Мундарижа
Кириш
1 Боб. Ўрта Осиё ҳақидаги илк ёзма манбалар
И.1 “Авесто” Ўрта Осиё ҳақидаги илк манба
И.2 Қавдимги Ерон ва Хинд манбалари
2 Боб. Ўрта Осиёнинг антик давир тарихи ёзма манбаларда
ИИ.1 Герадотнинг “Тарих” асарида Ўрта Осиёга тегишли маълумотлар
ИИ.2 Квинт Курсий Руф, Стробон ва Арриан асарларида Ўрта Осиё
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар
КИРИСҲ
Мавзунинг долзарблиги: Мустақиллик еришганимиздан со`нг аждодларимизга бўлган еътибор нихоятда кучайди. Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси президенти И.А.Каримовнинг қуйидаги сўзларини еслаш жоиз: “Тарихий хотираси бор инсон-иродали инсон, такрор айтаман, иродали инсондир”1.
Марказий Осиё, жумладан Моварауннаҳирда яшаган қадимги туркий халқлар – скифлар, саклар, массагетлар ҳақидаги ҳозиргача маълум бўлган, ёзма тарихий адабиётларда ўз ифодасини топган енг қадимги ва дастлабки бу маълумотларнинг манбалари “Авесто” китоби, “тарих отаси” - Герадотдан тортиб Стробон, Арриан, Квинт Курсий Руф, Плутарх сингари буюк тарихчилар, Ахомонийлар даври форсий ёзувларини урганиш енг долзарб масалалардан бири хисобланади.
Авесто ўзбек, умуман Ўрта Осиё, Ерон, Озарбайжон халқларининг қадимги даврдаги ижтимоий-иқтисодий ҳаёти, диний қарашлари, олам тўғрисидаги тасаввурлари, урфодатлари, маънавий маданиятларини ўрганишда муҳим ва ягона манба «Бу нодир китоб бундан 30 аср муқаддам икки дарё оралиғида, мана шу заминда умргузаронлик қилган аждодларимизнинг биз авлодларига қолдирган маънавий, тарихий меросидир»1
Герадот ҳамда баъзи юнон тарихчилари асарларининг асосий йўналишларини юнонлар ва қўшни халқлар кураши ташкил етади. Бинобарин, уларда катта тарихий ҳақиқат билан бир қаторда, онг оқими тарзидаги айрим, жузъий манфаатли нуқтаи назарлар ҳам бўлиши табий хол биз ишимизда ушбу фикирларни тахлил қилишга харакат қилдик.
И. Боб. Ўрта Осиё ҳақидаги илк ёзма манбалар.
“Авесто” Ўрта Осиё ҳақидаги илк манба.
Марказий Осиёнинг енг қадимги халқлари ўз тарихини ёзма равишда ёритмаганлар (шу даврларга оид маҳаллий ёзма манбалар топилмаган ёки улар замонимизгача сақланиб қолмаган). Ҳудудимизга тегишли илк ёзма манбалар—“Авесто”, аҳамонийлар даври михсимон ёзувлари ва қадимги дунё (юнон-Рим) даврига тааллуқли манбалар юртимиздан ташқарида тузилгандир. Улар Қадимги Шарқ ва дунё тарихида биринчи бўлиб, ўлкамиздаги халқларнинг номларини, алоҳида жойлар, тоғлар, дарёлар ва кўлларнинг номларини, афсонавий қаҳрамонлар ва подшоларнинг номларини, юртимиз халқларининг турмуши, дини, маданияти, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий тузуми тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади.1
Бу манбалар кам ва тўлиқ бўлмаганлиги учун қадимги иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий жараёнларни ўрганишда ёзма ва археологик манбаларни бир-бирига солиштириш зарурияти келиб чиқади. Археологик маълумотлар ёзма манбаларни кенгайтириб, тарихий тараққиётнинг аниқ йўналишларини (кўп ҳолларда археологик манбалар ёзма манбаларга қараганда тарихий-маданий жараённинг бошқа йўналишларини ҳам) кўрсатади.
Дастлабки ёзма манбалардан фойдаланишда жуда еҳтиёт бўлмоқ керак. Баъзи бир маълумотлар афсоналарга асосланган ва уларни ҳақиқий тарихдан ажратиб олиш лозим. Бошқа манбаларнинг муаллифлари (масалан, енг қадимги юнон тарихшунослари) ҳеч қачон Марказий Осиёда бўлмаганлар ва ўз ҳикояларини суриштириб билганлари асосида ёзганлар. Шунга қарамасдан, бу маълумотлар муҳим аҳамиятга егадир,
Авесто, Овасто (парфиёнча: апастак — матн; кўпинча «Зенд-Авесто», яъни «тафсир қилинган матн» деб аталади) — зардуштийликнпиг муқаддас китоблари тўплами. Кўпчилик тадқиқотчилар фикрига кўра, Авесто Ўрта Осиёда, хусусан Хоразмда милоддан аввалги биринчи минг йилликнинг биринчи ярмида вужудга келган. Авестода келтирилган географик маълумотлар ҳам буни тасдиқлайди. Маc, худо яратган ўлкалар санаб ўтилар екан, бойлиги ва кўркамлиги жиҳатидан қадимги Хоразм, Гава (Суғд), Марғиёна (Марв), Бақтрия (Балх) би-ринчи бўлиб тилга олинади, Орол денгизи (Ворукаша ёҳуд Вурукаша) ва Амударё (Даити) тавсифланади. Авестодаги халқнинг дастлабки ватани Сирдарё, Амударё етаклари ва Зарафшон водийси бўлган.
Авесто узоқ вақт мобайнида шаклланган. Унда келтирилган маълумотларнинг енг қадимги қисмлари милоддан аввалги 2-минг йиллик охири — 1-минг йиллик бошига оид бўлиб, оғзаки тарзда авлоддан-авлодга ўтиб келган. Кейинги асрларда Авесто таркибига турли диний урф-одатлар баёни, ахлоқий, ҳуқуқий қонун-қоидалар ва ҳоказолар қўшилиб борган. Авестони Зардушт диний асар сифатида бир тизим-га солган. Дастлабки ёзма нусхаси еса 12 минг мол терисига битилган деб ривоят қилинади. У Персеполаа сакланган. Александр (Македониялик Искандар) Еронни забт етганда, бу нусха куйдириб юборилган. Аршакийлардан Вологес И даври (51—78)да қайта китоб қилинган, лекин у сақланмаган. Сосонийлар даврида яхлит китоб ҳолига келтирилган.1
Авесто 21 наск (қисм)дан иборат бўлган. Авесто ҳажми катта китоб бўлганлиги сабабли диндорлар кундалик фаолияти-да фойдаланиш учун унинг ихчамлаштирилган шакли — «Кичик Авесто» (Хурдак Авесто) яратилган. Араблар Еронни фатҳ етгач (7-Авесто) зардуштий руҳоний-ларининг бир қисми Ҳиндистонга кўчиб ўтган. Уларнинг авлодлари (парс-лар) Бомбай шаҳрида ўз жамоаларида ҳозиргача Авестонинг асл нусхасини сақлаб келади. Франсуз тадқиқотчиси Анкетил Дюперрон зардуштийлар жамоасида яшаб, Авесто тилини ва ёзувини урганиб, уни таржима қилиб нашр етган (1771). Авестонинг бу нусхаси 27 жилддан иборат бўлиб, асарнинг еттидан бир қисмидир. У Ясна, Висперед, Вендидад, Гатлар ва Яштлар номи билан юритиладиган китобларни ўз ичига олади.
Авестода баён етилган ғояларга кўра, олам икки асоснинг, икки ибтидонинг, яъни ёруғлик билан зулматнинг, яхшилик билан ёмонликнинг тухтовсиз курашидан иборат. Яхшилик ва езгулик худоси Аҳурамазда ер, ўсимлик ва билан ҳамма табиий бойликларни яратган. Ёмонлик ва ёвузлик тимсоли Анхрамайну Аҳурамаздага қарши тўхтовсиз курашади, аммо уни енгишга ожизлик қилади. Бу кураш абадий давом етади. Яхшиликни ифодаловчи кучлар осмонда, ёмонликни ифодаловчи кучлар ер остида жойлашган, ер сатҳи еса кураш майдонидир. Хаётдаги турфа узгаришлар қайси кучнинг ғалаба қилишига боғлиқ. Инсон ҳам тана ва руҳнинг, ахлоқ еса яхши ва ёмон хулқнинг уза-ро курашидан иборат. Чексиз, абадий фазо ва вақт ҳам икки қарама-қарши қисмдан: яхшилик ва Аҳурамазда ҳукмрон бўлган абадий ёруғлик билан ёмонлик ва Анҳрамайну ҳукмрон бўлган абадий зулматдан ташкил топади.
Авесто таълимотига кўра, биринчи инсон Говамард (ҳўкиз-одам; форсча Қаюмарс) бўлиб, ундан барча кишилар тарқалган. Биринчи шоҳ Йима даври олтин давр ҳисобланган, чунки унда ўлим бўлмаган, Аҳурамазда доимий баҳор яратган. Кишилар бе-каму куст, бахтиёр яшаган. 900 йил утгач шоҳ Йима гурурга берилиб, ман етилган сигир гўштини ейди ва ёвузлик рамзи Анҳрамайну ҳукмидаги кучлар бош кўтаради. Оламни музлик қоплай-ди. Йима Аҳурамазда амри билан одам-лар ва ҳайвонларни совукдан сақлаб қолиш учун қўрғон (вар) қуриб, унга ҳар бир жонзотдан бир жуфтини жой-лаштирган. Инсоният тарихининг илк олтин даври тугагач, Ҳайр билан Шарр (яхшилик ва ёмонлик) ўртасидаги кураш даври бўлган иккинчи давр бошланган. Учинчи даврда Аҳурамазда ғалаба қилиб, езгулик салтанати барқарор бўлади, ўлганлар тирилади. Авестонинг ахлоқий-фалсафий моҳияти «езгу фикр», «езгу сўз» ва «езгу амал» каби муқаддас учлик (ахлоқий триада)да ўз ифодасини топади. Зардуш-тийларнинг ибодат олдидан айтиладиган нияти, сўзлари шу 3 ибора билан бошланади.
Марказий Осиё халқларининг енг қадимги ёзуви — бу хумнинг сиртида тасвирланган хоразм тилидаги қисқа ёзувдир. У Катта Ойбуйирқалъа шаҳар харобасида топилган. Археологик маълумотларга кўра бу ёзув милоддан аввалги . В— ИВ асрларга тегишлидир. Милоддан аввалги ИВ―СҲ асрларга оид яна бир қадимги Хоразм ёзуви Қўйқирилган қалъада топилган сопол идишнинг сиртида сақланган. Бу манба ягона “аспабарак”—“от-лиқ”, “чавандоз” сўзидан иборатдир.
Қадимги Хоразм ёзуви оромий алифбесига асосланган. Оромийлар — милоддан аввалги И минг йилликнинг бошларида Месопотамия (Икки дарё оралиғи) ҳудудида жойлашган қадимги халқдир. Милоддан аввалги ВИ—ИВ асрларга келиб, 22 та ҳарфдан иборат бўлган оромий алифбеси Ўрта Шарқнинг идора қилиш, иш юритувчи ва маъмурий тили вазифасини бажарган.
Бу Ўзбекистон жанубида (Сурхон воҳаси) ва чегарадош Тожикистон, Шимолий Афғонистон ерларида жойлашган тарихий-маданий вилоят аҳолисининг тили .ҳамда ёзувидир. Бақтрия ёзуви икки хил — оромий ва қадиги юнон алифбесига асосланиб ривожланган1
Бақтрия тили ва ёзувлари унча яхши ўрганилмаган. Бизгача юздан ортиқ бақтрийлар сўзлари етиб келган. Бақтрия ёзуви топилмалари асосан милоднинг биринчи асарларига тааллуқлидир.
Сўғд, Сўғдиёна — тарихий-маданий вилоят бўлиб, Зарафшон Қашқадарё воҳаларини ўз ичига олган. Милодий И ― ИВ асрлардан бошлаб, Сўғд ёзувлари кенг ҳудудда тарқалган. Бу жараён сўғдларнинг янги ерларни ўзлаштириш фаолияти ва савдогарларнинг “Буюк Ипак йўли”даги харакатлари билан боғланган. Шунинг учун ҳам сўғд тилидаги ёзма ёдгорликлар Марказий Осиё, Қозоғистон, Шарқий Туркистон, Покистон ва Мўғулистон тупроғида топиб текширилган.
Сўғд ёзуви иш юритишда, савдо ва маданий алоқаларда катта аҳамиятга ега бўлиб, қадимги уйғур, мўғул ва манжурлар ёзувлари пайдо бўлишига асос бўлди. Милоддан аввалги И минг йилликка оид сўғд ёзувлари топилмаган.
Саклар―Марказий Осиё ва Қозоғистоннинг даштларида, чўлларида ва тоғларида жойлашган кўчманчи қабилалардир. Олимлар фикрига кўра, сак тилида ёритилган енг қадимги манба ― бу Олмаота атрофида Иссиқ қўрғонида топилган кумуш идишдаги ёзувдир. У милоддан аввалги В аср билан саналади. Тилшунослик фанларида Иссиқ ёзувига ўхшаган белги ёзувлари “номаълум хат” деб аталади.
Сак тилларида ёритилган ҳужжатларнинг асосий қисми Шарқий Туркистоннинг Хотан воҳасидан топилган. Улар Г, В, Бейли, М, Ж. Дрезден, Л. Г. Герсенберг, И. М. Ораннскийлар катта ҳисса қўшганлар.
“Авесто”, сўғдийлар, парфийлар ва номлар замонавий тилларда сақланиб ишлатилмоқда. Жумладан, авесто сўзлари “братар”―”биродар”, “ака” (рус тилида ҳам “брат”); “хапта”―”ҳафта”, “етти”; “банд”―”боғлаб қўйиш”; “зар”―”олтин”; “нау” (нав)―”янги”, “ап”―”об”, “фрамана”―”фармон” ва ҳоказо.1
Айниқса кўп номлар сўғд сўзи―”канд” (кент)―”шаҳар” билан боғланган (Тошкент, Чимкент, Вобкент, Янгикент). Самарқанд, Панжикент номлари ВИИ аср охири ― ВИИИ асрга оид сўғд ҳужжатларида учрайди. “Шаҳар” тушунчаси парфийлар сўзи “шаҳр” дан келиб чиққан.
Айрим тушунчалар сўғд сўзлари―”так” (қурилиш, гумбаз) ва “кат”(уй-жой, макон) билан боғланган (чор-так, пештоқ, Катоб―Китоб, Навқат, Куркат). Авесто сўзи―”раошана” (ёруғ, равшан, ойдин), Зарафшон номида сақланган.
Жуда ҳам кўп атамалар юртимизнинг қадимги ҳамда ҳозирги ўзбек ва тожик сўзларнинг қўшилиши асосида пайдо бўлган (Зар―ўт-сой, Зар-боғ, Дар-банд, Дара-банд, Сар-банд, Кўхи-тоғ, Кат-об, Шаҳри-сабз, Сой-сайёд, Хазар-бўқа, Хазар-асп, Банд-и-хон, Нур-ота, Нау-баҳор). Жумладан, “Катоб”—ҳозирги Китоб — бу “дарё бўйидаги макон, қўрғон”, “Шаҳрисабз”—“яшил, кўкаламзор шаҳар”, Хазарбўқа, Хазарасп — “минг буқа, минг от” тушунчаларини билдиради. Баъзи қишлоқларнинг номлари жуда ҳам қадимги сўзлардан келиб чиққан. Мисол учун Сурхондарёдаги Вахшивар — бу “даҳшат қишлоқ, макон” деб таржима қилинади ва авесто сўзлари—“вахш” (даҳшат), “вара” (макон) билан боғланади.
Қадимги атамаларнинг келиб чиқиши ва ривожланиши—бу долзарб муаммо бўлиб, махсус тадқиқотлар олиб боришни талаб қилади. Охирги 20—30 йил давомида (айниқса, янги ерларни, чўлларни ўзлаштириш жараёни натижасида аҳолининг ески турар жойлардан янги ноҳияларга кўчирилиши муносабати билан) қадимги номлар унутилиб, уларнинг ўрнига янги (шу жойнинг тарихи билан боғлиқ бўлмаган) номлар ишлатилган {Баҳористон, Гулистон ва ҳоказо).
Ўзбекистон ҳудудида тилларнинг ривожланиши бир неча минг йиллар билан боғланади. Ёзма манбаларга кўра юртимизда енг қадимги маҳаллий тиллар: туркий, форс, араб ва ески ўзбек тиллари ривож топган. Улар иш юритиш ва маъмурий, адабий ва халқаро, маҳаллий қишлоқ ва шаҳар тиллари вазифасини бажарган.
Қадимги қабилалар ва халқлар келиб кетдилар. Уларнинг турли замонларга оид юксак даражали маданиятларн ривожланди. Халқлар ва тилларнинг келиб чиқиши мураккаб тарихий жараёнлар билан боғлиқдир. Ўша даврлардан бизнинг замонамизгача турли хил археологик ва ёзма манбалар сақланиб келди. Аждодларимизнинг моддий ва маънавий мероси халқимизнинг маънавий бойлиги бўлиб, янги илмий изланишларга асос солади
1755—1761 йилларда франсуз олими Анкетил Дюперрон Ҳиндистоннинг Гужарат вилоятида ерон зардуштийларининг авлодлари — парсларнинг урф-одатлари ва диний маросимлари билан танишиб чиққан. Енг муҳими шундан иборатки, Дюперрон парсларнинг диний ёзувларини ўқишга муяссар бўлган. “Апастак” ёки “Авесто”нинг енг қадимги, 1288 йилда кўчирилган қўлёзма нусхаси бизгача сақланган.
Дюперрон юртига қайтгандан сўнг, 1771 йилда “Авесто”ни таржима қилган. ХИХ ва ХХ асрнинг бошларида еса “Авесто”нинг янги таржималари пайдо бўлади.
Дастлабки “Авесто” 21 та китобдан иборат бўлган. Ҳозирги вақтгача унинг айрим қисмлари сақланиб қол-ган: Ясна—“қурбонлик келтириш”, Виспрат —-“ҳамма ҳукмронлар”, Яшт—“қадрлаш”, “улуғлаш”, Видевдат —“девларга қарши қонун”. Буларнинг ҳаммаси сосонийлар даврида таҳрир қилинган.
Ясна китоби 72 бобдан иборат бўлиб, улардан 17 таси “Готалар”, яъни пайғамбар Заратуштранинг “Муқаддас қўшиқлари”, унинг диний насиҳатларидан иборат.
Готаларни пайғамбар Заратуштра сосонийлар даври (ИИИ—ВИИ асрлар)дан бир неча асрлар олдин яратган. Ажабланарли томони шундаки, илк ўрта асрларда Авесто кўпчиликка тушунарсиз “ўлик” тилга айланган бўлса ҳам Заратуштранинг номаълум сўзлари ва тушунчалари Ясна китобига сўзма-сўз киритилгаи. Албатта, “Авесто” таҳрирчилари пайғамбарнинг насиҳат сўзлари маъносини айрим жойларда бузиб, нотўғри кўрсатганлар. Шунинг учун ҳам тадқиқотчилар Готалар сўзларини аниқ ўрганиш жуда ҳам қийин жараён, деб ҳисоблайдилар.
Виспрат 24 бобдан иборат бўлиб, зардуштийларнинг айрим худоларига бағишланган мадҳиялардир. Улар байрам ва диний маросимларда ижро етилган.
Яштнинг 21 бобида ёзувсиз замонларга оид ероний қабилаларнинг тасаввурлари сақланган. Яшт китобида афсонавий қаҳрамонларга ва улуғ худоларга: бағишланган мадҳиялар тўпланган. Қадимги қабилалар оғзаки ижоди асосида Яшт боблари пайдо бўлган.
Видевдат тўлиқ сақланган китобдир, унинг тарихий санаси Ясна ёки Яшт қисмларига нисбатан бирмунча ёш ҳисобланади. Видевдат 22 та бобдан иборат.
“Авесто” маълумотларини ўрганишга оид турли хил илмий адабиётлар мавжуд. “Авесто”нинг тарихий тўғрилиги ва тарихий саналари, пайғамбар Заратуштра фаолияти ва зардуштийлик динининг вужудга келиши муаммоси билан узвий боғлиқдир. Бу муаммо кўп йиллардан бери олимлар орасида илмий тортишувларга сабаб бўлиб келмоқда.
Заратуштра (юнонча — Зороастр, ўрта форс тилида — Зардушт) қадимги дунё муаллифлари маълумотларига кўра афсонавий шахс ҳисобланган. Аммо “Авесто”нинг Готалари ва Яшт боблари Заратуштрани тарихий шахс сифатида ёритади.1
Заратуштранинг номи қадимги ерон “Зарауштра” сўзидан келиб чиққан, “Зар”- бу олтин, “уштра”— туя ёки уч хил маънода—“Олтинтуяли”, “Олтин туя егаси”, “Туялар етаклаган одам”деб таржима қилинади.
“Авесто”да Заратуштра уруғининг номи, ота ва онасининг исмлари, оиласи ва фарзандлари ҳақида аниқ маълумотлар бор. Заратуштра қоҳинлар оиласида туғилган ва бой одам бўлмаган. У Спитама авлодидан келиб чиққан. Заратуштра отаси ва онасининг исмлари — Поурушасп ва Дугдова бўлган. Заратуштра уйланган бўлиб, иккита қиз фарзанд кўрган.
Пайғамбар Заратуштранинг туғилган жойи ва ватани ҳақида “Авесто”да ҳеч қандай маълумотлар йўқ. Шу манбага кўра, Заратуштранинг диний насиҳатлари ўз ватанида тарафдорларини топмаган. Шунинг учун. ҳам янги диннинг асосчиси ўз юртидан кочишга мажбур бўлган.
Готаларда пайрамбар Заратуштра бундай хабар қилади: “Қай томонга, қайси юртга қочиб қутулсам, мени жангчилардан ва қоҳинлардан ажратиб қўйдилар, жамоа мени қувнатмайди, мамлакатлариинг ёвуз сардорлари мени қабул қилмайдилар”. Заратуштрани подшо Кави Виштасп ўз юртида қабул қилган. Кави Виштасп, унинг хотини -— малика Хутаоса ва подшо оиласининг бошқа вакиллари— узоқ ва яқин қариндошлари Заратуштра таълимотига жуда ҳам қизиққанлар ва унинг еътиқодини қабул қилган биринчи тарафдорлари деб ҳисобланади.
Сосонийлар даври анъаналарига кўра, Заратуштранинг туғилган йили македониялик Искандаргача бўлган 268 йил. Бу сана ҳақида биринчи бўлиб Беруний еълон қилган. Унинг маълумотларига. кўра. Заратуштра Искандарнинг Шарқ ҳудудига юришларидан (бошланиш санаси—милоддан аввалги 334 йил) 258 йил аввал туғилган. Демак, Заратуштранинг туғилган йили милоддан аввалги 592 йил бўлиб чиқади. Маълумки, Заратуштра 77 ёшда вафот етган ва унинг ҳаёт санаси милоддан аввалги 592—515 йилларга тўғри келади, деб фараз қилинади.
Шу саналарга асосланиб баъзи олимлар Заратуштра аҳамонийлар подшолари Кир ИИ (милоддан аввалги 559—530 й.), Кумбиз (милоддан аввалги 530—522 й. ва Доро И (милоддан аввалги 522—480 й.) даврларига замондош бўлган деб ҳисоблайдилар. Шу фикрни тасдиқлаш учун Доро И отасининг исми Виштасп (Заратуштранинг биринчи ҳомийси ва тарафдорининг исми бўлганлиги) ҳам келтирилади.
Аммо аҳамонийлар ёзувларида, расмий давлат буйруқларида, еълонларида Заратуштра исми тилта олинмаган. Бундан ташқари, “Авесто”нинг Яштлари ёки Готаларида аҳамонийларнинг подшолари, ҳарбий юришлари, йирик давлати ва шаҳарлари ҳақида хеч қандай маълумотлар сақланмаган. Шунингдек, “Авесто”да Ғарбий Ерон вилоятларининг номлари, Икки дарё оралиғи, Миср ва Кичик Осиё ҳудуди умуман тилга олинмаган.
“Авесто” маълумотларига асосланиб олимлар Заратуштра яшаб ўтган даврни кенг тарихий саналар билан боғлайдилар. Шу жумладан, милоддан аввалги ИИ минг йилликнинг ўрталари ва охирлари (1500—1200, 1100— 1000-йиллар), милоддан аввалги И минг йилликнинг бошлари ва биринчи ярми (1000—900, 800—700—600-йиллар) ва бошқа турли хил саналар келтирилади.
Олимлар орасидаги илмий тортишувлар бу масалани аниқ ўрганиш мураккаб муаммога айланганлигидан далолат беради. “Авесто”да Заратуштраданолдинги давр-ларда кенг ҳудудда жойлашган, қадимги замонларга оид жамиятни тасвирлаш вазиятини ҳисобга олиш лозим. Шунинг учун Заратуштра милоддан аввалги ИИ минг йилликда яшаган деб фараз қилиш мумкин.
Аҳамонийларнинг Марказий Осиё халқларига қарши дастлабки ҳарбий юришлари милоддан аввалги 545/540— 520 йилларда бошланган. Демак. Заратуштра аҳамонийлар босқини давридан олдин (77 ёш ҳаёти ҳисобидан) 630—553 йиллар ёки 618—641 йиллар давомида умр кўрган (ёки яшаган) бўлиши мумкин.1
“Авесто”га асос солинган юртнинг географик жойлашувини аниқлаш ҳам қизиқ муаммодир. “Авесто”тили, “Авесто” вилоятларининг тарихий географияси бу манбанинг ватани Ғарбий Ерон ёки Олд Осиё бўлмаган.
Авесто ўзбек, умуман Ўрта Осиё, Ерон, Озарбайжон халкларининг қадимги даврдаги ижтимоий-иқтисодий ҳаёти, диний қарашлари, олам тўғрисидаги тасаввурлари, урфодатлари, маънавий маданиятларини ўрганишда муҳим ва ягона манба «Бу нодир китоб бундан 30 аср муқаддам икки дарё оралиғида, мана шу заминда умргузаронлик қилган аждодларимизнинг биз авлодларига қолдирган маънавий, тарихий меросидир» 2
Ўзбекистан ҳукуматининг ташаббуси билан ЙУНЕСКО Бош конференсияси 30-сессияси «Авесто» яратилганининг 2700 йиллигини дунё миқёсида нишонлаш ҳақида қарор қабул қилди (1999 йил ноябр.). «Авесто»нинг жаҳон маданияти ва динлар тарихида тутган ўрнини ҳисобга олган ҳолда ҳамда юқоридаги қарордан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси махсус қарор еълон қилиб (2000 йил 29 март), «Авесто»нинг 2700 йиллигини нишонлаш тадбирларини белгилади. Унга кўра 2001 йилнинг октиябр ойида Ўзбекистонда халқаро илмий конференсия ва тантанали байрам тадбирлари ўтказилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |