Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Янги туғилган чақалоқларда турғун гипогликемияни



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet241/241
Sana26.02.2022
Hajmi2,72 Mb.
#468292
1   ...   233   234   235   236   237   238   239   240   241
Bog'liq
neonatologiya

Янги туғилган чақалоқларда турғун гипогликемияни 
синамали медикаментоз даволаш кетма-кетлиги

Даволаш давомийлиги 
Препарат 
Доза 
1-3-кунлар 
Гидрокортизон ѐки 
преднизолон 
5-10 мг/кг/кун 3 марта, вена ичига, 
оғиз орқали 
4-6-кунлар 
Соматотропин, соматрем, 
протропин 
2-3 мг/кг/кун 2 марта, вена 
ичига,оғиз орқали 0,5 мг/кг/кун 
мушак орасига 1 МЕ/кун мушак 
орасига 
7-11-кунлар 
Диазоксид 
10-25 мг/кг/кун 2-3 марта вена 
ичига, оғиз орқали 
Агар турғун гипогликемияли ѐки тасдиқланган гиперинсулинемияли 
болада медикаментоз даволаш услубларининг биттаси ҳам самарали бўлмаса 
жарроҳ маслаҳати ва кейинчалик панкреатэктомия кўрсатилган. 
Қандли диабетнинг инсулинга боғлиқ шаклига эга онадан туғилган 
болаларда, туғилган вақтида қондаги гликемия даражасига қарамасдан, 
чақалоқ қонида гликемия даражасини доимий лаборатор назорати остида 
туғилган вақтиданоқ 10% ли глюкоза эритмаси инфузияси талаб қилинади. 
ГИПЕРГЛИКЕМИЯ. 
Гипергликемия мезони бўлиб оч қоринга қонда глюкоза даражасининг 
6,5 ммол/л дан ва овқат қабул қилишга ҳамда инфузион терапия амалга 


526 
оширилганлигига боғлиқ бўлмаган ҳолда турли вақтларда 8,9 ммол/л дан кўп 
бўлиши ҳисобланади. 
Гипергликемиянинг 
энг 
кўп 
сабаблари 
бўлиб 
глюкозанинг 
концентрацияланган эритмаларини ортиқча юбориш, туғилганда тана вазни 
пастлиги, асфиксия, МНТнинг оғир шикастланишлари, инфекциялар, 
эуфиллин билан даволаш ҳисобланади. Неонатал қандли диабет 
гипергликемиянинг ноѐб сабаби бўлиши мумкин. 
Клиник манзараси

Клиник жиҳатдан тана вазни қўшилиши йўқлиги ѐки унинг манфий 
динамикаси (кучайган глюконеогенез ва липолиз ҳисобига), безовталаниш, 
нормал ѐки пасайган иштаҳа шароитида чанқаш, глюкозурия, полиурия 
(осмотик диурез) қайд қилинади, тезда эксикоз ва метаболик ацидоз 
белгилари ортиб боради. Узоқ вақтли гипергликемияда думба соҳаларида, 
сонларнинг ички юзаларида қипиқланишлар пайдо бўлади, қизларда 
вулвитлар қайд қилинади, ўғил болаларда эса баланопоститлар. Жигар 
катталашганлиги аниқланади. 
Даволаш

Гипергликемияни даволаш глюкоза эритмаларини киритиш тезлигини 
ва концентарциясини камайтиришдан бошланади. Турғун гипергликемияда 
қисқа таъсирли инсулин (Актрапид НМ, Инсуман Рапид – одам инсулини; 
Инсулин С, Иллетин II мунтазам, Актрапид МС – ҳайвон инсулини) 0,01-0,1 
ЕД/кг/соат дозада вена ичига оқим билан, йирикроқ боаларда тери остига ҳар 
1-4 соатда 0,01-0,1 ЕД/кг тайинланади. Препарат дозаси қондаги глюкоза 
миқдори 3,5-9,0 ммол/л бўлганда оптимал. Инсулин 0,9% ли физиологик 
эритманинг (0,1 мл) ѐки 5% ли глюкоза эритмасининг минимал ҳажмида 
киритилади. Инсулинли терапия бошлангандан кейин 1-3 кун ўтиб тана 
вазни 2000 г дан ортиқ бўлган болаларда умумий дозаси 0,3-0,5 ЕД/кг бўлган 
инсулинни тери остига юборишга ўтилади. Бундай болаларни кўкрак сути 


527 
билан боқиш мақсадга мувофиқ. Препартнинг 1 флакони 1 мл да 100 ЕД 
инсулинни сақлайди. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   233   234   235   236   237   238   239   240   241




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish