Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Атриовентрикуляр коммуникация



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet193/241
Sana26.02.2022
Hajmi2,72 Mb.
#468292
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   241
Bog'liq
neonatologiya

Атриовентрикуляр коммуникация. 
Атриовентрикуляр коммуникация (АВК)нинг қуйидаги турлари 
фарқланади: бирламчи БАТН ва митрал клапан табақалари нуқсонини 
(етишмовчилик) ўз ичига олган нотўлиқ, ва бирламчи БАТН, юқори 
(мембраноз) ҚАТН ҳамда иккала қоринчалар учун умумий бўлган клапанни 
ўз ичига олган тўлиқ шакли (30%). АВК кўпинча Даун синдроми билан 
қўшилиб келади. 
Гемодинамик жиҳатдан АВК умумий атриовентрикуляр септал нуқсон 
орқали юракнинг ўнг бўлимларига ва ўпка артерияси тизимига қоннинг 
артериовеноз туширилиши оқибатида намоѐн бўлади. Бунда қон чап 
қоринчадан бир вақтнинг ўзида ҚАТН орқали ўнг қоринчага, БАТН орқали – 
ўнг бўлмачага ва нуқсонли атриовентрикуляр клапан орқали чап бўлмачага 
тушиши мумкин, бу иккита бўлмачалар ва ўнг қоринчанинг ҳажмий 
зўриқишига ва дилатациясига, шунингдек КЧҚДнинг гиперволемиясига ва 
кучайиб борувчи гипертензиясига (ўпка гипертензиясига) олиб келади. 
Клиник кўриниши

Болалар нормал жисмоний ривожланиш билан туғилишади, аммо 
ҳаѐтнинг биринчи ойларидан бошлаб уларда овқатланиш пайтида тез чарчаш, 
тинч пайтида ҳансираш, у эмиш ва йиғлаш билан кучаяди, акроцианоз қайд 
қилинади, умумий цианоз ривожланиши мумкин. Ҳаѐтнинг биринчи 
ойларидан бошлаб жисмоний ва психомотор ривожланишда орқада қолиш 
аниқланади. 


411 
Юрак етишмовчилиги белгилари эрта пайдо бўлади: тахикардия, 
инспиратор нафас, ўпкаларда нам хириллашлар, жигар ва талоқ 
катталашиши, тўқималарнинг кепчиганлиги, шишлар, олигурия. АБ ўртача 
даражада пасайган. Юрак чегаралари чапга, юқорига ва ўнгга каталашган. 
ҚАТНнинг жадал систолик шовқини хос, у тўшнинг чап чети яқинида, IV 
қовурғалараро оралқида аниқ эшитилади. 
Ташхислаш

ЭКГдаги ўзгаришлар жуда характерли ва Гис тутами тўлиқ блокадаси 
билан бирга юрак электр ўқининг кескин чапга оғиши билан ифодаланади. 
Рентгенограммада ўпка расмининг кучайиши, юракнинг кўндаланг 
ўлчами кенгайиши аниқланди. 
УТТ ва юракни зондлаш аниқ ташхис қўйиш ва клапанларнинг 
шикастланиш даражасини, шунингдек ўпка гипертензиясининг оғирлигини 
баҳолашга имкон беради. 
Даволаш

Нотўлиқ АВКга эга беморларни оператив даволаш муддатлари митрал 
етишмовчилик ифодаланганлик даражасига қараб белгиланади. Кучли 
ифодаланган митрал регургитацияда операция ҳаѐтнинг биринчи ойида 
амалга оширилади, унча катта бўлмаган регургитацияда ҳаѐтнинг 1–йилидан 
кейин. 
Тўлиқ АВКли болалар қайтариб бўлмайдиган ЎГнинг тез 
ривожланиши туфайли эрта оператив даволанишга олинади (ҳаѐтнинг 
биринчи йилигача). 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   241




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish