2. Педагогик инсонпарварлаштириш.
Умуман, бундай қобилиятни ҳамма ҳам эгаллайди. Лекин у ҳар хил намоён бўлади. Ўқитувчи учун комуникативликнинг паст даражаси педагогик фаолият муҳитини бузади, ўқувчилар билан муносабатларда тўсиқларни келтириб чиқаради. Демак, таҳлил қилиб кўриш керак, кўпяилик билан бўлишни хоҳлайсизми (ҳар куни улар билан учрашиб туриш), суҳбатларга интилиши, янгиликларни баҳам кўриш - фикр алмашиши. Педагогик фаолиятда ижодкорликка қобилият ўқшувчининг касбий шаклланиши қанчалик тез кетаётганига қараб ҳам белгиланади. Хушмуомалалик ўзида муомала қилишга хоҳиш ва эҳтироснигина қамраб олмасдан балки комуникативлик жараённдан қониқиш ҳосил қилишни ҳам ўз ичига олади. Болалар билан умуман, одамлар билан самимий муносабат ва улар билан ишлашдан қониқиш ҳосил қилиш педагогнинг ўзига бўлган ишончини онгаради. Ўз устида ижодий ишлаш учун қувват беради.
Хушмуомалалик, перцептив қобилиятни, уларни ичида - касбий сезгарлик кузатувчанликни ривожлангиришга ёрдам беради. Агар ўқувчининг ташқи белгиларига, ҳаракати, юзидаги содир бўладиган ўзгаришига, кўринишига қараб, унинг йчки ҳолатини тез ва тўғри аниқлай олмаса, ҳатти-ҳаракатни юзага келтирувчи мотивларни тушуниб етмаса, ўқитувчи қандай қилиб мақсадга мувофиқ хулоса чиқара олади?
Кузатиш қобилияти мураккаб хусусият. У фақат кўра олиш, ешята олишдагина зМас, балки, асосан, нимага эътибор йўналтирилганлиги, шунингдек, олинган ахборотларни онгимюда тез қайга олишда ҳам кўринади.
Кузатувчанлик қандай ривожланади? Биз нима кўрмоқчи бўлсак, ўша нарсани кўрамиз - худди шу ердан самимий (ҳақиқий) қизиқишимиз бошланади. Кузатиш таҳлил ҳамдир. Бундан еса қабул қилинган ахборотларни, ҳодисаларни тушуниб етиш учун доимий саволлар келиб чиқади.
Кузатувчанлик ва тажриба интуиция каби қобилиятнинг ривожланишига асос бўлади. Моҳир педагогнинг бу вақтга келиб кўзи пишган ва бир қарашда, белгилар ҳатто ҳидшла қараб, бу хом ашёдан қандай маҳсулот олиш мумкинлигини айтиб бериши мумкин бўлади. Моҳир бўлиш - олдиндан педагогик жараённи кўра билиш, мумкин бўладиган мураккабликни, педагогик сезгирлик билан ҳис эта олиш демакдир. Педагог учун мантиқий асосга таяняб таҳлил қилиш, олдиндан кўра билишигина эмас, болалар билан уларнинг қувончи ва ташвиши, қизиқиши ва интилишини бирга баҳам кўра билиш, унинг ўрнига ўзини қўя олиш қобилияти ҳам бўлиши керак. Моҳир педагогда одамни тушунишга қобилият унга актив таъсир қила олиш қобилияти билан узвий боғлиқ бўлади.
Динамизм - бу ишонтиришга ва таъсир этишга кобилият, бу ички енергия, йиғинчоқлик, ташаббускорликка қобилиятдир. Педагог ижодкорнинг бу қобилиятларни эгаллапшинг ёрқин кўриниши бўлиб, фаолияти ҳисобланади.
Унинг дарслари ижодкорлик билан суғорилган шиддаткор, унинг тутган ўрни ташаббускорона характерга ега, унинг сўзлари онги ва қалбининг энг чукур жойларигача таъсир этади.
Динамизм эмоционал тургунлик билан бевосита боғлик. Уз-ўзини бошкара олиш, тўғри йўлга сола билиш кобилияти шахснинг эмоционал турғунлигини юзага келтиради. Педагогик холатни эгаллаш ва шу холатда ўз-ўзини бошкаришга ёрдам беради.
Оптимистик прогноз килиш (ишонч билан олдиндан кўра билиш) етакчи педагогик - касбий қобилият сифатида, шу билан бирга, биз ўкитувчи шахсининг инсонпарварлик йўналтирилганлиги - комплекс қобилиятларнинг узвий боғлиқлигини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтишимиз керак.
Педагогик маҳоратнинг элементи педагогик техника. Бу ўқитувчи хулқини йўлга кўйиш шаклидир. Ҳаракат усулларини эгалламай туриб билим, йўналтирилганлик ва қобилиятнинг юқори натижага эришувини таъминлаб бўлмайди. Педагогик техника ўзига икки гуруҳ кўникмани - ўзини бошқара олиш кўникмаси ва педагогик масалаларни ечиш жараёнидан таъсир қила олиш кўникмасини ўз ичига олади.
Биринчи группа кўникмалари - ўз танасини, эмоционал ҳолатини, нутқ техникасини бошқара олиш. Иккинчи группа кўникмалари бу дидактик, ташкилотчилик, ўзаро таъсир техникасини эгаллашда намоён бўлади.
Педагогик маҳоратни кўриб ўтган элементлари педагогик фаолиятда бу ҳодисаларни система тарзида аниқлашга ёрдам беради.
Педагогик наҳоратнинг юқори даражасида барча ишларга юқори сифат берилади; касбий нуктаи назаримиз шаклланади; билимлар педагог фаолиятида ўз-ўзини тахдил этишга қурол бўлади ва ўз-ўзича ҳаракат қилиш имкониятларини аниқлайди: юқори даражада ривожланган педагогик қобилият шахс имкониятларини ҳар томонлама кенгроқ, тўла очилишига ёрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |