Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet192/241
Sana26.02.2022
Hajmi2,72 Mb.
#468292
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   241
Bog'liq
neonatologiya

Умумий артериал поя. 
Умумий артериал поя (УАП) – цианоз билан боғлиқ бўлган нуқсон, 
битта яримойсимон клапан ила юрак билан боғланган ягона йирик томир 
пояси чиқиши билан хусусиятланади. ҚАТН – нуқсоннинг таркибий қисми 
ҳисобланади. Нуқсоннинг учраш тезлиги катта доирада ўзгариб туради: 
клиник маълумотларга кўра 0,2% дан 4,3% гача, аутопсия натижаларига кўра 
1,1% дан 3,9% гача. Жинс бўйича устунлик кузатилмайди. 
Гемодинамика

Гемодинамик бузилишларнинг даражаси асосан умумий поядан 
чиқадиган ўпка томирларининг диаметри билан аниқланади, ва демак ўпка 
қон айланиши қиймати ва КЧҚДдаги босимга боғлиқ. УАПга ҳар иккала 
қоринча томонидан бир вақтнинг ўзида чиқариб юборилган одатдагидан 
кўпроқ миқдордаги қон келиб тушади. КЧҚДга катта миқдордаги қон ҳажми 
тушади, ва унинг ифодаланган гиперволемиясини чақиради, бунда иккала 
қоринчага гемодинамик юклама кескин ошади. Ўнг қоринча УАПдаги 
тизимли босимни енгиш учун ҳаддан ташқари юкламани бошидан кечиради 
(қаршилик билан юклама), чап қоринча ва бўлмача эса КЧҚДдан келадиган 
катта миқдордаги қонни “ҳайдаш”дан зўриқади (ҳажм билан юклама). 
Натижада иккала қоринчанинг ҳаддан ташқари зўриқиши ва дилатацияси 
ривожланади ва чап қоринча ѐки юракнинг тўлиқ етишмовчилиги юзага 
келади, бу эса КЧҚДда гемодинамикани янада кучлироқ бузади. 
Клиник кўриниши



409 
Чунончи УАПга бир вақтнинг ўзида аралаш веноз–артериал қон иккала 
қоринчадан бир вақтнинг ўзида оқиб чиқиши сабабли янги туғилганлик 
давриданоқ ўртамиѐна цианоз кузатилади. Ўпка гиперволемияси ўпка 
гипертензияси ва юрак етишмовчилигининг ѐмонлашишига олиб келади. 
Ушбу нуқсон қорин ичида гемодинамик бузилишлар билан кечмайди 
ва ҳомила ривожланишига таъсир қилмайди. Болалар нормал жисмоний 
ривожланиш билан туғилади. Гемодинамика бузилишлари ва клиник 
кўринишлар бола туғилиши биланоқ пайдо бўлади. 
Кўпгина беморларнинг ҳолати ўпка гипертензияси ва рефрактер юрак 
етишмовчилиги туфайли ҳаѐтнинг биринчи ҳафталарида критик бўлади. 
АБ одатда меъѐрда. Агар болалар ҳаѐтнинг биринчи ойларида омон 
қолишса, унда марказий юрак ўркачи пайдо бўлади, юрак турткиси 
пулсацияси кучаяди. Тўшдан чап томонда ҚАТН билан боғлиқ бўлган, ўнгга 
ва чапга тарқаладиган қаттиқ давомли систолик шовқин эшитилади. Худди 
шу жойда, шунингдек, юрак чуққисида нисбий митрал стенознинг қисқа 
мезодиастолик шовқини (Кумбс шовқини) эшитилиши мумкин. Бундан 
ташқари, магистрал поя клапани етишмовчилиги туфайли III–IV 
қовурғалараро оралиқларда ва тўшда майин ротодиастолик шовқин 
эшитилиши мумкин. Ўпка томирлари тармоқларининг торайишида 
болаларнинг аҳволи унчалик критик эмас, уларда ҳансираш кам ва қон 
айланишининг бузилиши симптомлари суст. 
Ташхислаш

ЭКГда ЮЭЎнинг ўнгга оғиши ѐки нормограмга қайд этилади. Кўпинча 
ўнг қоринчанинг электр фаоллиги ошиши қайд этилади. 
Рентгенография маълумотлари жуда фойдали. Гиперволемияли УАПда 
ўпка расми бой, кучайган, кеч босқичларда ўпка гипертензияси 
ривожланиши шароитида периферияд расм камайиши қайд қилинади. Юрак 
кўндалангига кенгайган. Томирли тутам сояси кескин кенгайган. Аорта 
жиддий кенгайган ва ўнг томонга буртиб чиқиб туради. 


410 
Даволаш

Ҳозирги кунда кўпгина кардиожарроҳлар радикал операцияни ҳаѐтнинг 
биринчи ярмида, 3–5 ойлик ѐшида бажаришни афзал кўришади. Ҳаѐтга хавф 
туғдирадиган ҳолатда янги туғилганлик давридаѐқ жарроҳлик йўли билан 
тузатиш мумкин. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   241




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish