Ўзбекистон Республикаси олий ва ўртa махсус таълим вазирлиги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Андижон давлат университети


Педагогик маҳорат тушунчаси таърифи



Download 1,02 Mb.
bet6/38
Sana10.07.2022
Hajmi1,02 Mb.
#773325
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
2-Умумий педагогика назарияси

4. Педагогик маҳорат тушунчаси таърифи.
Педагогик маҳорат-касбий педагогик фаолиятни юқори даражада ташкил этшпни таъминловчи шахсий хусусиятлар йиғиндиси бўлиб, унинг элементлари:
1. Касбий билим, фанларни ўқигиш методикаси, педагогака ва психология.
2. Инсонпарварлик йўналиши - қизиқишлар, олий мақсад, бойликяар.
3. Педагогик қобилият - коммуникативлик, перцептив қобилият, динамизм, эмоционал турғунлик, оптимистик тарзда олдиндан кўра билиш, креативлик.
4. Педагогик техника - ўзини бошқаришни, ўзаро таъсир механюмини
билиш.
5. Коммунюсативлик – одамларгаяқинлик, самимийлик, хушмуомалалик.
ПЕРЦЕПТИВ ҚОБИЛИЯТ - касбий зийраклик, педагогик интуиция,
кузатувчанлик.
ШАХС ДИНАМИЗМИ - иродавий таъсирга ва мантиқий ишончга қобилият.
ҲИССИЙ БАРҚАРОРЛИК - ўзини бошқариш қобилияти.
ОПТИМАЛ ПРОГНОЗ - олдиндан айтиб бериш.
КРЕАТИВЛИК - ижодкорликка, ижод қилшпга қобилият.
Эмпатия (бу шу ҳолатда, шу вазйятда ўқувчи ўрнига ўзини қўииб кўриш) яъни унинг хурсандчилигини, хафачилигини бирга баҳам кўршп, яъни бола юрагини ҳаракатини сеза билиш демакдир.
Ҳозирга замон узлуксиз таълим тизимида бўлажак мутахассисларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш учун шароит яратиш, чуқур илмий, касбий педагогик тайёргарликка эршпишга имкон яратилишини назарда тутади.
Психологик - педагогик фанлар тизимида бу масалага маълум даражада эътибор берилган бўлсада, лекин республикамюда яхлит бир система тарзида ўрганилиб, талабалар кенг қўллаши учун қўлланма, дарслик ишлаб чиқилмаган эди.
5. Педагогик маҳоратнинг асосий компонентлари.
Ҳар бир фаолият каби педагогик фаолият ҳам куйидаги компонентларни ўз ичига олувчи, ўзининг хусусиятлари билан ажралиб турувчи мақсад, вазифа, объект, субъектдан иборат.
Педагогик фаолиятнинг мақсади ўзига хос хусусиятга эга.
Ўқитувчи ишининг мақсади жамият трмонидан белгиланади, яъни ўкитувчи ўз меҳнатининг охирги натижасини белгилашда мустақилликка эга эмас, яъни унинг ҳаракати, фаолияти, асосан, шахсни ҳар томонлама ривожлантиришга қаратилган. Педагогик фаолият, авлодларнинг ўзаро ижтимоий боғлиқ алоқаларини амалга оширишга ёшларни тайёрлаш,
инсоншшг табиий имкониятларидан жамият тажрибаларини эгаллашда фойдаланишдан иборат.
Шундай қилиб, педагогик фаолиятнинг мақсади ижтимоий жиҳатдан стандарт тарзда белгилаб берилган бўлсада, лекин конкрет педагогик холатда вазифалар ностандарт тарзда келиб чиқади. Демақ, ўқитувчидан конкрет ҳолатдан келиб чиқиб, мақсадни кўра билшп орқали ва уни конкрет ҳолат билан боғлаб ижодий ёндашув талаб этилади.
2. Ўқитувчи фаолияти бошқалар фаолиятини бошқариш демакдир, яъни, ўқитувчи фаолияти ўқувчилар фаолияти асосида қуриладиган фаолиятдир. Мисол учун олганда, мураккаб, зиддиятли бир ҳолатда педагог бақирмасликка, у ёки бу шахсни ажратиб кўрсатмасликка ҳаракат қилиши керак, балки тарбияланувчилар ўзлари мазкур шароитдан тўғри хулоса чиқариши учун имконият бермоғи лозим (тикилиб туршпи, жим туриши, кескин гапириши). Албатта, бундай ечим тарбияланувчиларнинг юқори даражада онглилигидан далолат бермасада, улар тарбиячи мақсади сари борганлигини билдиради. Шундай қилиб, педагогик фаолият мақсадининг ўзига хос томони шундаки, у педагог ва ўқувчи мақсади ҳам бўлиб қолипш керак. Мета -фаолиятнинг моҳияти ҳам шундадир.
3. Бошқа одамларнинг (фаолиятиш бошқариш шу жиҳатдан ҳам мураккабки, тарбия мақсади тарбияланувчининг келажагини лойиҳалаштиради. Албагга, бу мақсад ўқитувчи учун яқин ва тушунарли, чунки у: «Сен билишинг, уддалашинг, бажаршпинг керак», деб талаб этади. Лекин бола шу биргина кун ташвиши билан яшайди, бугунга кун муаммосини ҳал этиб боради. Келажак унинг учун жуда хам узоқ. Бундай қарама-қаршиликни тарбия фожиасишшг асоси дейиш мумкин.
Педагог ҳозирги замон руҳи билан яшаш орқали келажакни кўра билиши, уни ташкил эта билшп унинг учун ўта мураккабдир.
Буни тушунган моҳир педагоглар фаолиятининг асосини бола эҳтиёжига таяниб йўлга қўядилар, яъни ўзининг фаолият дастурини бола дастурига мувофиқ ёки унга яқин тузади. Шундай қилиб, педагогик фаолият мақсадининг ўзига хослиги ўқшувчвдан жамиятншг ижтимоий вазифасини белгилашда шахсий ташаббус кўрсатишни, яъни ўқитувчи педагогик позициясида жамият мақсади ортиб бориши ўз ифодасини топиши керак. Конкрет фаолиятнинг мақсад ва вазифаларини ижодий тушуниб етиш; болалар қизиқишларини ҳисобга олиш ва улар ўқув жараёнидаги мақсадларини амалга оширишда фаолият турлари ва мазмуншш ўзгартириб бориши керак.
ПЕДАГОГИК МЕҲНАТНИНГ ОБЪЕКТИ: - Инсон бўлиб «шаклланаётган шахснинг маънавий турмушининг нозик томонлари - ақл, ҳис, ирода, юпонч ўз-ўзини англаш»дир.
Педагогик фаолият объектининг узига хос томонлари куйидагича:
Инсон табиатнинг ўлик материали эмас, балки такрорланмас индивидуал сифатлари, фақат ўзига хос муносабати ва бўлаётган воқеаларни ўзича тушунадиган, актив фаолият кўрсатувчи мавжудотдир. У ўзининг мақсади, мотивлари, хулқи билан ажралиб турадиган педагогик жараённинг иштирокчисидир. Шундай қилиб, педагогик фаолиятнинг объекти бир вақтнинг ўзида шу фаолиятнинг субъекти ҳам ҳисоблзниб, турли педагогик таъсирларга турлича муносабатда бўлади, балки ўша таъсирларни ўз ички дунёси, қарашлари орқали галвирдан ўтказади.
2. Ўқитувчи доимо ўзгариб турувчи, ривожланишда бўлган шахс билан мулоқотда бўлади. Шунинг учун унга бир хилда, шаблон тарздаги тасирларни қўлламаслик керак. Бу ўта мураккаб жараён ҳисобланиб, педагогдан доимо ижодий изланишда бўлишни талаб этади.
3. Болага педагоглар билан бир вактда уни ўраб турган атроф-муҳит, стихияли таъсир, турли йўналишдаги кўп қиррали воситалар ҳам доимо таъсир қилиб туради. Шунинг учун ҳам педагогик меҳнат барча таъсирларни корректировка килиб (ўзгартириб, тузатиб, янгилаб) туришни ҳатто тарбияланувчи ҳатти-ҳаракатини, фаолиятини максадли йўналтириб туришни, яъни тарбия, ўз-ўзини тарбиялаш, қайта тарбиялашни ташкил этиб туриши талаб этилади.
