Рентгенологик текшириш.
Рентгенологик текшириш ўпканинг зарарланиш характерини аниқлашга ҳамда ўпка артериал гипертензияси, ўнг қоринча гипертрофияси каби муҳим белгиларни аниқлашга ёрдам беради:
Ўпка артерияси стволини олдинги ўнг қийшиқ проекцияда бўртиб туриши.
Ўпка илдизини кенгайиши.
Ўнг ва чап олдинги проекцияларда ўнг қоринча ўлчамларининг катталашиши, шунингдек чап ён проекцияда ретростернал оралиқни камайиши.
Юрак сояси орқа контурининг сезиларли бўртиши ўнг қоринчанинг кучли гипертрофияси ва дилатациясида кузатилади, бу эса чап қоринчани орқага суради.
Ўпка артерияси столи ва марказий шохчаларининг кенгайиши, периферияда майда ўпка артериялари торайиши оқибатида юзага келган ўпка-томир расми оқариши билан қўшилиб кетади.
Эхокардиография.
Сурункали ўпка юраги бор беморларга эхокардиографик текширув қуйидаги мақсадларда ўтказилади: ўнг қоринча ва ўнг бўлмача гипертрофиясини объектив тасдиқлаш учун; ўнг қоринча систолик функциясини баҳолаш учун; ўпка артериясидаги босимни аниқлаш учун. Ўнг қоринча дилатацияси белгиларини аниқлаш ўнг қоринча систолик функциясини баҳолашга асосланган. Нормада ўнг қоринча КДР и 15-20 мм ни ташкил қилади. ўнг қоринча дилатациясида 26 ммдан катта бўлади. Ўпка артериал гипертензиясининг диагностикаси, сурункали ўпка юрагининг оқибати ва оғирлик ҳолатини баҳолаш учун керак. Шу мақсадда ўнг қоринчадан чиқиш тракти ва ўпка артериясининг қуйилиш жойини доплер текшириш ўтказиш керак. Ўпка артериясида нормал босим қон оқими симметрик бўлиб, гумбазсимон бўлади. Ўпка гипертензиясида учбурчак шаклида ва икки учли бўлиб қолади. Ўпка артериясидаги систолик босимни трикуспидал регургитация билан диастолик босим ўпка артериясидан ўнг қоринча томон регургитацияси орқали аниқланади.
Юракнинг ўнг бўлимини ва ўпка артериясини катетеризация қилиш.
Юрак ўнг бўлмасини катетеризация қилиш ўпка артерияси босимини тўғридан-тўғри аниқлаш имконини беради. Текшириш махсус клиникаларда ўтказилиб, «плавующий» Свана-Ганца катетери қўлланилади. Катетер ташқи бўйинтуруқ, ўмров ости венаси ёки сон венасига киритилади; ўнг бўлмача, ўнг қоринча ва ўпка артериясига киритилиб, бу камералардаги босим ўлчанади. Катетер ўпка артериясининг биронта шохчасида турганда катетер учида турган баллонча шишади. Қисқа вақт окклюзияга учраган томир ўпка артерияси окклюзия босимини ўлчашга имкон беради. Бу босим тахминан ўпка веналари чап бўлмача ва чап қоринчанинг қолдиқ диастолик босимига тўғри келади. Сурункали ўпка юраги беморларда катетеризация ўтказилганда қуйидаги ўпка гипертензиясининг ишончли белгилари аниқланади, яъни тинч ҳолатда ўпка артериясидаги босим 25 мм рт.ст.нагрузада 35 мм рт.ст. бўлади. Ўпка артерияси бир-бирига ёпишган ҳолатда яъни (заклинивание) ўпка артериясидаги босим 10-12 дан ошмайди.
Эслатиб ўтиш керакки, чап қоринча етишмовчилиги ёки юрак нуқсони бор беморлар ўпкасида веноз қон димланиши билан бирга кечганда, ўпка артериясидаги юқори босим, унинг сиқилиши билан бирга кечади ва 15-18 мм.с.у.дан ҳам баланд бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |