4. Дарсда хиссий – интелектуал вазият яратиш. Дарс давомида ўқувчи атроф мухитни билибгина бормай, балки унга муносабат ҳам билдиради. Баъзи ҳолатлар уни хаяжонлантиради, баъзиларига бефарқ, баъзиларига ўзи аралашади. Психологларнинг таъкидлашича, ижобий эмоция инсон фаолиятининг кучли кузатувчиси ва илҳомлантирувчисидир. Дарснинг эмоционал-интеллектуал холати бир қатор усуллар билан қувватлаб турилади.
Биринчидан, ўрганилаётган мазмунда қизиқарли ахборотлардан фойдаланиш қўпшмча манбаларга мурожаат қилиш туфайли. Масалан, тарих дарсида шундай мисол келтиринг: ер юзида бўли 5 ўтган 14520 дан ортиқ урушда 3 млрд. 640 миллион одам ўлди. Агар 1 ту урушлар харажатлари ҳисоблаб чиқилса, 8 метр қалинликдаги 10 км олтин камар билан ер екваторини ўраб чиқиш мумкин.
Иккинчидан, дарсда турли кашфиётлар, маълум олимлар тўғрисидаги маълумотлар, иродавий, характерли одамлар ҳаётидан ҳикоялар айтиш мумкин.
Учинчидан, болалар ўзларини қизиқтирган ижодий ишларга бирданига жалб этиш орқали тасодифийлик, ҳайрон қолип кейинги фаолият учун муҳимдир.
Тўртинчи, ўқув материалига ўқитувчинпнг турли кўринишдаги эмоционал муносабати. Бошловчи ўқитувчилар шу эсда тутингки, гўзаллик, образлилик, ўрганилаётган материалнинг ҳаяжонлилиги ўқувчиларга ўтади.
г) Юмор ҳисси: таддиқотчилар тажрибали ўқитувчиларнинг
хусусиятлари ичида уларнинг қувноқ характерига алоҳида эътибор беришади.
Бундай фазилат бутун дарс давомида ишчан кайфиятни сақлашга ёрдам беради. Бунинг учун усуллар кўп (физкулташнут, севимли ашулани айтиш, ҳазил-мутойибали гаплар айтиш).
д) Дарс тезлиги. Ўқитувчи учун дарс тезлиги нафақат меҳнат
муаммоси бўлиб қолмай, балки интизом, дарс слфати муаммоси ҳамдир.
Дарсда юқори темпни ушлаб туриб учун унинг кучи етадиган бўлиши ва, бу ўринда, ўқувчиларда маълум кўникмалар шаклланиши зарур. Баъзи тажрибасиз ўқитувчилар вақтни материал сифатига эьтибор бермай тезлигини оширадилар. Ритмнинг бузилиши ҳар қандай ишчан ҳолатга, ўқувчилар кайфиятига таъсир этади.
Иш тезлигининг энг қулай ҳолати аниқлаш учун қуйидагиларни тавсия этиш мумкинда:
а) дарснинг кўпчиликни қониқтирадиган ўртача ўзлигини топиш;
б) ўқувчиларнинг индивидуал имкониятларини ҳисобга олиш;
в) жамоа ва индивидуал ишлашини ўзаро маъқул
боғлиқлигини ишлаб топиш;
г) ўқувчилар фаолияти кўринишларини ўзгартириб ва янгилаб туриш
керак.
д) вақтни самарасиз сарф бўлишини максимал қисқартириш, тезликни
аста-секин оширишга эришиш зарур.
Иш тезлиги ўқувчи томондан фақат иш вақтида ҳал этилади.
е) дарсда ўз-ўзини назорат. Ўзини назорат ёш
ўқитувчилар педагогик билими ривожланишини тезлаштиради,
тажрибали ўкувчилар педагог маҳоратини «сирини» ошкор этади. Ўқитувчи ўз-ўзини таҳлил этишга мурожаат этиб, дарсда ўз-ўзини б шқариш ва ўз-ўзини такомиллаштириш каби кучли қуролга эга бўлади, бу еса ўз ўрнида ўз меҳнатидан кониқиш, маъдавий кучга эга бўлиш каби ҳис- туйғуни юзага келтиради. Дарс тахлилининг куйидаги умумлашган принципларига риоя килиш мумкин:
1. Дарсда нима килиш мўлжалланган еди, аслида нима бўлди, қиёслаш
зарур.
2. Билим, кўникма ва ривожланиш борасида ўқувчиларда
ўзгаришларни олдинги тахлил килингани билан қиёслаш.
3. Дарсда ўқувчилар чин дилдан ишлаётганини ҳисобга олиш зарур.
ж) дарснинг сифат томони. Дарснинг сифат томонини аниқлаш ўқитувчи учун маҳорат мактаби, машғулотлар ташкил қилишнинг энг самарали йўл ва усулларини онгли даражада кўллаш шарти ҳисобланади. У дарсда нимага эришди, нимага эришаолмади, сабаб қандай, бартараф этиш, янада ривожлантириш учун нима қилиш керак?
Дарс сифатини анъанавий схема бўйича аниқлаш мумкин: сўраш -тушунтириш - мустаҳкамлаш - уйга вазифа.
Масалан, дарс сифатини М. Махмутов схемаси бўйича дидактик категориялар ва тузилиш элементлари бўйича ўтказиш мумкин.
Дидактик категориялар бўйича тақлилнинг вазифалари қуйидагиларни аниқлашдан иборат:
Дарс дидактик принциплар ва ўқув тарбия жараёни талабаларига жавоб
берадими?
Дарснинг бориши ва натижаси дарс талаблари ва программага жавоб
берадими?
Дидактик вазифалар ҳал этилдими? Ўқувчилар билим, кўникма
ва малакаларни эгаллашлари мақсади рўёбга чиқдими?
4. Бутунича дарс тузилиши кандай еди ва ташқи-ички тузилиши
элементларининг изчиллиги қандай?
Дарснинг дидактик вазифаларига ўқитувчи методлари,
кўргазмалилик ва техник воситалар тўгри келдими, ўқувчилар юқори даражада билиши учун мустақил ишлашига булар ёрдам бердими?
Ушбу дарсда дифференциаллаш ва индивидуаллаштиришнинг
характерли томонлари нималардан иборат бўлади?
Do'stlaringiz bilan baham: |