29-Мавзу: Ўқитувчининг дарс ва тарбия жараёнидаги маҳорати.
Режа:
1. Ўқитувчининг дарсга тайёргарлиги ва уни ўтиш.
2. Дарсда ўқувчилар билиш фаолиятига рахбарлик.
3. Дарсда ўқитувчи педагогик меҳнат маданияти.
4. Дарсда хиссий – интелектуал вазият яратиш.
5. Тарбиячи маҳоратининг мохияти.
6. Тарбиячи фаолияттдаги зарурий кўникмалар.
7. Тарбия жараёнига ижодий ёндашуви.
8. Тарбия натижаларини хисобга олиш.
1. Ўқитувчининг дарсга тайёргарлиги ва уни ўтиш.
«Таълим тўғрисида»ги Қонун ҳар бир ўқитувчидан ташаббускорлик, ижодийлик, мустақил фикрлай олиш, ечимларнинг янги, андозасиз ёндашувларни талаб қилади. Мактабдаги дарс педагогик ижодкорликнинг бош плацдарми ҳисобланади. Дарсда ўқитувчининг асосий эхтиёжи: узатиш, бериш, ўргатиш амалга оширилади. Ўсмоқда бўлган ёш авлодга ўз билим ва тажрибаларини узатиш жараёнида ўкитувчи ўз ижодкорлигини намоён қилади.
Дарс ишларида анъанавий методика бўйича кўплаб камчиликлар ҳалигача йўқолгани йўқ. Масапан, дарс ўтиш жараёнида маъносини англамай, ёд олиш элементлари ҳалигача сақланган. Кўпчилик ўқитувчилар ҳозирги замон иқтисодий, ижтимоий ва маънавий ҳаётни ёрита бориб, этилиб қолган муаммоларни тахлил қилишга эътибор беришмайди, бапки ўқувчида материалнинг энг муҳим жойларини ёдлаб олишни талаб этадилар.
Бундай дарс беришдан қочиш керак. Ўқув жараёнини ташкил этишга янгича сифат ёндашуви керак. Шунинг учун мактабдаги формапизмни бартараф этишга қаратилган янги ғоялар, конструктив ҳолатлар педагогик жамоатчилик томонидан катта эътибор билан кутиб олинмоқда. Бу ҳакда гапирганда, биринчи навбатда, педагогик ҳамкорлик ҳақида айтиш ўринли. Бундай педагогик ҳамкорликнинг муаллифлари ўқитувчи-новаторлар В. Ф. Шаталов, Е. Н. Лисенкова, П. И. Волков, М. П. Шетинин ва бошқалар ҳакида гапириш мумкин, Педагогик хамкорлик методикасига таяниб ишланса, анча енгил бўлади. Бу ерда ўқитувчи ҳотиржам, болалар ҳам хотиржам, ўзаро ишонч, уларга енгил, ўқитувчи ҳам хурсанд. Қуйида ўқитувчи-новаторларнинг педагогик ҳамкорликка асосланган ижодий лабораториялари иши билан танишимиз.
Педагог-новаторнинг асосий ғоялари.
Ўқувчилар билан муносабат. Ўқитувчи олдида ўқувчиларни таълимнинг умумий меҳнатига жалб этишдек муҳим вазифа туради. Педагогик ҳамкорлик олдинги педагогикадан, болаларни ўқгапга тортишда ўқитувчи ва ўқувчига биргаликдаги меҳнати асосига қурилган. Ўқитувчилар билан муносабатда новаторлик ёндашувшишг моҳияти шундаки, ижтимоий шароитларнинг ўзгариши таълим тизимида адекватив ўзгаришларни талаб этади. В.И. Журавлевнинг таъкидлашича, ҳамкорлик педагогикаси нафақат муносабатлар, балки билиш операциясининг тузилишини, билимларни жамоа бўлиб эгаллаш ва мустақил бўлиб якка тартибда ишлашни (энг яхши шерик бўлиш учун) ҳам талаб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |