Янги туғилган чақалоқларда зотилжамнинг дастлабки
клиник белгилари
.
Клиник белгилари
Етилиб туғилган чақалоқлар
Чала туғилган чақалоқлар
1
2
3
Касаллик бошланиши
Ўткир (72%)
Кўпинча босқичма-босқич
Умумий ҳолат бузилиши
Тана вазнининг бирламчи
камайиши
12% дан кўп
12% дан кўп
Тана вазни динамикаси
Секин қўшилиши
Салбий
Умумий ҳолат ўзгариши
Қўзғалиш, кейин сустлашиш
Сустлашиш
Тана ҳарорати
Субфебрил, иситмалаш
эҳтимоли бор
Нормотермия ѐки
гипотермия
Диспептик синдром
12-15% да
25-35% да
Ичак синдроми
10-15% да
Камдан-кам
Кучсиз сўриш, кўкракдан
бош тортиш
30-50% да
Сўриш рефлексининг
сустлашиши
Мушак тонуси пасайиши
Ўртамиѐна
Жиддий
Рефлекслар пасайиши
Ўртамиѐна
Ифодаланган ки камайган
Нафас аъзолари ҳолатининг
бузилиши
Деярли 100%
Ринит
Деярли 100%
Бурундан нафас олишнинг
қийинлашганлиги
Аксириш
20% да
Камдан-кам
Йўтал
Тез-тез
Енгил йўталиб қўйиш
Томоқ гиперемияси
Кўпчилигида
15-20% да
373
Товушнинг бўғиқлашиши
Камдан-кам
Кучсиз қичқириқ ѐки
товушсиз йиғлаш
Апноэ хуружлари
8-10% да
30-40% да
Нафас бузилишлари
Ҳар доим
Ҳар доим
Оғиздан кўпиксимон
ажралма келиши
10-12% да
30%да
Нафас олиш характери
Шовқинли, хўштаксимон
Юзаки, ингровчи
Перкутор товушнинг
ўзгариши
60% да тимпанит
Тимпаник
Ўпкаларда
40%да тумтоқлашиш
Олдинги бўлимларда оҳанг
ва паравертебрал
бўлимларда тумтоқлашиш
Хириллашлар характери
10-15% да нам
Доимий бўлмаган
крепитацияловчи
Юрак-қон томир тизимидаги
ўзгаришлар
Цианоз
Бурун-лаб учбурчагида
(99%), безовталанганда
умумий (20%)
Тинчлик пайтида ҳам
маҳаллий ѐки умумий
Цианоз хуружлари
5-6% да
Тез (35-40%)
ЮҚТ
Тахикардия
Кўпинча брадикардия
Юрак тонлари
Бўғиқлашган
Бўғиқ, камдан-кам ҳолларда
систолик шовқин
Жигар катталашиши
Кўпинча
Деярли ҳар доим
Пневмопатиялар билан
бирга келиши
Камдан-кам
Кўпинча
Этиологиясига қараб зотилжам кечишининг клиник хусусиятлари.
Вирусли зотилжам.
Гриппоз зотилжам одатда продромал кўринишларсиз ўткир бошланади:
тана ҳарорати юқори рақамларгача кўтарилади, кўпинча безовталаниш,
тортишишлар, қайт қилиш, менингеал белгилар қайд этилади. Касалликнинг
374
биринчи кунларида катарал белгилар кам. Аммо касаллик ривожланиши ҳар
доим ҳам баѐн қилинган клиник манзара билан бормайди, ифодаланмаган
токсикоз, субфебрил тана ҳарорати каби вариантлари ҳам бўлиши мумкин.
Янги туғилган чақалоқлардаги гриппоз зотилжамнинг ўзига хос
хусусиятларидан бири бўлиб юрак-қон томир тизими, авваламбор
ўпкаларнинг капиллярлари шикастланиши ҳисобланади, бу бронхлардаги,
ўпка тўқимасидаги, бош мия моддасидаги стазлар ва кўп сонли қон талашлар
ривожланиши билан кечади. Кўп ҳолларда касаллик жараѐнига миокард
қўшилади, бую рак тонларининг бўғиқлиги, тахикардия, аритмия,
гепатомегалия билан кечади. АБ кўп ҳолларда пасайган. Бола ҳаѐти учун
гриппоз зотилжамнинг токсик ва гипертоксик шакллари хавф туғдиради,
улар учун ифодаланган умумий токсикоз, жиддий церебрал ва висцерал
издан чиқишлар, кислород етишмовчилиги, шунингдек ўпкалар тмоонидан
физикал маълумотларнинг камлиги хис. Бундай беморларда гриппоз
менингит, энцефалит, геморрагик синдром, отит, пиелонефрит каби
асоратлар кузатилиши мумкин.
Гриппоз зотилжам полиморф рентгенологик манзара беради.
Беморларнинг бир қисмида қовурғалараро оралиқларнинг кенгайиши,
диафрагма гумбазининг текисланиши билан бирга ўпка майдонларининг
шаффофлиги аниқланади. Бунда, илдиз, бронховаскуляр ва ўпка расмлари
кучаяди. Сегментар гриппоз зотилжам анча оғир кечади – ифодаланган
токсикоз ва юқори иситма билан. Рентгенограммада ўпкаларнинг
шикастланиш белгилари йўқ, фақат бронховаскуляр расм кучайиши
аниқланади ва унинг шароитида ўпка тўқимасининг кучли гомоген
хиралашиши кузатилади (инфилтрация), улар 2 ҳафтадан сўнг сўрилиб
кетади ва кучайган бронховаскуляр расм узоқ вақт сақланиб қолади.
Вирусли инфекция билан ҳомиланинг қорин ичи (йўлдош орқали)
зарарланиши ва боланинг ўпканинг гриппли шикастланиши билан туғилиш
эҳтимоли исботланган.
375
Парагриппоз зотилжам кўпинча янги туғилган чақалоқларда ва эрта
ѐшдаги болаларда ривожланади. Одатда инфекция нафақат юқори нафас
йўлларини шикастлайди, балки оғир зотилжамга ҳам олиб келади. Касаллик
юқори нафас йўлларидаги катарал ҳодисалар билан бошланади (экссудатив
компоненет ифодаланган), булар шароитида биринчи кунларданоқ майда
ўчоқли (баъзида қўшилган) зотилжам ривожланади. Токсикоз ўртамиѐна
ифодаланган, тана ҳарорати субфебрил рақамларгача кўтарилади. Ҳаракат
фаоллиги пасаяди, мушаклар гипотонияси, гипорефлексия қайд этилади.
Ўпкаларда аускультацияда доимий бўлмаган майда пуфакчали хириллашлар
эшитилади. Периферик қон айланишининг бузилиш белгилари анча
ифодаланган. Юрак тонлари сусайган, ўртамиѐна тахикардия қайд этилади.
Респиратор бузилишлардан ташқари, вақти-вақти билан геморрагик ва ичак
синдромлари пайдо бўлиши мумкин. Баъзи ҳолларда парагриппоз зотилжам
токсик бўлиши мумкин ва тана ҳароратининг 38–40 °C гача кўтарилиши,
тортишишлар, кучли безовталаниш, қайт қилиш, суюқ нажас, анорексия
билан намоѐн бўлади.
Респиратор-синцитиал зотилжамнинг характерли белгиси бўлиб бронх
дарахти, авваламбор майда бронхларнинг шиллиқ қавати шикастланиши
ҳисобланади, бу оғир обструктив синдром клиник манзараси билан
бронхиолит ривожланишига олиб келади. Жараѐнга юқори нафас йўллари
қўшилади. Касаллик бошланиши аста-секин кечади. Биринчи 2-3 кунда
субфебрил ҳарорат сақланади, умумий аҳвол жузъий ўзгарган, бола аксириб
бошлайди, кам ҳолларда йўталади, томоқ гиперемияси қайд қилинади,
бурундан мўл ѐпишқоқ шиллиқ ажралади. Бундай шароитларда зотилжам
қўшилади, ва бола аҳволи кескин ѐмонлашади. Кўпинча касалликнинг ўткир
бошланиши кузатилади, биринчи соатлардаѐқ зотилжам белгилари пайдо
бўлади. Интоксикация ўртамиѐна ифодаланган, тана ҳарорати 38–39 °С гача
кўтарилади, онг бузилмайди, болалар қийинлашган нафас олиш
(эпителийнинг десквамацияси, шилимшиқ тўпланиши, майда бронхларнинг
376
спазми) сабабли жуда безовталанади. Ёрдамчи мушаклар иштирокида нафас
олиш кескин қийинлашган ва тезлашган, акроцианоз ва периорбитал цианоз
ривожланади. Тез-тез чуқур нам йўтал, мўл ѐпишқоқ балғам ажралиши
эътиборни тортади. Ўпкаларда аускултацияда қуруқ, майда пуфакчали
хириллашлар ва крепитация эшитилади, перкуссияда ўпка товушининг
қисқарган зоналари аниқланади. Кўпгина муалифлар ушбу зотилжамда нафас
етишмовчилиги
оғирлигининг
(ифодаланган)
ва
интоксикациянинг
(ўртамиѐна) мос келмаслигини қайд этишади. Геморрагик синдром кам
учрайди.
Рентгенологик ўпка ва илдиз олди расмларининг кескин кучайиши
шароитида инфилтрация ўчоқлари аниқланади.
Аденовирусли зотилжам кўпинча юқори нафас йўлларининг ўртамиѐна
ѐки ифодаланган катари, конъюнктивит билан бошланади. Тана ҳарорати
меъѐрда ѐки 37,5–38 °С гача кўтарилган. МНТ томонидан ҳам ўртамиѐна
бузилишлар қайд қилинади. Кучли, кескин йўтал, аксириш пайдо бўлади.
Томоқ кескин гиперемияланган. Юқори нафас йўллари томонидан мўл
экссудация ва бурундан шиллиқ-сероз ажралма келиши, жағ ости лимфа
тугунларининг катталашиши хос.
Касалликнинг бошида аускултацияда қаттиқ нафас шароитида тарқоқ
қуруқ хириллашлар эшитилади. Касалликнинг 3–4–кунига келиб боланинг
аҳволи кескин ѐмонлашади. Тана ҳарорати 39 °C га кўтарилади, цианоз ва
ҳансираш кучайиб боради. Онг кўпинча хиралашган, бола овқатланишдан
бош тортади, безовталанади, уйқу бузилади. Ўпкада кўп миқдордаги майда
пуфакчали ва крепитацияловчи хириллашлар пайдо бўлади, перкуссияда
ўпка товушининг қисқариш жойлари аниқланади. Юрак–қон томир тизими
томонидан периферик қон айланишининг сезиларли бузилишлари, юрак
товушларининг бўғиқлашуви, тахи– ѐки брадикардия пайдо бўлади.
Тортишишлар, қусиш ва ахлат келиши бузилиши (тезлашади, суюқ бўлиб
қлади, лекин патологик аралашмалар бўлмайди) мумкин. Шуни ѐдда тутиш
377
керакки, аденовирусли инфекцияси кўпинча плеврани, ўрта қулоқни ва
лимфа тугунларини зарарлайди.
Рентгенографияда ўпка расми кучайиш ва ўпкалар илдизлари
зичлашиш шароитида ўчоқли ўзгаришлар, катталашган, шишган илдиз олди
тимфа тугунларининг соялари аниқланади.
Энтеровирусли зотилжам ECHO ва Коксаки вируслари томонидан
чақирилади. Афсуски, ташхислаш жуда қийин, чунки зотилжам турли
церебрал (менингеал, энцефалитик), ичак, юрак–қон томир ва бошқа
бузилишлар билан бирга юзага келади. Энтеровирусли зотилжам кўп
ҳолларда кам физикал ва рентгенологик маълумотлар билан оғир кечади ва
ижобий оқибат билан тавсифланади.
Вирусли зотилжам ташхиси фақат рентгенограммада аниқ чегаралари
бўлмаган ногомоген пневмоник соялар, бактериал зотилжамга хос бўлган
гемограммадаги ўзгаришларсиз ва антибактериал терапиянинг самарасиз
(нисбатан) бўлганида қўйилади. ЎРВИ вақтида сегментар, зич бўлмаган
соялар ҳам кўрсатиб ўтилган, улар даволанишсиз тезда ўз–ўзидан йўқ бўлиб
кетади, уларни гемодинамик бузилишнинг натижаси деб баҳолашади.
Этиологияси бўйича турли бўлган зотилжамларнинг дифференциал
ташхисоти 33-жадвалда келтирилган.
Жадвал 33.
Do'stlaringiz bilan baham: |