Умуман олганда, ҳозирги замон педагогикаси, хамкорлик педагогикаси таълим муассасаларида муносабатларни демократлаштиришга йўналтирилган бўлиб, болани педагогик жараённинг иштирокчиси, ёрдамчисига айлантириб, унинг фаолиятини фаоллаштиришга қаратилган бўлиши керак.
СУБЪЕКТ: - Тарбияланувчига таъсир этувчилар - педагог, ота-оналар, жамоа.
Тарбияланувчига таъсир қилувчи асосий восита - ўқитувчи шахси, унинг билими ва тажрибаси. Ўқувчилар ўқитувчи шахсини кабул қилмаса, унинг билими, хатти-ҳаракатига танқидий караса, у ҳолда унинг таъсири яхши натижа бермайди.
Агар педагог шахсга ахлоқий жиҳатдан ижобий таъсир етаолса, ҳакиқий тарбиячи бўла олади, бунга факат аҳлоқий жиҳатдан ўз-ўзини доимий такомиллаштириб борсагина эришиш мумкин.
Тарбиянинг асосий воситалари-тарбияланувчи иштирок этадиган турли кўринишдаги фаолиятлар: мехнат, муомала, ўйин, ўқиш.
Бу масалада айрим педагоглар субъект сифатида жамоа фаолияти кўринишидаги ишлаб чиқариш меҳнати болалар ҳаётини ташкил этишини ўқитиш жараёни деб тушунса, бошқа бировлари жамоа ижодий ишлар орқали жамоани мустаҳкамлаш зарур деб ҳисоблашади.
Ўқувчи, тарбиячи фаолиятидаги энг асосий масалалардан биридир бу, ўкувчи, тарбияланувчи объектини, тарбия мақсадини амалга оширишда фаол иштирокчига, яъни ўзаро таъсир тизимини юзага келтирувчи субъектга айлантириш бўлиб қолмоғи лозим. Бу жараён, асосан, шахс келажак ҳаётини ижтимоийлаштириш, унинг шахсий эхтиёжларини жамият эҳтиёжи билан боғлай олиш, унинг моҳиятини англаб етиш оркали амалга ошириш мумкин.
Педагогик маҳоратнинг шаклланганлик меъзонлари.
Педагогик назорат меъзонлар:
- мақсадга йўналтирилганлик;
- маҳсулдорлик (ўқувчилар билим даражаси ва тарбияланганликлари
натижалари);
оптималлик (воситалар танлашда);
фаолият мазмуии бўйича ижодкорлик. Маҳорат эгаллашнинг бир неча
даражалари босқичларини ажратиш мумкин. Олий ўқув юртлари вазифалари
унинг тайёргарлигининг бошланғич асоси махорат асослари билан
таништириш, йўналтирилганликни шакллантириш, билим бериш,
қобилиятни ривожлантириш, техникани эгаллашга ёрдам бериш.
Педагогик ситуация (ҳолат) ва педагогик масала, Педагогик масала бу педагогик маҳоратнинг асосий хужайраси бўлиб, уни ҳал этиш педагог касбий даражасининг юқорилигини кўрсатиб беради. Педагогик масала бўлган педагогик ҳолатни ўзгартириш мақсадида уни тушуниб етишдир. Бутун педагогик фаолият педагогик масалалар занжирларидан иборат. У ўқитувчи ва ўқувчилар томонидан атайлаб ёки тасодифан юзага келтирилади.
Мактаб хаёти бошланмокда. Кеч колган ўқувчи синфга кириб келди. (педагогик ситуация). Уй вазифасинй текшириш кетяпти. Иккига ўқувчи тайёрланмай келибди - бу ҳам ситуация. Янги темани тушунтириш жараёнида ўқувчилар бир-бирига хат узатишяпти - яна цитуация. Булар барчаси конфликтлар эмас, лекин кутилаётган натижа билан воқеа ўртасидаги қарама-қаршиликдир. Бунинг учун ситуацияларни ўқитувчи тушуниб етиб ўзига вазифаларни белгилаши керак бўлади.
а) стратегик характерда (қандай қилиб ўқувчиларда масъулият хдссини, уюшқоқликни тарбиялаш мумкин). Тактик жиҳатдан (ҳисобга олиш ва назорат воситаларини ишлаб чиқиш, билиш фаолиятни фаоллапггириш) ва ситуатив вазифа (кеч қолганга, ўқимай келганга, эътиборни чалғитаётганларга қандай муносабатда бўлиш керак).
Ўқитувчи маҳорати ситуацияни педагогак масалага айлантиршп, яъни содир бўлган ҳолатни, муносабатларни қайта кўриш мақсадини белгилаши керак, бу билан қўйилган педагогик мақсад сари етаклаши зарур. Педагогик ҳолат, агар ўз вақгида ҳисобга олинмаса, унга эътибор берилмаса, педагогик масалага айлантирилмаслиги мумкин.
Бу ҳолат педагогик вазифа (масала) сифатида қабул қилиниши, лекин мақсадга мувофиқ ҳал этилмаслига мумкйн, агар ўқувчи мавжуд содир бўлган мақсадга бақириш билан жавоб берса, шундай қилиб, педагогик ҳолат мақсадга мувофиқ йўналтирилган шароитда педагогик масалага айлантириши мумкин. (ҳолат, мақсад, вазифа, масала).
Вазифа бир неча кўринишда ҳал этилиши мумкин. Унинг самарали натижаси педагогнинг йўналтирилганлиги, билими, унинг қобилияти, техникани эгаллашига боғлиқ.
Педагогик масала ҳолатни таҳлил қилшп ва муаммони тушуниб етишдан бошланади. Янги иш бажараётган ўқитувчи бу босқичга эътибор бермасдан масалани ечишга киришади. Шошилганидан масаланинг чуқур зиддиятли томонини тушунмай, ўзининг ҳаётида бундай ҳолатлар олдин учраган деб билади. Натижада моҳият охиригача англаб этилмайди.
Айсбергнинг ташқи кўриниб турган қисмигагина эътибор берилади, холос.
Ҳолатни кўра билмаслик, тушунмаслик, ўқувчининг бу ҳаракатида нима яширинганини англаб етааслик масалани ечишда хатоликка олиб келади. Ўқитувчининг маҳорати шунингдек, педагогик масалаларни бир-бирига боғлиқлигини, бир-бирини тақозо етганлигини кўра олиш қобилиятшпшг юқорилигидадир. Шунинг учун масалани ечиш узоқни кўзлаб амалга оширилади, яни, болаларни тартибга чақириб қўйишгина эмас, балки шу ҳаракатдан қониқмаслик, нотўғри эканлигини тушуниб етиш, бу ҳолатларни қайта такрорламаслик ҳиссини юзага келтиришдан иборат бўлиши ҳам керак.
Масалани ҳал этишнинг кейинги босқичи - мавжуд ҳолатларни таҳлил этиш, яхлит педагогик фаолият жараёнида педагогик ҳолатнинг ўрни тарбияланувчиларга характеристика, Тарбиячиларга характеристика, уларнинг ўзаро муносабатлари тахлил этилиши керак. Натижада ўқувчи Ҳатти-ҳаракатларининг мотивлари фаолият мақсади, шароитнинг, ўзаро муносабатларнинг ўзига хослиги тушуниб этилади. Ўқувчи кўнглида йўқ нарсани унга мажбуран тиркаб кўйиш педагогик таъсирнинг самарали бўлишини таъминлайди.
ЯКУНИЙ БОСҚИЧ: Гипотезаларни илгари суриш. Ўқитувчи қайси вақтда ўзининг назарий билимлари ва тажрибаларидан энг муҳим усулларини ажратиб олиши, актив фикрлаш, таҳлил учун нима зарурлигини билиши керак. Мохир ўқитувчи масалани ҳал этишга жамоани жалб эта бориб, холатни тахлил қилиб боради. Бу босқичда қўллаш мумкин бўлган усулни фикран ўлчаб, бу таъсир усулига мумкин бўлган реакцияни тасаввур қилиб кўриш керак. Педагогик масалани ечишнинг барча босқичлари ўтганидан сўнг методлар систэмаси танлаб олинади, чунки битта усул кам натижа беради.

Download 1,02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish