Таснифлаш
.
X қайта кўриб чиқилган КХТга кўра қуйидагилар мавжуд:
Ж15. Бактериал зотилжам.
Ж12. Бошқа жойларда таснифланмаган вирусли зотилжамлар
Ж15.7. Микоплазмали зотилжамдан келиб чиққан зотилжам.
Ж16.0. Хламидия зотилжами.
Ҳозирги кунда янги туғилган чақалоқларда зотилжамнинг умумқабул
қилинган ва тўлиқ қониқарли таснифи йўқ. Энг машҳури К.А. Сотникова ва
Н.А. Панов (1975) томонидан таклиф этилган янги туғилган зотилжамнинг
ишчи таснифи ҳисобланади (31-жадвал).
31-жадвал.
Зотилжамнинг ишчи таснифи
.
Ҳосил бўлиш
даври
Этиологияси ва
хавф омиллари
Клиник шакли
Оғирлиги
Кечиши
370
Қорин
ичи
(антенатал,
интранатал,
биринчи
48
соатда)
Неонатал:
эрта, кеч
Вирусли
Бактериал
Паразитар
Замбуруғли
Микоплазмали
Хламийдийли
Аралаш
Хавф омиллари:
етилмаганлик,
пневмопатиялар,
туғруқдаги МНТ
шикасти,
гипоксия,
ривожланиш
нуқсонлари ва
бошқ.
Бронх-
зотилжам:
майда ўчоқли,
йирик ўчоқли,
қўшилган,
моно–
ва
полисегментар,
интерстициал
Енгил
(1-
даражали НЕ)
Ўртача
оғирликдаги (1–
ва 2-даражали
НЕ)
Оғир (2– ва 3-
даражали НЕ)
Ўткир
(2-4
ҳафта)
Ўткир ости (4-6
ҳафта)
Чўзилган
(6
ҳафтадан кўп):
узлуксиз,
қўзиш
ва
рецидивлар
билан
Асоратсиз
Асоратлар
билан
Янги туғилган чақалоқларда пайдо бўлиш вақтига қараб
зотилжамнинг клиник хусусиятлари
.
Қорин ичи (антенатал) зотилжамда болалар кўпинча оғир асфиксия
билан туғилишади. Уларнинг териси рангпар-кулранг ѐки тўпроқсимон
кулранг тусдаги цианотик рангда бўлади. Қичқириқ суст ѐки йўқ. Мушаклар
гипотонияси, гипо– ѐки арефлексия қайд этилади. Бемор чақалоқларнинг бир
қисмида сўриш ва ютиш рефлекслари бузилади. Овқатлантиришга ҳаракат
қилганда қусиш ѐки қайт қилиш пайдо бўлади. Тана вазнининг дастлабки
йўқотилиши (15–30% га) катта ва унинг секин тикланиши характерлидир.
Нафас олиш етишмовчилиги ва токсикоз ҳодисалари ифодаланган. Оғиздан
кўпикли ажралма чиқиши (йўтал эквиваленти) ва нафас чиқараѐтганда
инграб нафас олиш характерли. Деярли ҳар доим юрак–қон томир
етишмовчилиги, ичак парези туфайли қориннинг кескин шишиши, ўртамиѐна
гепатоспленомегали хос. Геморрагик синдром, склерема тез-тез қайд
этилади. Ўпкада аускультацияда крепитацияловчи вам айда пуфакчали
371
хириллашлар кўп миқдорда эшитилади. Перкуссияда – ўпкаларнинг пастки
бўлимларида ўпка товушининг қисқариши ѐки илдиз олди зоаналарда
қисқаланган тимпанит. Тана ҳарорати нормал ѐки паст (гипотермия). Етилиб
туғилган чақалоқларда тана ҳароратнинг кўтарилиши ҳаѐтнинг 1-2-куни
охирида рўй беради. Аралаш ѐки метаболик ацидоз, камроқ – респиратор
алкалоз аниқланади.
Интранатал зотилжамлар кечиши иккита вариантда бўлиши мумкин.
Биринчи вариантда туғилганда боланинг аҳволи оғирлиги ўпкалардаги
ноинфекцион жараѐнлар ѐки неврологик, юрак-қон томир, алмашинув
бузилишлари билан боғлиқ. Оқилона олиб борилаѐган даволаш чораларига
қарамасдан, касал чақалоқнинг ҳолати яхшиланмайди ѐки жузъий
яхшиланиши қайд қилинади. Кейин антенатал зотилжамга хос бўлган клиник
манзарга ўхшаш симптомлар ривожланади. Интранатл зотилжам кечишининг
иккинчи варианти туғилгандан кейин нафас бузилишларисиз «яширин»
даврга эга, сабаби морфологик ўчоқли аспирацион зотилжам ривожланиши
учун 3 соатдан 5 соатгача бўлган вақт керак, аралаш зотилжам учун эса
аспирация вақтидан кейин 24 соат ўтиши керак. «Ёрқин» даврдан кейин
юқорида келтирилган клиник кўринишларга эга нафас етишмовчилиги
белгилари ривожланади. Касалликнинг давомийлиги 3–4 ҳафта. Қорин ичи
зотилжамнинг кечиши ҳар доим оғир, ўлим даражаси юқори. Касалликнинг
башорати бемор ҳолати оғирлигига, ѐндош касалликлар мавжудлигига
боғлиқ.
Неонатал зотилжамлар ҳаѐтнинг биринчи кунларидан бошлаб
ривожланиши мумкин, аммо улар ҳаѐтнинг 5-8– ва ундан кейинги кунларда
клиник жиҳатдан сезиларли бўлади. Зотилжамнинг бошланиши янги
туғилган чақалоқнинг аҳволи оғирлигининг ошиши билан тавсифланади,
касалликнинг клиник кўринишлари бевосита патоген турига боғлиқ.
Зотилжамларнинг симптомлари ва кечиши хусусиятига вирусли
инфекция ўзига хос из қолдиради. Янги туғилган чақалоқлардаги
372
алоҳидаланган вирусли вирусли зотилжамлар микробли флоранинг тез
қўшилиши ва вирусли-бактериал ассоциация шаклланиши сабабли кам
учрайди. Аммо, баъзи клиник вазиятларда, вирусли зотилжам ташхиси тўғри
бўлади.
Янги туғилган чақалоқларда зотилжамнинг дастлабки клиник
белгилари 32-жадвалда келтирилган.
Жадвал 32.
Do'stlaringiz bilan baham: |