Ўзбекистон Республикаси олий ва ўртa махсус таълим вазирлиги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Андижон давлат университети


Ўқитувчи актёрлик маҳорати ва унинг элементлари



Download 1,02 Mb.
bet14/38
Sana10.07.2022
Hajmi1,02 Mb.
#773325
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   38
Bog'liq
2-Умумий педагогика назарияси

Ўқитувчи актёрлик маҳорати ва унинг элементлари.

Мактабдаги ўқув тарбия жараёни кўп қиррали, мураккаб, динамик тарзда содир бўлувчи ҳодисадир. Педагогик фаолият санъат билан яқин эканлиги маълум. Яна шу нарса ҳам маълумки, санъат талант ва маҳоратнинг ўзэро бирлашуви туфайли юзага келади. Маҳоратга еса мактабда асос солинади. Мактаб ўқувчиларидаги табиий имкониятларни ривожлантиради ва умумлаштиради, уларга зарур билим ва кўникмалар беради, талантни уюштиради, уларни ҳар кандай ижодий топшириқларга ҳозиржавоб ва чаққон қилиб тарбиялайди.
Педагогик санъатни кўпинча бир актёр театри деб ҳам атайдилар. Шунинг учун педагог театр кўринишларидаги иш принципларини, уларнинг
қонунларини бюгашлари керак. Ижодкорликнинг табиий бирлигини ижодкор инсон табиати орқали кўришнинг К.С. Станиславский тизими ёрдам беради. Бунда ихтиёрий бўлмаган ижодкорлик жараёнини онгли тарзда эгаллаш, фаолиятда шахс ўз талантини кўрсатиш масаласи биринчи маротаба хал этилади. К. С. Станиславский тизими - актёрлик ижодкор лиги тўғрисидаги фан бўлибгина қолмай, балки қандай қилиб объектив қонуниятларга таяниб турли қобилиятларни ўстириш, ривожлантириш, бойитиш мумкинлиги тўғрисидаги фан ҳамдир.
У (яъни Станиславский тизими) ҳар қандай талантнинг ижодий фаолиятда фойдали коеффициентдош ошириш усули ҳамдир.
Баъзан тадқиқотчилар К.С. Станиславский тизимида фақат ички ва ташқи ҳолатлар-элементларни кўрадилар. Педагогларни тайёрлаш тизимида билдирилган ҳиссиётлар мантиқий фикр билан жонли жисмоний ҳаракатлар орқали боғлаш тўғрисидаги К.С. Станиславский концещияси педагогик таъсир шароитида ўқитувчининг қабул қилиш органларини машқ қилдиришни талаб этади. Қабул килиш билан жонли ўзаро ҳаракат, асосида, педагогик фаолият бошланади. Бу қонуннинг бузилиши педагогнинг аудитория билан ўзаро алоқа жараёнини издан чиқаради. Станиславскийнинг ҳаракатлар бу жисмоний ва руҳий бирликни ифодалаб, педагогнинг ташқи ёки ички ривожланишини, хулқининг таъна ва руҳий элементларйни - алоҳида ривожланишини инкор этади ҳамда метод ва педагогик техниканинг мустаҳкам алоқасини талаб этади. Шунинг учун ҳам педагогик маҳорат ўзаро бир-бири билан боғлиқ учта қисм билан белгиланади.
Педагогик назария, педагогик техника ва дарс мавзуси материали устида ишлаш методлари, дарс мавзуси уни ташкил этиш ва ўтказиш билан характерланади.
Агар назарияни ўрганиш керак бўлса, педагогик техника ва методларни эгаллаш зарур бўлади, яъни маълум амалий кўникмаларни ишлаб чикиш керак. Бунта узок ва системали машқ орқали, яъни, агар педагогик техника онгли ва рефлекторли фаолиятга айлансагина эришилади. Шунинг учун ҳам Олий Ўқув юртининг вазифаси талабани фақат ўз устида кундалйк ишлашга ўргатишгина бўлиб қолмай, балки бутун педагогик ишлар давомида маҳоратни такомиллаштиришга ўзида эҳтиёж сезишни тарбиялаб бориш хам унинг вазифасига киради.
Аудиторияга актёрлар каби таъсир этиш маҳоратини эгаллаш учун педагогнинг табиий хусусияти билан таълим тарбия жараёни ва амалий фаолиятда эгалланган талантни янада такомиллаштириш қобилияти ҳам ҳал қилувчи рол ўинайди. Ишчанлик талантнинг ажралмас қисмидир. Педагогик талант нима? Бу тушунча тарихий - фалсафий, педагогик, ахлоқий-эстетик тадқиқотларда етарлича талқин этилган. Бй ўринда театр соҳасидаги пёдагог-ислоҳотчилар В.И. Немирович-Данченко ва К.С. Станиславскийларнинг тушунчалари педагогик талант тушунчасига якин туради. Актёр санъати жуда мураккаб ва унинг сифатлари қуйидагича: юқумлилиги, суқлилиги, интуициянинг тўгрилиги, дикцияси, имо-ишоранинг эластиклиги ва чиройлилиги, характерларни очишга қобиллик касбига нисбатан мехнацеварлиги, муҳаббати, диди ва б.к.
К.С. Станиславский талант нима? - деган саволга жавоб бериб: «Талант - инсоннинг кўплаб ижодий қобилиятларининг бахтли йиғиндиси бўлиб, у иродавий еифатлар билан боғликдир» деди.
У артистнинг ижодий қобилиятига нималар киришини санаб беради: кузатувчанлик, таъсирчанлик, хотира, темперамент, фантазия, тасаввур, ички ва ташки таъсир, сингдириш, амалга ошириш, дид, акл, ички ва ташки ритм ва тезликни хис этиш, оҳанглилик, самимийлик, ўз-ўзини бошқариш, тиришқоқлик, саҳнабоплиги ва б. қ. Бу ўринда қўшимча қилиб шуларни ҳам айтиб ўтади: чуқур маъно берувчи маълумотлар, фактлар, шунингдек, маъноли қараш, аклли кўз, юз, мимика, тана ҳаракатлари ва б. қ. айтиб ўтиш керак.
Албатга, бу хусусиятлар, бир актёр театри ижрочиси -ўқитувчи учун ҳам жуда зарурдир. Биз шу нарсани яхши биламизки, ўқитувчининг ҳар бир муваффақияти ортида бир-биридан фарқ килмайдиган ўзига хос такрорланмас шахс ётади. Лекин, энг мухими, бу одамларга юқтира олиш хусусиятидир. Ҳудди мана шу вақгда юқтира олиш хусусияти туфайли шахслараро муносабат ҳамкорлик ётади. Ҳар кандай талант ёзувчилик ё артистлик, ё педагогик талант, ўзининг хис-туйғусини бошқаларга юқтира олиш қобилиятидир. Ҳудди мана шу талантдир.
К. С. Станиславский артистнинг юқумчиллигини, унинг тортиш кучи деб ҳам юритилади: «Сиз шундай артистларни биласизми, саҳнада пайдо бўлишлари биланоқ, томошабин уларни яхши кўриб қолади. Нима учун? Чиройли бўлгани учунми? Доимо ҳам чиройли эмас, овоз учунми? Одатда, доимо ҳам, шундай овоз бўлавермайди. Таланта учунми? У доимо хам эътиборга олинавермайди. У холда нима учун? Ўша кўзга кўринмас, биз илғай олмаган ўша хусусиятни киришимлилик деб айтамиз. Бундай артистларнинг камчиликлари ҳам энг яхши бир хусусият бўлиб кўринади ва томошабинлар ўша қилиқларини қайтариб, ўзлаштириб оладилар. Бу хуеусиятлар саҳнадагина бўлиб, улар ҳаётий эмас. Бундай хусусиятлар педагоглар кўзларида, юз тузилишларида, харакатларида, барча ишларида ақллилиги, фикри, маънавий қизиқишида кўзга ташлайиб туради.
Педагог билан ўқувчининг ўзаро мулокоти педагогик алоқа, ўзаро самимийлик, талабчанлик ва жавобгарлик принциплари асосида йўлга кўйилади. Педагог ўзаро мулоқоти жараёнида ўқувчиларни албатта, аклий, ахлоқий, эстетик жиҳатдан бойитиш керак. Лекин бошқа одамларни тўғри англаш ва баҳолай олиш, кўникма ва малакалар систэмасини эгалламай туриб бунга эришиб бўлмайди.
Муомала (муносабат) педагог ва ўқувчиларнинг бир-бирларининг образларини шакллантиришни назарда тутади хамда муомалада қатнашаётган ҳар бир иштирокчининг шахсий хусусиятлари тўғрисидаги тушунчани шакллантиришни ҳисобга олади. Муомала ўзида эстетик тавсифни, яъни катнашувчиларнинг ички ва ташқи дунёсини, кишида ўзига нисбатан маълум муносабатини келтириб чиқаради, муомалада аҳлоқий компонентлар ҳам намоён бўлади яъни, педагогнинг ўқувчига йўналтирилган сўзи ва иши ўртасидаги муносабат. Бу учта компонент - ақлий (билига) эстетик ва аҳлоқий компонентларни ўзаро бир бирлари билан узвий боғлиқлигидир.
Илғор педагогларнинг педагогик ўқув-тарбия жараёнларини таҳлил этиш шуни кўрсатадики, педагогик алоқани белгилаб берувчи муҳим шартлардан бири бу педагогнинг ҳиссиёти кучи, ҳаяжон кучи хисобланади. Дарс жараёнида педагог хаяжонининг турли-туманлиги унинг ёрқин ифодаланиши, ўқувчи фаолияти ва тажрибасида тасдиқланиши шунча кучли бўлади. Дарс ҳис-хаяжонсиз, маъносиз бир машгулотдир. Шунинг учун ўқитувчи хис-туйгусини ривожлантиришни ўқитувчи маҳоратининг муҳим элементларидан бири деб ҳисоблаш зарур.
Педагогик фаолиятда аудитория билан ўзаро муносабат педагогик қадриятига боглиқ.
К.С. Станиславский ўзининг тизимида асос қилиб талантни эмас, темпераментни эмас, (чунки буларга ўргатиб бўлмайди) балки саҳнада ишончли тарзда ўз-ўзини ҳис этишни олади. Кўпинча, педагог ва артистга нотўгри ҳиссиёт ва хаяжон ҳалақит беради. Чунки нотўгри ҳис-ҳаяжон, ўринсиз тарзда мускул ҳаракати, фикрлаш қобилиятини ёмонлаштиради ва эстетик ҳис-ҳаяжон туйғунинг пайдо бўлишига халақит беради. Бунга қарама-қарши тарзда педагог ўзини эркин, бўш, холи тутиши керак. Бу махсус машқ орқали амалга оширилади.
Талантли педагог ишини кузатганимизда, бизни, асосан, унинг табиийлиги, ўзига ром эта олиш, аудиторияга караб кандай муомала чорасини қўллашни билиб олиши қойил колдиради.
Ўқитувчиликка танлаб олишда, шу сифатларни Ҳисобга олиш, маҳоратни, турли педагогик кўникма ва малакалар тизимини шакллантира бориб, бўлгувчи педагогнинг ҳар томонламалигини, самимийлигини, ўзини эркин тутиши ва бошқа хусусиятларини энг қимматли ҳазина сифатида эҳтиёт қилиш ва сақлаш керак. Педагог ижодида инсоний сифатларнинг роли муҳимлиги, уларнинг асоси бўлиб темперамент, ирода, тезкорлик, интуиция, соғлом инстинктлар, ўзига хос нутқи, юракдан ҳис эта олиши ва бошқалар ҳисобланади.
Кўпинча, биз: «Бу жуда аклли педагог», деган гапни эшитамиз. Лекин шу нарсага шпонч ҳосил қиламизки, кўпинча, педагогга берилган бу бахр, унинг серқирра сифатларини тўла ифодалаб бера олмайди. Ажойиб ақл эгаси, мулоҳазалилик, алоҳида педагогик машқсиз, интуитив тарзда олдиндан кўра билиш, ўқув-тарбия масалаларини ижодий ҳал эта олиш кўникмасисиз ақл ҳеч нима бермайди. Педагогик фаолият фақат тушуниб етишнигина эмас, чукур ҳис этишни хам талаб этади.
Талантли педагогларда ақл билан ҳиссиётнинг тенглигига мавжуд. Уларнинг ички ҳаёти ёрқин, нозик, тезкор, ундайлар ортиқча харакатсиз сўз билан фаолиятнинг, маълумот ва ҳиссиётнинг аудиториянинг эътибор чегарасшш яхши сеза олади. Бахтли педагог учун ўқувчилар билан ҳар бир учрашув бир кашфиёт, хар бир янги дарс олдингиларга ўхшамайди. Унинг иши доимий ижодкорлик билан йўғрилган, бошка. ҳаётни тасаввур қилмайди.
Педагог ва артист аудиторияни билиши ва ҳис этиши зарур унинг илғор ва қолок кисмини тушуниши, кимга таяниш ва кимга ёрдам беришни яхши билиши зарур. Шунингдек, мазкур шахснинг ёши, касбий йўналишига кўра реакциясини билмоги керак. Нима учун синф педагогга бўйсунади? Педагогнинг ўта хушёрлиги қандай юзага келади? Бунга ўзини тайёрлаш мумкинми?
К.С. Станиславскийда яхлит муомала жараёнининг боскичлари тўғрисида жуда қизиқ фикрлар бор. Буларнинг ҳаммасини бутунича педагогик фаолиятга кўлласа бўлади.
БИРИНЧИ БОСҚИЧ. Артистнинг саҳнага чиқиши «Барча қатнашчиларни бир-бир қараб чиқиши, сўнгра битта объектни мўлжалга олиш.
ИККИНЧИ БОСҚИЧ. Объектга яқинланиш, унинг эътиборини ўзига тортиш.
УЧИНЧИ БОСҚИЧ. Кўз билан объект қалбини эгаллаб бориш. ТЎРТИНЧИ БОСҚИЧ. Ўз қалбини объектга узата билиш.
БЕШИНЧИ БОСҚИЧ. Объектнинг қарши жавоби ва калбан ўзаро тушуна олиш, ўзаро кабул килиб олиш.

Download 1,02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish