Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚНИ



Download 310,5 Kb.
bet18/27
Sana21.02.2022
Hajmi310,5 Kb.
#31974
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   27
Bog'liq
O'pka yuragi

Кислород ингаляцияси артериал гипоксемияда ва гиперкапнияда энг эффектив усул ҳисобланади. У марказий нерв системасини, жигар, буйрак ва нафас бузилишини тиклаб, метаболик ацидозни бартараф қилади. катехоламинларни пасайтиради ва ўпканинг механик функциясини яхшилайди.

Нафас етишмовчилигида (А.П.Зильбер) кислород терапия қуйидаги беморларга кўрсатма бўлади:

  • Ифодаланган цианоз

  • Тахипноэ

  • Тахикардия ва брадикардия;

  • Системали артериал гипотензияда ва гипертензияда;

  • Метаболик ацидоз белгиларида;

  • Артериал гипоксемия белгиларида (артериал қонда кислороднинг парциал босими РаО2 65 мм.рт.ст паст бўлганда)

Стационарда даволанаётган беморларга бурун катетеридан фойдаланилади, чунки у бемор учун қулай йўталишда гапиришда ҳалақит қилмайди. Бунда нафас олишда кислороднинг базис концентрацияси 40% дан ошмайди. Бу ҳолдаги оксигенотерапия хафта давомида ҳам берилиши мумкин (асорат бермайди). Баъзан оксигенотерапия маска орқали берилади, бунда кислороднинг концентрацияси катта бўлади. Кислородни 100% концентрацияда бериб бўлмайди, чунки нафас марказини фаолиятини пасайтириб, гиперкапник комага олиб келиши мумкин. Кислород олинаётган албатта олинаётган нафас намлаб берилиши шарт.
Кислород берилишининг давомийлиги ҳар куни 3-4 марта 60 минут давомида 14-16 кун берилиши мумкин. Баъзан эффективлик 3-4 ҳафтадан кейин бўлади.
Агар бемор ўзи кислород билан нафас олганда артериал қонда СО2 (РСО2) парциал босими катта бўлса, у ҳолда беморни ИВЛ аппаратига ўтказиш зарур.
Ҳозирги пайтда беморларда узоқ вақт оксигенотерапия ўтказиш ўпка артериясидаги гипертензияни пасайтириб, нафас етишмовчилиги ва юрак етишмовчилиги белгиларини пасайтириб сурункали ўпка юраги беморларини умрини узайтиради.



  1. Бронхиал ўтказувчанликни яхшилаш: артериал гипоксемияни, гиперкапнияни олдини олишда эффектив усуллардан ҳисобланади. Ўпкадаги асосий патологик жараённинг ҳарактерига қараб ҳар хил бронходилятаторлар, муколитиклар ва балғам кўчирувчи препаратлар мавжуд.

Бронхолитиклар таъсир механизмига қараб 3 гуруҳга бўлинади:
Бетта адренорецепторларни стимуляция қилувчи (сальбутамол, беротек, изадрин, алупент).
Холинолитиклар (атровент,тровентол)
Метилксантинлар (теоффиллин, теопек, теодур)
Комбинацион препаратлар ҳам қўлланилади: беродуал, эудур (теоффиллин+тербуталлин)
Мукоцилиар клиренсни коррекция қилиш бронхиал ўтказувчанликни, ўпка вентиляциясини ва газ таркибини яхшилашда қўл келади. Бу препаратларга бромгексин, муколитик доридан калий йодид, ишқорли ингаляциялар қўлланилади. Бу дориларни қўллашда кўрсатма ва қарши кўрсатма эътиборга олиниши зарур.

  1. Антибиотиклар. Ўпка юраги беморларини даволашда асосий этиологик дорилардан бўлиб қолади. Тўғри танланган носпецифик антибактериал терапия яллиғланиш жараёнини пасайтиради, бронхиал ўтказувчанликни яхшилайди, ўпканинг вентиляцион функциясини тиклайди ва ўпка артериал гипоксемиясини пасайтиради. Даволаш қисқа вақт давомида, чақирган флоранинг сезгирлигига, ножўя таъсирига қаратилган бўлиши зарур.




Download 310,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish