Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet183/241
Sana26.02.2022
Hajmi2,72 Mb.
#468292
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   241
Bog'liq
neonatologiya

Кўк-йирингли зотилжам
кўпинча иккинчи даражали, нозокомиал 
инфекция, сепсиснинг бир кўриниши ҳисобланади. Тана ҳарорати кўпинча 
нормал ѐки паст даражада, кўп болаларда гипотермия. Кўк-йирингли 
зотилжам МНТ шикастланиши (кома) билан кечадиган оғир токсикоз 
кўринишлари, терининг некротик ўзгаришлари, геморрагик тошмалар билан 
тавсифланади. Зотилжам кўплаб майда абсцесслар билан кечадиган 
деструктив характерга эга бўлади. Яшил рангдаги специфик ҳидга эга кўп 
миқдордаги йирингли балғам ажралиб чиқади. 
Рентгенологик кўп сонли майдо абсцесслар аниқланади. Қоннинг 
умумий таҳлилида – лейкопения, камқонлик. 
Колибациялляр зотилжам майда ўчоқли ѐки қўшилиб кетувчи ҳолда 
кечиши мумкин, буллалар, майда абсцесслар ва ўпка тўқимасининг некрози 
ҳосил бўлиш эҳтимоли бор. Кучли токсикоз, гипорефлексия билан бирга 
церебрал қўзғалувчанлик синдроми, диспептик, сариқлик, кардиоваскуляр, 
сийдик синдромлари, гепатомегалия хос. Ўпкаларда – турли ўлчамдаги нам 
хириллашлар, перкуссияда – зотилжам ҳақида далолат берадиган аниқ 
маълумотлар. Баъзида декомпенсацияланган ДТИ-синдром ривожланади. 
Тана ҳарорати субфебрил ѐки фебрил. Қоннинг умумий таҳлилида – 
лейкопения, камқонлик. 
Гриппли зотилжам ўчоқли ѐки бўлакли табиатга эга, абсцессланиш 
мойиллиги йўқ. Касалликдан олдин келадиган отит, назофарингит, 
эпиглоттит (инспиратор ҳансираш, ҳиқилдоқ ҳуштаги, дисфагия) типик 
ҳисобланади. Зотилжам аста–секин ривожланиб, клиник жиҳатдан нафас 
қисилиши, йўталиш билан намоѐн бўлади. Иситма ифодаланмаган. Кўпинча 
зотилжам менингит билан кечади, бу беморнинг аҳволининг оғирлигини 
сезиларли даражада ѐмонлаштиради. 


381 
Атипик зотилжам. 
Хламидиали зотилжам ҳозирги вақтда кўп учрайди (8–10:1000 
чақалоқлар). Респиратор шикастланиш хламидиянинг ўпка тўқимасига 
бевосита таъсири натижасидир. Антенатал зотилжам билан туғилган болалар 
Апгар шкаласи бўйича 6 баллдан паст баллга эга бўлади. Қорин ичи 
хламидиал зотилжамнинг клиник белгилари туғилгандан кейин турли 
вақтларда пайдо бўлади – ҳаѐтнинг 4–12 соатидан 4–5 кунигача, баъзан бир 
неча ойгача. Касаллик аста–секин, самарасиз қуруқ йўтал билан бошланади, 
вақт ўтиши йўтал кучайиб хуружсимон кўк йўтал характерига эга бўлади. 
Умумий аҳволи жузъий азият чекади. Секин–аста ҳансираш кучайиб боради. 
Аускултацияда иккала ўпканинг бутун юзасида крепитацияланган 
хириллашлар эшитилади. Зотилжамнинг клиник манзараси (ҳансираш, 
цианоз) ва минимал даражадаги интоксикация симптомларига эга умумий 
ағвол орасидаги нисбатнинг неомутаносиблиги диққатга сазовордир. Бундан 
ташқари, кўпчилик болаларда туғилганданоқ ѐки ҳаѐтнинг биринчи кунида 
гепатоспленомегали аниқланади, 50% да 2-3-даражали шиш синдроми, тери 
қопламларининг 
кулранглиги 
аниқланади. 
Кейинчалик 
ўпка 
шикастланишининг клиник белгилари намоѐн бўлиши узоқ латент давр ва 
паст иммунитетда турли омиллар (совқотиш, исиб кетиш, БЦЖ 
вакцинацияси, сунъий овқатлантириш ва бошқалар) таъсири остида 
инфекция фаоллашиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. 
Ҳаѐтнинг биринчи кунлариданоқ барча касал болаларда юқори нафас 
йўлларидан олинган қирилмаларда ва ўпка аспиратларида хламидиал антиген 
аниқланади. 
Касаллик кўпинча жуда оғир кечади ва ҳалокатли натижа истисно 
қилинмайди. 
Чала туғилган чақалоқларда хламидиал инфекция оғир токсикоз 
шароитида юзага келади. Юқумли токсикознинг намоѐн бўлишининг 
чўққиси ҳаѐтнинг 5–7 кунида рўй беради. Бунда терининг рангпарлиги ва 


382 
«мармар нақш» ҳамда ифодаланган сариқлик синдроми, МНТнинг босилиши, 
қориннинг шишиши, қусишлар қайд этилади. Болаларнинг ярмида эрта 
лимфаденопатия аниқланади, камроқ ҳолларда майда нуқтали тошмалар 
кузатилади. 
Ҳансираш ва нисбатан кам физикал ва рентгенологик маълумотлар 
ўртасида диссоциация қайд қилинади. Қуруқ хуружсимон (кўк йўталсимон), 
аммо репризларсиз йўтал пайдо бўлади. Ўпкаларда нафас пуэрил ѐки бир оз 
сусайган, тарқоқ крепитацияланган хириллашлар эшитилади, турли 
ўлчамдаги нам хириллашлар пайдо бўлиши мумкин. Касалликнинг 2–3–
ҳафтасида хуружсимон йўтал нам бўлиб қолади, ѐпишқоқ балғам чиқиши 
билан. Фетал томир шунтлари сақланиши ва юрак–ўпка етишмовчилигининг 
кўпайиши 
характерлидир. 
Энг 
оғир 
ҳолатларда 
янги 
туғилган 
чақалоқларнинг геморрагик касаллиги ѐки ДТИ-синдром пайдо бўлади. 
Зотилжам интерстициал табиатга эга, бу патогеннинг биологияси ва унинг 
ҳаѐт хусусиятларининг вирусларга ўхшашлиги билан изоҳланади. 
Болалардаги хламидиал зотилжамнинг ўзига хос белгилари 34-жадвалда 
келтирилган. 
Микоплазмали зотилжам қуйидагилар билан тавсифланади: нафас 
йўлларининг шиллиқ қаватидаги катарал яллиғланишли ўзгаришлар 
(фарингит, трахеит, бронхит); токсикознинг тез кўпайиши; ўнг ўпканинг анча 
кўпроқ шикастланиши; нафас олиш етишмовчилигининг йўқлиги. 
Жадвал 34. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   241




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish