Калит сўзлар:
асалари, микроспоридия, нозематоз, профилактика.
В статье представлена информация о широко распространенной
болезни пчел - нозематозе. Исследование проводилось в 2019-2021 годах на
специализирующихся на пчеловодстве фермерских хозяствах Ташкентской
области и Республики Каракалпакстан. Проанализированы морфология,
биология возбудителя, эпизоотология болезни и разработаны рекомендации
по профилактике заболеваний.
Ключевые слова:
пчелы, микроспоридии, нозематоз, профилактика.
The article provides information on a widespread disease of bees -
nosematosis. The study was carried out in 2019-2021 on farmers specializing in
beekeeping in the Tashkent region and the Republic of Karakalpakstan.
Morphology, biology of the pathogen, epizootology of the disease have been
analyzed and recommendations for the prevention of diseases have been
developed.
86
Key words:
bees, microsporidia, nosematosis, prevention.
Асаларичилик – бизнинг сайёрамизда кўп халқларнинг жуда қадимий ва
қизиқарли машғулотларидан бири бўлиб, қишлоқ хўжалиги ишлаб
чиқаришининг муҳим бўғими ҳисобланади. Бу соҳа асал, асалари муми,
асалари овқатлари, прополис, асалари сути ва заҳарини олиш учун асал
берадиган ариларни кўпайтириш билан шуғулланади [4, 244]. Аммо,
асаларилар ҳам бошқа ҳайвонлар сингари турли хил касалликлар билан
касалланиши мумкин. Сўнги йилларда асалариларнинг юқумли касалликлари
тарқалиш динамикаси шунчалик ўсиб бормоқда-ки, ветеринария ва
асаларичилик билан шуғулланувчи мутахассисларни ҳамда илмий
ходимларни кучли хавотирга солмоқда [1, 73-78]. Шундай касалликлардан
бири нозематоз ҳисобланади.
Нозематоз асаларилар касаллиги бўлиб, кўпчилик давлатларда кенг
тарқалган ва ичак фаолиятининг бузилиши билан характерланади [2, 160].
Касаллик қўзғатувчиси Microspora типи Nosematida туркуми Nosematidae
оиласига мансуб бир хужайрали организм, микроспоридия
Nosema apis
ҳисобланади.
Тадқиқот ишлари 2019-2021 йиллар давомида Тошкент вилояти ва
Қорақалпоғистон Республикасидаги асаларичиликка ихтисослашган фермер
хўжаликларида олиб борилди. Жами 38 та асалари уяларидаги арилар
нозематоз билан зарарланганлигига текшириб чиқилди
Паразитнинг янги етилган споралари оваль, тухумсимон шаклга эга
бўлиб, ўлчами 4.5 ...7.5 х 2...3.5 мкм. Спора пўстлоғи силллиқ ёки бироз
тўлқинсимон, учконтурли бўлади. Споранинг бир чети (нозик) микропилла
ва поляр доначаларга эга. Споранинг ичида соябонсимон пластинкали
поляропласт, поляр найча, иккита сферик ёки узунчоқ ядрога эга спроплазма
ва орқа вакуола фарқ қилинади [3, 496].
Асаларилар ноземалар билан спораларни ютиб юбориш орқали
зарарланади, қайсики 30 минутдан кейин ўрта ичакларга тушиб, ферментлар
таъсирида поляр найчаларини чиқариб ташлайди. Бундан икки ядроли
спороплазма чиқиб, унинг амебуласи эпителий хужайраси ядроси ёки
цитоплазмасига кириб олади. Бу ерда эмбрионнинг кўпайиши оддий
бўлиниш билан амалга ошади. Меронтлар шаклланиб, улар кейинчалик
споронтларга айланади. Улар ўз навбатида споробластлар орқали спораларни
ҳосил қилади. Қулай об-ҳаво шароитида қўзғатувчининг битта генерацияси
2-3 кеча ва кундуз давомида ривожланади. Ноземанинг ичак эпителий
хужайрасида ривожланиши уя ҳарорати +22 ... +34
о
С бўлганда амалга ошади.
87
Касаллик баҳорда, камдан кам ҳолатда кузда арилар кўпайтириладиган
ҳамма худудларда учраши мумкин. Ариларни иссиқхоналарда сақлаган
ҳолларда инвазиянинг биринчи авжга чиқиши мартнинг охири – апрелнинг
бошига тўғри келади. Иккинчиси эса – майда кузатилади. Катта ёшдаги
асаларилар 100% гача зарарланиши мумкин, ёшларида эса аксинча
қўзғатувчи споралари анча кам топилади. Юқори ҳарорат ва унинг кескин
ўзгариши, қишлайдиган жойларда ариларнинг безовта бўлиши, кеч баҳор,
ёмғирли ёки шамолли совуқ ҳавонинг давом этиши, юқори намлик,
оилаларнинг кучсиз ривожланиши, қишловдан олдинги даврда уларнинг
оқсилли озиқалар билан яхши таъминланмаслиги, қишловга оилаларни
шакллантиришдан аввал кузда ўз вақтида озиқлантирмаслик ёки ортиқча
озиқалантириш,
сифатсиз
озуқа
захиралари,
арилар
организми
резистентлигининг пасайиши нозематознинг пайдо бўлиши учун имконият
яратади.
Қўзғатувчи билан вояга етган ишчи арилар, эркак асаларилар кўпроқ
зарарланади. Она арилар бир ҳужайрали организмларга анча чидамли бўлади.
Инвазия манбаи касал арилар ҳисобланиб, ноземалар фекалийлари билан
ташқи муҳитга ажратади. Оила ичида споралар асосан ишчи арилар орқали
тарқатилади, чунки улар она ари аналь тешиги атрофидан фекалийларни
йиғиштиради ва эркак арилар билан ўзаро озуқа алмашинади. Нозема
споралари билан уянинг ички деворлари ҳам зарарланган бўлади. Касаллик
қўзғатувчисининг асалари яшиклари қўйилган жойда тарқалишига ишчи,
эркак ариларнинг учиши, касал она ариларни чиқариб қўйиш, кучсиз
оилаларни бирлаштириш ва ҳоказолар имконият яратади.
Паразит споралари анчагина чидамли. Фекалийда ва арилар жасадларида
4 ойдан 6 ойгача, уялари атрофидаги тупроқда бир йилдан кўпроқ, минус
ҳароратда 7 йилгача сақланиши мумкин [3, 496]. Аммо, улар юқори
ҳароратга чидамли эмас. Тўғридан-тўғри тушадиган қуёш нурлари, уларни
15-32 соат ичида, 60
о
С гача қиздириш эса 10 минут давомида нобуд қилади.
50 мл/м
3
концентрациядаги формалин буғларида +55
о
С ҳароратда улар 15
минут мобайнида нобуд бўлади.
Адабиёт маълумотлари шундан далолат беради - ки [3, 496], ноземалар
ичак девори эпителиал хужайраларида кўпайиб, уларнинг емирилишига
сабаб бўлади ва ичакнинг ферментатив фаолиятининг бузилишига олиб
келади. Ичак перистальтикаси кучаяди ва унинг оқибатида ҳолдан
тойдирадиган ич кетишини келтириб чиқаради. Касаллик асаларичиликка
катта зарар етказади. Чунки кўпинча асалари яшиклари қўйилган жойдаги
барча асалари оилаларининг қирилиб кетишига олиб келади.
88
Нозематозни диагностикасида зарарланишнинг 3 та даражаси фарқ
қилинади. Микроскопнинг кўриш майдони 100 та спора топилса, кучсиз,
1000 спора - ўртача, 1000 та спорадан юқори кучли зарарланиш деб
баҳоланади.
Ноземоз профилактикасининг асосини ариларни сақлаш ва уларни қиш
даврида озиқалантириш учун қаноатланарли шароит яратиш, оилаларни
даврий равишда янгилаб бориш, она ариларни ҳар йили алмаштиришни
ташкил этиш ҳисобланади. Касаллик пайдо бўлган ариларни даволаш тавсия
этилади, зарарланган уялар механик равишда тозаланади, 2% ли иссиқ ишқор
эритмаси билан ювилади, қуригандан кейин кавшарлашда ишлатиладиган
лампа билан куйдирилади. Асалсиз мумкатакларни, асалари овқати ва
уяларини буғ билан ёки 4% ли формалин эритмаси билан дезинвазия қилиш
ва ундан сўнг эса шамоллатиш тавсия этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |