Ўзбекистон Республикаси олий ва ўртa махсус таълим вазирлиги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Андижон давлат университети



Download 1,02 Mb.
bet25/38
Sana10.07.2022
Hajmi1,02 Mb.
#773325
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   38
Bog'liq
2-Умумий педагогика назарияси

7. Тарбия жараёнига ижодий ёндашуви.
Энди коллектив ижодий ишлар қандай ташкил этилшпини кўриб чиқамиз. Буни уч босқичда амалга оширса бўлади:

  • жамоа бўлиб режалаштирши;

  • тадбирларии жамоа бўлиб ўтказиш;

  • жамоа бўлиб таҳлил этиш.

Лекин, бу масалани қуйидаги 6 босқичда кўриб чиқилса, янада мақсадга мувофиқ бўлур еди:
1-босқич: жамоанинг дастлабки ишлари. Бунда қуйидаги саволларга жавоб топиш зарур. Нима ва ким учун қиламш? Қачон? Қаерда? Ким билан? Ким ташкилотчи бўлади?
2-босқич: жамоа бўлиб режалаштириш. Режа олдин кичик жамоаларда ишлаб чиқилади. Унинг бажарилиш муҳокамаси умумий йиғилишга қўйилади. Кейин бу режалар муҳокама этилиб, кейин тасдиқланади. Бу давр ичида, сен нима ҳилишни хоҳлардинг? Ким учун? деган саволлар ечими ҳал этилиши зарур.
3-босқич: жамоа бўлиб ижодий ишларга тайёргарлик. Бунинг учун кенгаш тузилади ва вазифаларни бирга бажариш маслаҳатлашилади.
4-босқич: жамоа бўлиб ижодий ишларни ўтказиш. Бувда жамоа режаси амалга оширилади.
5-босқич: натижаларни жамоа бўлиб якунлаш ва қуйидаги саволларни ҳал этиш мақсадга мувофиқ. Нимага эршпдик ва нима учун? Режадаги қайси шплар бўлмади, нима учун? Келажакда қандай хулоса чиқариш мумкин? Қандай?
6-босқич: якуний муҳокама. Тажрибаларни кейинчалик қўллаш, услубий ўзига хосликлар таҳлили, педагогик ўзига хос ёндашувларнинг характери. Услубий тавсиялар ишланади ва улар қараб чиқшшди.
6) муносабатлар тизимчалари.
Тарбиявий ишларда катталар билан болаларни ўзаро боғловчи мазмун ва шакл ҳамда усуллар бўйича жамоа таъсирининг ўзаро муносабатлари алоҳида аҳамият касб этади. Тарбиячининг маҳорати болалар муносабатларини йўналтира олиш санъати билан характерланади.
Муносабатлар тизимчасида тўғри баҳолай олишни, фихрлашнинг шаклланиши асосида ҳар бир жамоа аъзосининг қимматли томонлари шахс сифатида очилиб боради. Шу жамоа ижодий фаолиятини ташкил этишда дастлабки суҳбатлашиш шшш тугаллаш босқичи учун зарурдир. Бу ўринда болалар кандай ўзгарганлиги қандай сифатларга эга бўлганлиги ҳисобга олинади. Баҳо бу ўринда самимий, ўзаро бир-бирларини тўғри тушуниш асосида бўлиши керак.
Тўғри муносабатлар шаклланишига якуний йиғин, «чақмоқ» чиқариш тарбияланувчи хулки ва муаммоларни муҳокама этиш, ҳар бир вазифаларни бажаришда айрим шахс ишини баҳолаш ва тўғри тахлил этишдан иборат бўлмоғи зарур.
Болалар муҳитида муносабатларни тўғри бошкариш учун устоз тарбиячига жамоа ичидаги ва жамоалар ўртасидаги боғлиқликларни, зиддиятларнинг келиб чиқиш табиатини билиш мухим хисобланади.
Жамоада шахслараро муа^шоларни тадкиқ зтувчилар бир неча қарама-қаршиликларни ажратиб кўрсатадилар.
а) синф жамоасининг ҳар бир аъзосини белгилаб кўйилган махсус
вазифаси билан айрим ўқувчидар ўртасидаги зиддият;
б) ташкилот фаолиятининг асосий режасида белгиланган мақсад билан, жамоанинг ҳар бир аъзосининг шахсий мақсадлари ўртасидаги зиддият;
в) ахлоқий ва ҳуқуқий омиллар ўртасидаги зиддият;
г) бола тарбияланаётган микромуҳитдаги ахлоқий тажриба билан
ижтимоий ахлоқ нормаларининг тўғри келмаслиги;
д) тарбияланувчида етарли ирода сифатларининг, эринчоқлик (саранжом-саришталик)нинг етишмаслиги, бир томондан, тарбиячининг талабчанлиги, иккинчи томондан, тўғри келмаслиги.
Бу зиддиятлар ечими тарбиячи шахсига, у билан тарбияланувчилар ўртасидаги муносабатлар маҳоратнинг йўналтирилганига боғлиқ.
Тарбиячи у ёки бу тадбирни ўтказиш учун хар хил усуллардан фойдаланади: баъзилари буюриб, баъзилари илтимос қилиб, баъзилари ўзларининг ибрати орқали у ёки бу тадбирни бажаришга эришади.
Кўпроқ уч хил ёндашув бор.
1. Команда бериш холати: Бу тасодифий ҳолларда буйруқ тарзида
амалиётда команда бериш камдан-кам холда қўлланилади ва бу
тасодифий ҳолларда юз беради.
Киришиб, қўшилиб кетиш ҳолати: болалар билишдан аввал таклид
қилиш орқали ўрганишларини ҳисобга олган холда тарбиячи шахсий ибрат
кўрсатади. Ишга садоқати, эътиқоди, ҳеч қандай манфаациз жамиятга
фойда келтиришни ўйлаб ўз оркасидан бошқаларни ҳам ергаштиради.
Шунингдек, тарбиячи ҳамма қатори мактаб фаолиятига - ўқув, спорт, меҳнат,
саёҳат ишларига ҳам киришиб кетиш кўникмасига эга бўлиши керак.
Бетараф бўлиш ҳолати: тарбиячининг ҳеч нимага аралашмаслиги.
Унинг маъноси болалар фаолиятига аралашмаслик, чеккада кузатувчи
сифатида туриш.
в) ахлоқий тизимлар.
Технологик ва муносабатлар тизимчалари тарбиячи маҳорати тизимида яхши ўзлаштирилиши мумкин. Ажойиб йўл ва усуллар ортида етакчи ғоя бўлмаса, юқори натижага эришиб бўлмайди. Педагог ва жамоа диққат марказида - мактаб, синф ўқувчилари нима мақсадда фаолият кўрсатаётгани уларга маълум бўлса, чукур ижтимоий мотивлар турсагина фаолият фойдали
бўлади. Энг муҳими, бу ўринда шундай ғояларни шакллантиришда ажойиб педагог И. П. Ивановнинг принципиал қоидаларига эътибор бериш зарур. «Инсон унга ҳаёт таъсир этаёттани учунгина тарбияланаётгани йўқ, балки дунёга ўзи кучли таъсир етаётгани учун тарбияланяптн. Дунёни ўзгартира бориб, ўзи ҳам ўзгариш, тарбияланиб бориши мумкин: («Учжг. газета». 1987. 31 март).
Буюк мақсадлар педагогларнинг самарали, ижобий таъсирининг муҳим шартлари бўлиб, тарбия жараёнини асословчи принциплари тизимига таянишни талаб этади.
а) ҳаёт билан тарбия бирлипг,
б) болалар мустақиллиги ва ўз-ўзини тарбиялаш;
в) ахлоқий норма ва хулқий одат борлиги;
г) инсонпарварлик ва инсонийлик;
д) ахлоқий ва эстетик бирлик;
е) талаб ва ишонч бирлиги;
ж) бола келажагини ишонч билан лойиҳалаштириш;
з) ўқувчи шахсига эҳтиётлик билан муносабат;
и) жинсий фарқни ҳисобга олиш;
к) болаларнинг - жисмоний ва ахлокий соғлиги тўғрисида ғамхўрлик: л) меъёр принцинлари.
Ахлоқий тасаввурлар тарбия технологияси билан узвий боғлиқ бўлиши учун тажрибали педагоглар турли мавзуларда ахлоқий суҳбатлар тгоимини амалга оширади. Жумладан, ота-она, катталарнинг Ватан олдидаги бурч ва масулияти, хоҳшп ва бурч уйғунлиги, хоҳиш ва ҳақиқий эҳтиёж: виждон тушунчасининг ахлоқий маъноси, виждон поюшги ва бошқалар. Ҳар бир конкрет ҳолатда педагог маҳорати ижодкорликдир, Педагог ҳамма вақт у ёки бу ҳолатда, тарбияланувчига тўғри таъсир кўрсатишнинг ижодий ечимини топа олади. Масалан, 6-синф ўқувчиси учинчи қаватда битта ойнани очиб, ундан ташқарига чиқиб, юскинчи ойнага ўтиши ва бунга ўқувчиларнинг муносабати.
Ўқитувчи: Ахмад ҳақиқатан қўркмай ҳаракат қилган, лекин ҳеч қандай мақсадсиз, бефойда ҳаракат. Агар қилаётган ҳаракатимиз, кўрқмаслик, ботирлигимиз кўпчиликка, халққа, Ватанга бирон фойда келтирса, ўз ҳаётини қурбон қилиш эвазига кўпчилик ҳаётини ватан бойлигини сақлаб қолса, бу ҳақиқий қахрамонлик. Акс ҳолда бу ҳаракатлар бефойда.
Бунинг ўрнига тарбиячи: «Агар Аҳмадга бирон нарса бўлганда, мени суд қилишарди, ота-онага жабр бўларди. Мактаб, синф, жамоа иснодга қоларди» деганда фойдали бўлмасди. Буни болалар тўгри тушунмас эди ҳам.
Маълумки, режалаштириш ижодий характер касб этганлиги сабабли ҳамма учун бир хилда шаклни таклиф этиб бўлмайди. Лекин, ёш, янги иш бошлаётган тарбиячилар узоқ йиллар ишлаб, тажриба орттирган тарбиячилар иш режалари асосида ғоя, йўналишни белгилаб олшилари мумкин. Тажрибаларни мақсад асосида бериш индивидуал ижодкорликдир. Қуйида 4-синф ўқувчилари учун тузилган режанинг «Ватанпарварлик ва халқлар ўртасидаги биродарликни тарбиялаш» бўлимидан бир қисмини келтирамиз. Бу режада бажариш муддати ва бажарувчи шахс кўрсатилмаган.
Синфдаги тарбиявий ишларни режалаштиришнинг тахминий кўриниши.
Иш мазмуни
Иш шакли
Мавзулар
Ватанга, она юртга, унинг ўтмиши ва ҳозирига муҳаббатни шакллантириш.
Синф йиғилиши, учрашувлар, сухбатлар. Ватанимиз бойлиги беқиёс. Ватанимиз байроғи, герби, гимни.
Халқлар ўртасидаги дўстлик, биродарлик. Қўшни республикалар ва уларнинг халклари турмуш тарзи ва маданияти. Тошкент - кўп миллатли шаҳар турли миллат кишилари билан учрашувлар, савол-жавоб кечалари.
Қўшнинг тинч-сен тинч. Қондошимиз-қардошим. Бутун дунё бўйлаб менинг дўстларим бор;
Мустақиллигимизнинг 10 йили мобайнида вилоятлардаги, жумладан, Андижонимизнинг эришган муваффақиятлари. Саёҳат. Албом, турли плакатларни тайёрлаш она юрт табиати ва унинг гўзаллиги. Германияга (Франция, Англия ва бошқа давлатларга) сиртқи саёҳат.
Бу ўринда режада келтирилган иш мазмуни, уни амалга ошириш шакллари, ўтказилажак тадбирлар мавзулари ҳам аниқ ва тушунарли эканига эътиборни каратмок керак.
Маълум иш тажрибалари асосида суҳбатлашиш.
6) «Қийин» болалар билан ишлаш. Бунинг учун қуйидаги принципларга амал килган ҳолда индивидуал режа ишлаб чиқиш зарур.
Улар хатти-ҳаракатларини келтириб чиқарувчи сабабларни аниқпаш
мақсадида болалар субъектив дунёсини - хаётий кўринишлари
жиҳатларини диққат билан ўрганиш.
Қарашлар ва хулқдаги четга чиқишлар сабабларини аниқлаш.
Турмуш тарзини ижобий томонларга ўзгартиришда ёрдам берадиган
ҳаётий кўринишлардан танлаб олиш.
4. Яқинлашиш мақсадида контакт (алоқа) ўрнатиш учун
ўсмирнинг хаётий тажрибаси даражасида унинг «психологик
территориясидан» манба излаш керак.

Download 1,02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish