Ўпка томирлар қаршилигини коррекция қилиш.
Ўпка юраги бор беморларда ўпка томир қаршилигини пасайтириш иккинчи йўналиш бўлиб, бир неча дорилар қўлланилади. Булар томир қаршилигини пасайтириш, юрак ўнг бўлмасига қон келишини пасайтиради (преднагрузкани), айланиб юрувчи қон хажмини пасайтиради ва ўпка артериясидаги босимни пасайтиради.
Шу мақсадда қуйидаги дорилар қўлланилади: кальций каналларини секин блокловчи дорилар, АПФ ингибиторлари, нитратлар, альфа адреноблокаторлар.
1. Кальций каналларини секин блокловчи дорилар, қисқа клиник ва экспериментал текширишларда ўпка артериал гипертензиясида қўлланилган. Кальций антогонистлари нафақат кичик қон айланиш доирасининг томир тонусини пасайтиради, шунингдек силлиқ мушакларни бўшаштиради, тромбоцитлар агрегациясини камайтиради ва миокарднинг гипоксияга бўлган сезувчанлигини пасайтиради.
Кальций антогонистларининг дозаси индивидуал равишда ўпка артериясидаги босимга ва препаратнинг организм қай даражада кўтаришига қараб белгиланади.
Даволаш кичик дозалардан бошланиб аста секин ҳар 4-6 кунда касалликнинг клиник манзарасига, ўпка артериясидаги босимга ва систем қон босимига қараб препарат дозаси кўтарилади.
Даволаш узоқ вақт 5-6 ҳафта давомида берилади (дорини кўтаришга қараб). Калций антогонистларини қўллашда эҳтиёткорлик билан биринчи ўринда артериал қон босим тушиб кетишини эътиборга олган ҳолда ва бошқа ножўя таъсирлари ҳисобга олинади.
2. АПФ ингибиторлари. Бу дорилар нозик фармокологик таъсирга эга бўлиб, кейинги йилларда сурункали ўпка юрагини даволашда кенг қўлланилади. АПФ-ингибиторлари ўпка қон-томир қаршилигига таъсири бир қанча муҳим эффектив таъсирлар билан боғлиқ: АПФ-ингибиторлари таъсири гуморал (эндокрин) РААС ва уларнинг таъсирида айланибюраувчи Ангиотензин-II (А-II) ни пасайтиради. Томирлар кенгайиши (артерия, веналар) энгаввало томирларни торайтирувчи А-II ни ва кучли вазодилятатор брадикинин пасайиши билан боғлиқ. Кейинги навбатда эндотелийни бўшаштирувчи фактор (PG1-NO) ни секрециясини стимуляция қилади ҳамда кучли вазодилятация ва антиагрегант эффектга эга. Натижада нафақат систем артериал вазодилятация, балки ўпка томирлар қаршилигини ҳам пасайтиради. Бундан ташқари АПФ-ингибиторлари таъсирида веноз дилятация ҳисобига юракнинг ўнг бўлмасига қон келиши камаяди, босим камайиб ўнг қоринча преднагрузкаси камаяди.
АПФ-ингибиторлари таъсирида буйрак усти безида альдостерон синтези пасаяди бу ўз навбатида буйрак дистал каналчаларида альдостеронга мухтож бўлган натрий реабсорбциясини пасайтиради. Бу билан бир вақтда калий ионлари секрецияси ҳам камаяди.
Айланиб юрувчи А-II ни пасайтириш баробарида АПФ ингибиторлари проксимал каналчаларда натрий ва сув реабсорбциясини пасайтиради. Шундай қилиб натрий сув ушланиб қолиши камайиши билан ОЦК камайишига олиб келиб преднагрузкани пасайтиради, ва ниҳоят АПФ-ингибиторлари ангиотензин- II стимуляциясини пасайтириб, норадреналин ҳосил бўлишини камайтиради ва шу қаторида САС ни фаоллигини пасайтиради. АПФ-ингибиторлари таъсири натижасида ўнг қоринчанинг преднагрузкаси ва постнагрузкаси ОЦК ва ўпка артерияларида босим пасаяди. Булардан хулоса шуки; АПФ ингибиторлари кучли дилятация таъсирга эга бўлиб, катта қон айланиш доирасида босимни туширади ва систем артериал гипотензияга олиб келади. Дозасини индивидуал тарзда белгилаш лозим.
3. Нитратлар. Бу дорилар веноз типдаги вазодилятаторлар ҳисобланади. Бу дорилар юракка қон қайтишини камайтириб, кичик қон айланиш доирасида босимни туширади ва ўпка артериясида босим тушишига олиб келади. Кўпинча узоқ таъсир қилувчи нитратлар берилади. 50% ўпка юраги бор беморларда нитратлар эффекти яхши бўлади, баъзи беморларда қон босими тушиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |