76
мақсадларида ташкил этилган очиқ коллектор-зовур (закан)лар жуда кўп
бўлганлиги боис, ғўза, буғдой, маккажўхори, шоли, супурги, кунгабоқар,
қовун, тарвуз, бодринг, картошка, помидор, карам экилган майдонларда
ҳашаротларнинг учраш частотаси юқори бўлиши маълум бўлди. Яъни, 1 км
2
контур ичида экин далаларининг атрофида бир нечта йирик ариқлар ва
зовурлар мавжуд бўлиб, улар бир-бирига туташиб кетган, уларнинг умумий
узунлиги ўртача 3,5-4 км ни ташкил этади. Бу эса зовур четларидаги бегона
ўтларнинг кенг тарқалишига сабаб бўлган бўлиши шубҳасиз.
Карамнинг жиддий кушандаси саналган
Brevicoryne brassicae
L.
шираси асосчиларининг личинкалари карамдошларга қўйилган қишловчи
тухумлардан эрта баҳорда чиқади. 2016 йилдаги кузатишимиз бўйича жағ-
жағ, қуртэна ўсимликларидаги бу ширанинг дастлабки асосчи личинкалари
20 мартда кузатилди (Қизилтепа, Янгиқўрғон, 2018). Улар апрель ойининг
биринчи ярми ва ўрталарида етук асосчиларга айланади. Бир нечта
личинкаси бўлган етук асосчилар жағ-жағ ўсимлигида 10
апрелдан
Қоражийда, Чопдор, Солижонобод ерларидаги далаларда учратилди. Етук
асосчилар ариқ бўйларидаги ишланмай қолган ташландиқ ўтлоқларда,
дарахтзорлар
орасидаги
бегона
карамдошларда
кўплаб
кўпайиб,
шираларнинг йирик колонияларини ҳосил қилади.
Марказий
Фарғонанинг
ғарбий
қисмида
карам
шираси
личинкаларининг тухумлардан чиқиши кўрсатилгандан 5-7 кун эртароқ
бошланади. Масалан, Учкўприк туманидаги карам экилган майдонларида
олиб борган кузатишларга кўра, бегона ўтларда карам ширасининг етук
асосчилари мартнинг охирида (30.03.2018) учратилди. Улар туққан
личинкалар эса 16 апрелда пайдо бўлди.
Қанотсиз ва қанотли индивидлар октябрнинг иккинчи ярмида
паразитлар билан жиддий зарарланади ва кескин қирилиб кетади. Шу билан
бир қаторда, сақланиб қолган карам тупларида
шираларнинг учраши токи
қор ёққунгача кузатилади. Масалан, 2018 йилнинг 16 декабрида
Чўлигулистон қишлоғидаги дала четидаги бегона ўтларда, жағ-жағ ва
турпнинг барг япроқларининг орқа томонида ширалар сақланиб қолганлиги
аниқланди (10 туп жағ-жағ ўсимлиги ва 3 туп турпда 22 та личинка, 3 та
нимфа ва 1 та қанотсиз етук форма топилди). Хусусан, баргнинг орқа
томонида ширанинг юзлаб индивидлари колониялар ҳосил қилган бўлса,
айрим ўсимликнинг учки ўсув қисмларини тўла эгаллаб олганлиги,
барглар
уларнинг чиқарган суюқлиги натижасида ифлосланганлиги, бу ҳолат ҳосил
элементларига ҳам таъсир этганлиги маълум бўлди (1.10.2018 й., Қўштепа).
Ушбу ширалар октябрь ойида зовур бўйларидаги бошқа бегона ўтлардан ҳам
топилди (14.10.2018).
77
Агроценозларда ширалар зарарини камайтириш, уларга қарши кураш
чораларини ишлаб чиқишда, аввало, индивидларнинг
мавсум давомидаги
миқдор зичлигини статистик таҳлил этиш муҳим амалий аҳамият касб этади
[3]. Таҳлиллардан келиб чиқадики, Марказий Фарғона шароитида карам
агроценозларида ширалар миқдор зичлиги экин экиш муддатлари ҳамда
мавсумга монанд баҳорги-ёзги, ёзги-кузги ва кузги кўтарилиш муддатларини
намоён этади. Индивидлар миқдор зичлигининг маданий агроценозларда
кўпайиши математик таҳлиллар асосида таҳлил этилиб [2], уларнинг маданий
экинзорлар ҳамда бегона ўтлардаги яшаш муддатлари аниқланди.
Таҳлиллардан маълум бўлдики, ширалар миқдорининг маданий
агроценозлардаги мавсумий кўтарилиш оралиқларида, улар бегона ўтларда
бир муддат ривожланиб туради. Яъни, бунда қишловдан чиқиш, ёзги экинлар
алмашиниши оралиғи, қишловга кетиш ва қишлаш муддатлари фарқланади.
Ўрганишлар карам ширасининг бегона ўтларда
июннинг охири ва июль
ойида ҳамда ноябрнинг иккинчи декадасидан бошлаб, то майнинг иккинчи
ўн кунлигига қадар учрашлигини кўрсатди. Ширалар популяция динамикаси
ва мавсумийлик ўртасидаги боғлиқлик регрессион таҳлил этилиб, тегишли
формулалар [2] асосида эмперик натижа ва аппроксимацияланган
парабола
кўрсаткичлари яқинлиги учта ҳолатда ҳам ишончлик даражасида (P=0.05)
эканлиги исботланди.
Тадқиқотлар маданий экинлар шираларига қарши курашда индивидлар
сони, уларнинг мавсум давомида бегона ўтларга кўчиб ўтиб ривожланиши
муддатларини ҳисобга олиш муҳим эканлигидан далолат беради.
Do'stlaringiz bilan baham: