Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Зотилжамларни ташхислаш ва даволаш



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet185/241
Sana26.02.2022
Hajmi2,72 Mb.
#468292
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   241
Bog'liq
neonatologiya

Зотилжамларни ташхислаш ва даволаш. 
Зотилжам учун диагностик мезонлар: 
– анамнез маълумотлари; 
– клиник кўринишлар: иситмалаш (чала туғилганларда нормотермия ѐки 
гипотермия), токсикоз, йўтал ѐки оғиздан кўпиксимон ажралма чиқиши, 
нафас етишмовчилиги, аускултацияда ўпкада крепитацияловчи ва турли 
калбирдаги хириллашлар эшитилади, перкуссияда ўпка товушининг 
қисқариши аниқланади; 
– 
рентгенографиядаги 
ўзгаришлар 
(тарқоқ 
перибронхиал 
ўчоқли 
инфилтрация, баъзи жойларда кучайган бронх-ўпка расми ва эмфизема 
шароитида қўшилган ва ўчоқли соялар); 
– метаболик ѐки аралаш ацидоз. 
Зотилжамга шубҳа қилинган беморни текшириш режаси. 
– икки проекцияда кўкрак қафаси рентгенограммаси; 
– тромбоцитларни санаш билан қоннинг клиник таҳлили; 
– сийдикнинг клиник таҳлили; 
– КАҲ ва электролитлар; 
– қоннинг биокимѐвий таҳлили (ўткир давр кўрсаткичлар);. 
– ПТИ; 
– вирусологик ва бактериологик текширувлар; 
– бактериоскопия. 
Зотилжамни даволаш қуйидаги босқичларни ўз ичига олади. 
Парваришлашни 
ташкиллаштириш. 
Даволаш-ҳимоя 
тартибини 
яратишга йўналтирилган (она ва болани бирга бўлиши, эркин йўргаклаш, 


385 
мунтазам шамоллатиш, қизиб кетиш ва совқотишни олдини олиш, боланинг 
ҳолатини тез–тез ўзгартириш, дренаж ҳолатини таъминлаш). 
Озиқлантириш. Овқантиришнинг ҳажми ва тури боланинг ѐши ва 
етуклиги, ичак, метаболик бузилишлар ва юрак етишмовчилиги мавжудлиги 
ѐки йўқлиги, ОИТнинг овқатга толерантлигибилан боғлиқ. Болани кўкракга 
фақат компенсация ҳолатига келганда қўйилади. 
Кислородли терапия. Ўткир даврда янги туғилган чақалоқларда 
зотилжамни даволашда муҳим таркибий қисм бўлиб, неонатал мониторлар 
ѐки пулсоксиметрлар ѐрдамида қоннинг газ таркибини мажбурий равишда 
кузатиб бориш билан олиб борилади. Оксигенотерапиянинг энг кенг 
тарқалган ва нисбатан хавфсиз усуллари бўлиб кислород чодирлари, бурун 
канюлалари ҳисобланади. Нафас етишмовчилигининг оғир даражаларида – 
ЎСВ. Касал боланинг организмини кислороднинг токсик таъсиридан сақлаш 
учун эсда сақлаш керак-ки, 100% ли О
2
нинг қўлланилиши давомийлиги 3 
соатдан, 80% – 6 соатдан, 60% – 3 кундан ошмаслиги керак, 40% ѐки ундан 
кам бўлганда узоқ вақт қўлланилади. 
Антибактериал терапия. Янги туғилган чақалоқларни даволашнинг 
ажралмас қисми. 
Болаларда нафас йўлларининг инфекциясида антибактериал терапия 
тайинланишига кўрсатмалар: 
– интоксикациянинг ифодаланган симптомлари мавжудлиги; 
– 3 кундан ортиқ давом этадиган гипертермия; 
– обструктив синдром ва зотилжамнинг клиник манзараси мавжудлиги; 
– беморнинг эрта ѐши, айниқса янги туғилганлик даври. 
Антибактериал терапия зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилинганда 
препаратни тўғри танлаш муҳимдир. Антимикроб препаратни рационал 
танлаш қуйидагилар билан белгиланади: 
– инфекция қўзғатувчиси; 


386 
– патогенларнинг турли гуруҳдаги ва турдаги антибактериал воситаларга 
сезгирлиги; 
– антибиотикларнинг балғам, бронхлар шиллиқ қавати ва ўпка 
паренхимасига кириши ва тарқалиши; 
– антибиотикларнинг ҳужайра ичидаги патогенга таъсир қилиш қобилияти. 
Афсуски, аксарият ҳолларда шифокор антибиотикни буюраѐтганда, 
бемордан ажратилган патоген ва унинг атибиотикларга нисбатан сезгирлиги 
тўғрисида ҳали маълумотга эга эмас. Бу имконсиз ва кўпинча амалга 
оширилмайди, айниқса уйда даволанадиган болаларда. Антибактериал 
препаратларга нисбатан сезгирликни аниқлаш учун бир неча кун керак 
бўлади. Шундай қилиб, биринчи антибиотикни танлаш деярли ҳар доим 
эмпирик тарзда амалга оширилади. Агар эмпирик равишда танланган терапия 
48–72 соат давомида самарасиз бўлса, уни бактериологик тадқиқотлар 
маълумотлари асосида тўғрилаш керак. 
Ҳозирги вақтда зотилжамни даволашда асосан учта гуруҳ микробларга 
қарши дорилар – пенициллин ва унинг ярим синтетик ҳосилалари, 1-, 2-, 3-
авлод цефалоспоринлар ва макролидлар ишлатилади. Касалхона ичи 
зотилжамларда 2– ва 3-авлод цефалоспоринлар ва баъзи бир ярим синтетик 
пенициллинлар, аминогликозидлар ва макролидлар, шунингдек парентерал 
юбориладиган 
бошқа 
гуруҳ 
препаратлари 
(карбопенемлар, 
флорокинолонлар) ишлатилади. 
Ҳозирги кунда таркибига клавулан кислотаси киритилиши ҳисобига β-
лактамазаларга 
турғуликга 
эга 
бўлган 
пенициллин 
ҳосилалари 
(амоксициллин клавуланат, амокциклав, аугментин, клавоцин, курам – 
кунига 50–100 мг/кг, 2 маҳал вена ичига, мушак орасига, тикарциллин – 
кунига 150–200 мг/кг, вена ичига, мушак орасига) ѐки сулбактам 
(ампициллин сулбактам – кунига 100 мг/кг, вена ичига, мушак орасига 12 
соатдан кейин; пиперациллин тазобактам (тазоцин), уназин – кунига 150–250 
мг/кг дан вена ичига, мушак орасига 2 маҳал) анча самарали ҳисобланади. 


387 
Аммо, бу дорилар пневмококклар, гемофил таѐқча ва Moraxella kataralis 
томонидан чақирилган касалликларда ҳар доим ҳам самарали эмас. 
Хламидиал, микоплазмали, легионеллез этиологияли зотилжамларда ушбу 
антибиотиклар гуруҳи қўзғатувчиларга умуман таъсир қилмайди. Бундай 
ҳолларда танлов препаратлари бўлиб макролидлар саналади: табиий дорилар 
– эритромицин, ровамицин, спирамицин, джозамицин ва ярим синтетик 
рокситромицин (рулид), кларитромицин (кацид) ва азитромицин (сумамед) 
ҳисобланади. Янги макролидларнинг афзаллиги уларнинг ҳужайра ичида 
тўпланишига боғлиқ, бу ўпка паренхимасида, ўпка экссудатида ва балғамда 
антибиотикларнинг юқори концентрациясига тезда эришиш ва ҳужайра 
ичидаги патогенларга нисбатан цитокинетик таъсир самараси учун қулай 
шароит яратади. 
Агар касаллик сабаби ҳужайра ичидаги патогенлар бўлмаса, у ҳолда 
антибиотикларни танлашда цефалоспоринлар афзал кўрилади. Шуни эсда 
тутиш керакки, 1-авлод цефалоспоринлари бактериал β–лактамазалар 
томонидан парчаланади ва гемофил таѐқчаларга ва моракселлага етарли 
таъсир кўрсатмайди. Барча цефалоспоринлар ҳужайра ичидаги патогенларга 
қарши самарасиз. Аммо шуни таъкидлаш керакки, цефалоспоринлар 
касалликнинг стафилококкли ва бацилляр грам–манфий этиологияли 
касалликларида жуда самарали, 2– ва 3-авлод цефалоспоринлар 
бактерияларнинг β–лактамазаларига, шу жумладан β–лактамаза ҳосил 
қилувчи гемофил таѐқчаларнинг таъсирига чидамли. 
Касахона ичи инфекциялари томонидан чақирилган зотилжамларни 
даволашда аминогликозидлар: гентамицин, нетромицин, амикацин, амикин, 
тобрамицин кенг қўлланилади. Аминогликозидлар билан даволаш 
давомийлиги 7 кундан ошмаслиги керак. 
Резистент грам–манфий флорада пептидли антибиотиклар – В ва Е 
полимиксинлар (колистин) парентерал юбориш учун кунига 15–20 мг/кг доза 
ҳисобидан кунига 3–4 марта қўлланилади. 


388 
Кандидоз зотилжамда амфотерицин В ни биринчи кунида кунига 0,1 
мг/кг дозада 3–6 соат давомида вена ичига томчилаб юбориш тавсия 
қилинади, сўнг доза кунига 0,5–1,0 мг/кг гача кўтарилади, даволаш курси 2– 
3 ҳафта; анкотил (флутотавин) – кунига бир марта 100–600 мг/кг вена ичига 
ѐки оғиз орқали, 4–6 ҳафта давомида; дифлюкан – кунига 1 марта 6,0 мг/кг 
дан вена ичига, кейинчалик энтерал киритишга ўтиш, 2 мл сироп (1 мл – 5 мг 
препарат) шаклида кунига 1 марта. 
Анаэроб флора аниқланганда 8 соатдан кейин метроогил 7,5–15 мг/кг 
дозада қўлланилади, клиндамицин, линкомицин, линкоциндан ҳам 
фойдаланиш мумкин. 
Янги туғилган чақалоқлар зотилжамида антибиотикларнинг захира 
препаратлари бўлиб карбопенемлар – тиенам ва меропенем; гликопептидлар 
– ванкомицин (ванкоцин, ванколли, эдицин) ҳисобланади. Фторхинолонлар 
(сипрофлоксацин) фақат ҳаѐтий кўрсатмаларга биноан тайинланади. 
Одатда антибиотикотерапия курси 10–14 кунни ташкил қилади, аммо 
стафилококкли зотилжамда, ҳар қандай этиологияли асоратланган 
зотилжамда даволаш 4 ҳафта давом этади. 
Кандидознинг олдини олиш. Кандидоз ривожланишининг олдини олиш 
учун зотилжамни даволашда антибиотиклардан узоқ муддат фойдаланиш 
ҳолатларида 10–14 кундан бошлаб нистатин кунига 75 000 ЕД/кг дозада 
кунига 2–3 марта, дифлюкан – 6,0 мг/кг оғиз орқали бир марта буюрилади. 
Иммунотерапия. Москва неонатологлари антибиотикотерапияни 
виферон-1 нинг 2–3 курси билан бирга амалга оширишни тавсия этадилар. 
Инфекциянинг 
оғир 
кечишида 
специфик 
иммуноглобулинлар 
(антистафилококкли, кўк-йирингга қарши, гриппга қарши, антигерпетик ва 
бошқалар) ижобий таъсир кўрсатиши ва касалликнинг ривожланишини 
осонлаштириши аниқланган. Тавсия этилган дозалар ва уларни қабул қилиш 
мароми ишлаб чиқарувчи томонидан қўллаш бўйича кўрсатмаларда 
келтирилган. 


389 
Инфузияли терапия. Ушлаб туриш, коррекциялаш ва дезинтоксикация 
мақсадларида буюрилади. Вена ичига юбориладиган суюқлик миқдори 
суюқликнинг кунлик эҳтиѐжидан келиб чиққан ҳолда, зарурат бўлганда 
мавжуд патологик йўқотиш – гипертермик синдром, ҳансираш, қайт қилиш, 
диарея ҳажми қўшилган ҳолда аниқланади. Декомпенсацияланган ацидозда 
натрий гидрокарбонатнинг 4% ли эритмасини киритиш керак, у қуйидагича 
ҳисобланади: ВЕ тана вазнига кўпайтирилади, йиғинди 0,5 га кўпайтирилади. 
Натрий гидрокарбонати 2% ли эритма шаклида вена ичига аста–секин 
юборилиши керак, чунки уни тез юбориш қоринча ичи ѐки бошқа калла ичи 
қон кетишларига олиб келиши ѐки кучайтириши мумкин. 
Физиотерапия. Касалликнинг ўткир даврида бола кўкрагига СВЧ (5–7 
сеанс) ва ингаляция тайинлаш билан чекланилади. «Нам ўпкаларда» – 1,5% 
ли натрий гидрокарбонат эритмасининг изотоник эритмалари ва 0,9% ли 
натрий хлорид эритмаси орқали кислород ингаляцияси, ѐпишқоқ балғамда –
2% ли натрий гидрокарбонат эритмаси, 10% ацетилцистеин эритмаси, 0,1% 
трипсин ѐки химотрипсин, мукосолван, лазолван эритмаси билан 
аэрозолтерапия. Аерозолтерапия сеанслари кунига 1–2 (3) марта 
ултратовушли ингалятор қўлланган амалга оширилади. 
Уқалаш. Мажбурий тартибда кўкрак қафасининг перкутор уқалаши 
амалга оширилади, 2–3 дақиқа давом этади. 
Бола ротацияси. Бир томонлама яллиғланиш жараѐнида бола соғлом 
томонга ѐтқизилади. Икки томонлама жараѐнда боланинг ҳолатини ҳар 2 
соатда ўзгартириш керак. 
Симптоматик ва синдромал терапия. Симптомлар ва синдромлар 
ривожланиб бориши билан амалга оширилади. 
Бронхиал 
обструкцияни 
тўхтатиш. 
Обструктив 
синдромда 
бронхларнинг шиллиқ қавати шишини ва нафас олиш етишмовчилигини 
бартараф қилиш керак. Шу мақсадда бронхолитик терапия ўтказилади (вена 
ичига 0,2–0,3 мг/кг/соат ҳисобидан эуфиллин титрланади, лазолван – кунига 


390 
4 марта 10 мг/кг). Агар обструктив синдром давом этса, глюкокортикоидлар 
(преднизолон 1–2 мг/кг, гидрокортизон 5–10 мг/кг) ва тегишли симптоматик 
терапия кўрсатилади. Ҳозирги вақтда β2–адренорецепторларнинг специфик 
агонисти кенг қўлланилади – 0,5% ли салбутамол эритмаси ингаляцияларда 
0,02–0,04 мл/кг дозада, физиологик эритманинг 1–2 мл да суюлтирилган 
ҳолда ҳар 4–6 соатда 
Гемодинамик бузилишларни тузатиш. Периферик ва/ѐки марказий 
гемодинамика бузилган тақдирда, кардиотоник (допамин, допмин, добутам, 
добутрекс бошланғич дозаси 3–5 мкг/кг/дақ) ва кардиотрофик (рибоксин – 
0,5–0,8 мг/кг) препаратлар буюрилади. Юрак етишмовчилигининг клиник 
белгилари бўлса, тез таъсир этадиган юрак гликозидларини (строфантин ѐки 
корглюконни 0,01 мл/кг тезликда) ѐки узоқ муддатли таъсирга эга 
(тўйинганлик даражаси 0,02–0,04 мг/кг дозада дигоксинни 2 кун) буюриш 
мумкин. Юрак гликозидларига нисбатан рефракция бўлганда, ҳар 6–24 соат 
ичида ангиотензинга айлантирувчи ферментлар ингибиторлари (и АПФ) 
каптоприл, каптофендан 0,05–0,4 мг/кг дозада ҳар 6–24 соатда фойдаланиш 
мумкин. 
Седатив препаратлар (фенобарбитал – кунига 10–5 мг/кг, ГОМК – 100–
150 мг/кг, седуксен, дроперидол – 0,2–0,4 мг/кг). Қўзғалишни 
енгиллаштириш учун тайинланади. 
Протеолиз ингибиторлари. Зотилжамнинг оғир кечишида ва 
ифодаланган токсикозда протеолиз ингибиторларини – контрикал, авомин – 
5001000 ЕД/кг, гордокс – 4000–6000 ЕД/кг буюриш керак. 
Ангиопротекторлар. Зотилжам шароитида геморрагик бузилишлар 
ривожланишининг юқори хавфини ҳисобга олган ҳолда антигеморрагик 
терапия – ангиопротекторлар (адроксон, этамзилат, дицинон – 10–15 мг/кг) 
тайинланиши кўрсатилган. 
А, Е. витаминлари. Касалликнинг дастлабки кунларида ҳужайра 
мембраналарини барқарорлаштириш учун тайинланади. 


391 
Трахеобронхиал дарахт санацияси. Кўрсатмалар бўйича олиб борилади. 
Ринитни маҳаллий даволаш (юқорида баѐн қилинган). 


392 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   241




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish