Ўзбекистон Республикаси олий ва ўртa махсус таълим вазирлиги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Андижон давлат университети


Тарбиячи фаолиятдаги зарурий кўникмалар



Download 1,02 Mb.
bet24/38
Sana10.07.2022
Hajmi1,02 Mb.
#773325
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   38
Bog'liq
2-Умумий педагогика назарияси

6. Тарбиячи фаолиятдаги зарурий кўникмалар.
Тарбия маҳорати мазмунининг асоси билим ва унга асосланган кўникмалардир. Тарбиячининг муҳим кўникмаларига турли педагогик ҳолатларда болалар дунёсида содир бўлаётган турли жараёнларни тўғри қабул қилиш кўникмаси, ҳолатш танлашга нисбатан тадбиқ этиладиган «Мақсад-восита-натижа» муносабатларини таҳлил қила олиш кўникмаси, диққатни тез йўналтира олиш ва биридан иккинчисига тез ўгказа олиш кўникмаси, болалар билан ўйнай олиш кўникмаси, кўплаб педагогик ҳолатлардан муҳимини ажратиб олиш кўникмаси, турли томондан ҳолатларни баҳолай олиш кўникмаси, тасодифий омиллардан муҳимини кўра билиш кўникмаси, бир хил ҳолатда турли-туман таъсир усулларидан фойдалана билиш кўникмаси, ўзининг кайфиятани, ҳиссиётини ва фикрини сўз, мимика, ҳаракатлар орқали етказа олиш кўникмаси.
Юқорида санаб ўтилган кўникмалар билан бирга куйидагилар хам муҳимдир: ўқувчиларнинг барча фаолиятларида улар билан контакт ўрната олиш; индивидуал ёндаша олиш кўникмаси; ўқувчиларни ёмон ва яхшига ажратмаслик; болалар ташаббускорлигини ривожлантира олиш; қийин холатларда болаларга ёрдам бера олиш;
Ўқувчилар жамоаси фикрини келиштириш кўникмаси; ўз-ўзини бошқара олишнинг турли шаклларидан мохирона фойдалана билиш; ўқувчи ишончини суистеъмол килмаслик; ҳар бир ўқувчидан ижобий сифатлар топа билиш ва улардан унумли фойдалана билиш кўникмаси; ўқувчиларни ёмон ва яхшига ажратмаслик ҳар бир ноҳақлик, ёмонлик, бадбахтликка муросасиз бўлиш; ўқувчиларда ахлокий йўналишни шакллантириш; яхшилик ва ёмонлик тўғрисида болалар тасаввурларини ривожлантириш кўникмаси ва бошкалар.
«Ким тарбия жараёни технологияси тўғрисида ғамхўрлик қилса, муносабатлар тузилишини ривожлантирса ва шу орқали эришилган муваффақиятлар билан чегараланиб қолмай, балки янада яхшироқ натижапарга эришишга интилган бўлса, у янада маҳоратли бўлиб боради». (Амонашвили Ш. А, Единство цели. М. 1987 г. 167-стр).
Педагогикада тарбиячи маҳорати яхлит тизим сифатида учта ўзаро боғланган тизимчаларга бўлинади: технологик; ижтимоий психологик (муносабат); аҳлоқий. Технологик тизимча ёки технология педагог учун ўзининг кучини режалаштириш ва керакли натижага эришишга брдам берадиган шахс ва жамоага таъсир этадиган аниқ воситалар ҳисобланади.
Касбий техника асослари нималардан иборат? Албатта, тарбиячи томонидан ўқувчилар амалий фаолиятини ташкил этиш, уларни маълум педагогик вазифаларни бажаришга жалб этишдан иборат. Гап бу ўринда ўқувчиларнинг ўзлари ҳаётларини ташкил этиш, йўлга кўйиш, демак, ўқувчилар фаол амалий фаолиятларини ташкил этишнинг самарали шаклларидан фойдаланиш ҳақида гап боради. Бу шундай асоски, унинг замирида тарбия йўлга кўйилади.
Очиғини айтиш керакки, кўпчилик синф раҳбарлари ўзлари навбатчилик қилади, кино, театр, музейларга коллектив бўлиб олиб боради, ота-оналар мажлислари, йиғилишлар, байрамлар, мунозаралар, учрашувларни ўзлари ташкил этадилар. Ҳатто тарбиячи назоратисиз бинони тозалаш, ўйнаш ва бошқа ишларни ҳам бажаришга рухсат этилмайди. Агар тарбиячи фаол ташкилотчи, лекин ўқувчилар пассив иштирокчи бўлган бўлса, у жойда тарбия муваффақияти хақида гап бўлиши мумкин эмас. Бу ҳақца ўз-ўзини бошқаришга асосланган мактаблар тажрибаси бизга кўп нарсани айтиб турибди.
Шундай мактаблар борки, кўплаб жамоат ишларини (тарбиячи навбатчилиги, ўз-ўзига хурмат, шанбалик) тарбиячи иштирокисиз болаларнинг ўзлари бажарадилар. Тарбиячилар еса бу ишларни бошқариб, йўналтириб, маслаҳат бериб турадилар. Бу ерда тарбиячи қандай қилганда, ўқувчилар ўз-ўзларини мустақил бошқариши мумкин? деган саволга ижодий изланишлар орқали жавоб топиб бўлади.
Ўтказиладиган у ёки бу тадбирларни ўқувчилар билан бирга муҳокама қилиб, уларнинг илғор, янги, фойдали томонларини қувватлаш, уларни ижодий фаолият кўрсатишга йўналтириб туриш зарур.
Тарбиячининг донолиги, зийраклиги ва маҳорати шундаки, у ҳар бир бола имкониятларини яхшилаб ўрганиш ва ўша имкониятларни янада очиш, ундан фойдалана билиш ҳамда рағбатлантириб туришдан иборат.

Download 1,02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish