон қалъасига кўчиб ўтади. Қўзғолончиларга қочоқ қуллар ҳам келиб қўшилади.
Абу Ҳанифа ад-Диноварийнинг таърифлашича, Абу Муслим қароргоҳи ат­рофида 100 мингга яқин лашкар йиғилган эди. Етарли лашкарий куч тўпланиб, ҳаракат учун қулай вазият вужудга келгач, 747 йилнинг саратонида Абу Муслимга Уммавийларга қарши очиқ курашга даъват этишга рухсат берилади.
Хуросон ноиби Наср ибн Сайёр Абу Муслим лашкари билан тўқнашишга журъат килмай, 748 йилнинг бошида Хуросон­нинг пойтахти Марв шаҳрини қўзғолончиларга жангсиз бўшатиб беради. Ўша йили Нишопур ва Тус шаҳарлари ҳам қўзғолончилар қўлига ўтади. Гарчи халифа Марвон II ўз ихтиёридаги барча ҳарбий кучларни қўзғолончиларга қарши сафарбар қилиб, ҳатто Аббосийлар ҳаракатининг раҳнамоси Имом Иброҳим ибн Муҳаммадни қатл эттирса-да, аммо Уммавийлар ҳокимиятини сақлаб қололмайди. Халифа Марвон II тахтдан ағдарилиб, ўрнига Аббосийлар хонадонидан бўлган Абулаббос Саффоҳ (749-754) ха­лифалик тахтига кўтарилади. Халифалик­да ҳокимиятнинг Аббосийлар қўлига ўтишида саркарда Абу Муслимнинг хизмати катта бўлди. Абу Муслимнинг Эрон ва Мовароуннаҳрдаги шуҳрати ва обрўсидан хавотирланган Аббосийлар уни пойтахтдан узоқлаштириб, Хуросон ва Мовароуннаҳрга ноиб қилиб юборадилар. Бироқ Аббосийлар ва ноиб Абу Муслим даврида Хуросон, Хоразм ва Мовароуннаҳрда меҳнаткаш халқ оммасининг аҳволи янада оғирлашди.
Янги сулолага нисбатан яна халқ но­розилиги кучайди. 750 йилда Бухоро шаҳрида Шарик ибн Шайх Алмаҳрий қўзғолони кўтарилади. Қўзғолон ўша йили Бухоронинг маҳаллий ҳукмдори бухорхудот Қутайба ибн Туғшода ёрдамида жуда қийинчилик билан бостирилади.
Мовароуннаҳрдаги бу нотинчликдан фойдаланган Хитой императорининг қўшинлари Ўрта Осиёга бостириб киради. Абу Муслим томонидан юборилган Зиёд ибн Солиҳ бошчилигидаги кат­та ҳарбий куч 751 йилда Талас жангида Хитой қўшинларига зарба бериб, уларни мамлакат чегарасидан қувиб чиқаради.
Гарчи Абу Муслим халифаликни мустаҳкамлашда Аббосийлар хонадонига сидқидилдан хизмат қилган бўлса-да, аммо Халифа Мансур унинг халифалик тахтига даъвогар бўлишидан қўрқар эди. Ниҳоят 755 йилда Абу Муслим халифа Мансур (754—775) томонидан пойтахтга чақиртирилиб хоинона ўлдирилади. Абу Муслимнинг ўлдирилиши билан халифалик шарқда, айниқса Хуросон ва Мовароуннаҳрда Аббосийларга қарши халқ оммасининг ҳаракатлари авж олиб кетди.
VIII асрнинг 70-80-йиллари Мовароуннаҳрда араб халифалигининг ҳукмронлиги ва маҳаллий зодагонлар зулмига қарши катта халқ қўзғолони кўтарилади. Қўзғолончиларнинг жанговар гуруҳи оқ кийингани учун тарихда у «Оқ кийимлилар» қўзғолони деб аталади. Бу ҳаракатнинг раҳбари Муқанна («Ниқобдор») лақаби билан машҳур бўлган марвлик ҳунарманд Ҳошим ибн Ҳаким эди, унинг исми ва шахси тўғрисида ёзма манбаларда турлича маълумотлар мавжуд35. У Маздак ғояларига асосланган ижтимоий тенглик ва эркин ҳаётга даъват этувчи таълимотни тарғиб этиб, пайғамбарлик даъвосини қилгани ва Хуросон ноибининг халифага қарши исёнида қатнашгани учун халифа Мансур томони­дан Бағдодда зиндонга ташланади. Бир неча йилдан сўнг зиндондан қочиб 769 йилда яна Марвга келади. Атрофига ўз тарафдорларини тўплайди, ажнабийлар ҳукмронлиги ва зулмига қарши қўзғалишга даъват қилиб Мовароуннаҳр вилоятларига ташвиқотчиларини юборади.
Муқанна ўз яқинлари билан Нахшаб ва ундан Кеш шаҳрига етиб келиб, шаҳар яқинидаги тоғ тепасига қурилган Сом қалъасини ўзига қароргоҳ қилади. Кўпгина қишлоқларнинг кадиварлари, шаҳар ҳунармандлари ва айрим зодагон деҳқонлар унга эргашади.
Тез орада бутун Қашқадарё воҳаси Муқанна тарафдорлари қўлига ўтади. «Оқ кийимлилар» ҳаракати кенгайиб, катта халқ қўзғолонига айланади. 777 йилда «Оқ кийимлилар»га узил-кесил зарба бериш учун халифа Маҳдий Нишопурга келади. Хуросон ноиби Маоз ибн Муслим ва Ҳирот амири Саид Хараший бошлиқ катта қўшин Самарқандга юборилади. Қўзғолончилар Сирдарё бўйларида яшовчи кўчманчи қабилаларни ёрдамга чақирадилар. Жангда араблар қўшини мағлубиятга учрайди. Натижада Маоз ибн Муслим Хуросон ноиблигидан истеъфо беради. Ўрнига Саид Хараший тайин этилади ва унга қўзғолонни бостириб, Муқаннани қўлга тушириш топширилади. «Оқ кийимли­лар» ва туркий қабилалар Самарқандда арабларга қарши икки йил жанг қилади. Ниҳоят қўзғолончилар энгилиб, Самарқанд таслим бўлади.
Наршах ва Самарқандда «Оқ кийим­лилар» енгилгач, маҳаллий зодагон деҳқонлар сотқинлик қилиб, арабларга ёрдам бера бошлайдилар. Улар Саъид Хараший қўшин билан бирга Муқаннага қарши Кешга томон юришида қатнашади. Курашнинг охирги босқичида Кеш воҳасидаги тоғлар орасида жанглар шиддатли тус олади. Муқаннанинг Сом қалъасидаги қароргоҳи қамалга олинади.
Узоқ давом этган қамалдан сўнг курашдан тинкаси қуриган муқанначилар таслим бўлади. Аммо истилочиларга тас­лим бўлишни истамаган Муқанна ўзини ёниб турган оловга ташлаб ҳалок бўлади. Ўн йилдан ортиқ давом этган ва ўша даврда жаҳоннинг энг йирик давлати ҳисобланган Араб халифалигини ларзага келтирган Мовароуннаҳр халқининг озодлик ҳаракати шу тариқа тугади36.
Аммо бу билан араб истилочиларига қарши ҳаракат узил-кесил тўхтаб қолмади. «Оқ кийимлилар» қўзғолонидан 20 йил ўтар-ўтмас 806 йилда халифа Ҳорун ар-Рашиднинг Хуросон ва Мовароуннаҳрдаги ноиби Али ибн Исо зулмига қарши Ўрта Осиёда Рофе ибн Лайс қўзғолони кўтарилади. Қўзғолон Самарқанддан бошланиб, Шош, Фарғона, Хўжанд, Бухоро, Нахшаб, Хоразм ва бошқа вилоятларга тарқалади. Ҳаракат авж олиб, мазкур вилоятлар халифалик қўлидан кетади.
Қўзғолонни бостириш учун шахсан халифа Ҳорун ар-Рашид ўғли Маъмун билан Мовароуннаҳрга қўшин тортади. Халифа Тусга етиб келгач, тўсатдан вафот этади (809 йил март). Али ибн Исонинг истеъфосидан кейин Хуросон но­иби бўлиб олган Маъмун (809—813) жами қўшинни қўзғолонни бостиришга ташлайди, лекин натижага эриша олмайди.
Маъмун маҳаллий зодагон деҳқонлардан Сомонхудотнинг набиралари Нуҳ, Аҳмад ва Яҳёларни ёрдамга чақиради. Улар Рофе ибн Лайсни қўлга олиб, уни халифага таслим бўлишга рози қиладилар. Йўлбошчисиз қолган деҳқонлар қўзғолони 810 йилда бутунлай тор-мор этилади.
Шу тарзда Араб халифалиги VIII аср бошларида Мовароуннаҳрни фатҳ этишга муваффақ бўлди. Босиб олинган ерларда ислом дини ёйилиб, маҳаллий халқларнинг ижтимоий ва иқтисодий ҳаёти Араб халифалигининг тартиб-қоидаларига бўйсундирилади.

1.Азамат Зиё. Ўзбек давлатчилиги тарихи. Т. 2001 й..


2. Ахмедов Б. Ўзбек улуси. Т. 1992 й.

3.Жабборов И. Ўзбеклар. Т.2008


4..Заки Валидий Ўзбек уруғлари. Т. 1992 й.


5.Муртазаева Р. ва бошқалар. Ўзбекистон тарихи. Т.2011 й.


6.Шамсуддинов Р.,Мўминов Ҳ.Ўзбекистон тарихи.Т.,2013 й.


Download 361,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish