Янги педагогик назария принциплари.
Бу курснинг биринчи босқичи талабага муомала ва муносабатда ўз педагогик ўрнини эгаллаб боришда ёрдам беради. Иккинчи босқичида талаба ўқув-тарбия жараёнини бошқаришнинг маҳорат асосларини эгаллаб боради.
Бу курсни ўрганиш қуйидаги принципларга амал қилинганда муваффақиятли ҳал этишади.
1. Таълимга яхлит ёндашиш принципида, билимлар олдин тажрибада
кўриб ўтилган тарзда ўзлаштириб борилади. Машғулот шундай
кўриладики, мавзунинг назарий қисми мунозара жараёнида ўзлаштирилади,
схема - конспект тузиш ёки бошқача тюим кўринишида англаб етиш керак
бўлади. Кейинчалик олинган билимлар педагогик қобилдатни
ривожлантиришга ёрдам берадиган машқларда амалга оширилади.
Кейинчалик тушуниб этилган муаммо педагогик машқ (тренинг) орқали
англаб этилади ва билимларнинг кўникмага айлантиришга ёрдам берадиган
педагогик ҳолатларда моделланггирилади.
2. Фаол коммуникация принципи, гуруҳда талаба фаоллигини тезлаштиришга қаратилган топшириқлар тизимини ишлаб чиқишдан иборат. Фаолиятни акс еттирадиган лавҳаларни намойшп этадиган ролларга бўлинган ўйинлар, мусобақалар, мунозаралар ўтказишдан иборат.
3. Педагогик ҳаражатлар бўлинганлиги (тақсимланганлиги) принципи психофизик ва педагогик машқ (тренинг) жараёнида айрим усулларни - системали ўзлаштириш мақсади билан боғлиқ. энг муҳими, ҳар бир талаба у ёки бу ўкув йилида ўзлаштириш керак бўлган маълум билим ҳажмини, кўникма, тушунчани билиши зарур.
Масалан, курс талабаси, ўзининг ташқи қиёфасини, нутқини, элементар педагогик муомала маданиятини ва ташьсилотчилик техникасини ўзлаштириб олиши керак.
Машқда боғланганлик принципи педагогик техника ривожланишига
йўналтирилган ва кичик дарс муҳитида кўникмаларни ижодий қўллашга
қаратилган вазифаларни ҳал этиш билан боғлиқ.
Турли нуқтаи назардан ёндашув принципи педагогик маҳорат
бўйича машгулотларда мутахассисликларни ҳисобга олиш билан боғлиқ.
Билим ва кўникмаларнинг богаиқлиги принципи. Олий ўқув юрти
лаборатория шароитида олинган билимлар билан, таянч таълим
муассасаларида ўтказилган педагогик амалиёт давомида олинган
кўникмаларнинг ўзаро боғлиқлиги: дарс ва тарбия жараёнларида кузатиш,
ўқув ва тарбиявий ишларни мустақил ишлаб чиқиш ва уни ўтказишгача бўлган ишни йўлга қўйиш билан боғлиқ.
Педагогик маҳоратнинг юзага келтириш университетнинг бутун ҳаётни педагоглаштириш орқалигина муваффақиятли ҳал этилади. Айши;са олий ўқув юртида ўтказиладиган педагогик байрамлар, ўкитувчилар куни, педагогик масалаларни театрлаштирилган ҳолда ечиш, топшириқлар мусобақаси, «Меҳрибон кўз» конкурсидаги чиқишларни тахлил этиш, педагогик ўқипшар, «Талабалар, жавоб беринг» кечаси, турли машхур педагоглар билан учрашувларни ташкил зтиш алоҳида аҳамият касб этадч.
Do'stlaringiz bilan baham: |