Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet195/241
Sana26.02.2022
Hajmi2,72 Mb.
#468292
1   ...   191   192   193   194   195   196   197   198   ...   241
Bog'liq
neonatologiya

Клиник кўриниши

Стенознинг ифодаланган даражасида ўпка артериясига йўналган қон 
оқимига каттагина қаршилик бўлганида, ўнг қоринчадаги веноз қон асосан 
ўпка артериясига эмас, балки аортага тушади, бу эрта ва кучли ифодаланган 
цианоз ривожланишига олиб келади. Бундан ташқари, цианознинг 
кучайишига ҚАТН орқали ўнгдан–чапга йўналган шунт сабабчи бўлади. 
Цианоз даражаси нуқсонларнинг турли вариантларида ўзгариб туради, 
клиник кўринишларнинг кенг доираси мавжуд – янги туғилганлик даврида 
ўлимга олиб келадиган ифодаланган цианоздан ва оғир гипоксиядан, 
нисбатан яхши башоратга эга пушти ѐки ацианотик деб номланган 
шаклларигача. 
ФТда ўзига хос клиник синдром – бу кўпинча ҳаѐтининг 2–3 ойлигида 
юзага 
келадиган 
ҳансираш–цианозли 
хуружлардир, 
улар 
кескин 
безовталаниш ривожланиши, ҳансираш ва цианознинг кескин кучайиши 
билан намоѐн бўлади, бунда эс–ҳушни йўқотиш, тортишишлар юзага келиши 
мумкин. Бу хуружлар ўнг қоринчанинг чиқиш бўлими кескин спазми, 
стенозланган ўпка артерияси спазмлари билан боғлиқ. Боланинг йиғлаши, 
мўл овқатлантириш, дефекация ҳаракати, ҳар қандай стрессли вазият 
қўзғатувчи омиллар бўлиши мумкин. 
Ташхислаш

Аускултацияда юракда турли жадалликдаги систолик шовқин 
эшитилади, унинг эпимаркази қоринчалараро тўсиқ нуқсони жойлашган жой 
устида бўлади. 


414 
Электрокардиограммада юракнинг электр ўқининг ўнг томонга оғиши, 
Гис тутами ўнг оѐқчаси тўиқ блокадаси. 
Рентгенологик ўпка майдонларининг шаффофлиги ошганлиги, юрак 
ўлчамлари унча катта эмас, “голланд пойабзали” (бели аниқ, чўққи 
кўтарилган) кўринишидаги ўзига хос шаклга эга. 
Юракнинг УТТ бўйича нуқсоннинг барча анатомик тафсилотларини 
аниқлаш ва жарроҳлик тузатиш тактикасини белгилаш мумкин. Жарроҳлик 
даволашсиз болаларнинг тахминан 30% кўкрак ѐшида вафот этади. 
Ўлимнинг асосий сабаби – гипоксия. Ўпка артерияси тромбози, церебрал 
тромбозлар ва абсцесЎАСр, инфекцион эндокардит каби ҳалокатли 
асоратлар бўлиши мумкин. 
Даволаш

Гипоксемик 
(ҳансираш–цианотик) 
кризлар 
β–блокаторларни 
тайинлашни тақоза қилади. Хуружни енгиллаштириш учун анаприлин (0,01–
0,02 мг/кг дан вена ичига ѐки мушак орасига), релан (0,2–0,3 мл) юборилади. 
Хуружлар олдини олиш учун перорал анаприлин (атенолол) кунига 1 мг/кг 
гача (атенолол 0,5 мг/кг/кун) дозада узоқ вақт давомида буюрилади. 
Ҳаѐтий кўрсатмаларга кўра, нуқсоннинг жарроҳлик коррекцияси янги 
туғилганлик даврида амалга оширилиши мумкин. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   191   192   193   194   195   196   197   198   ...   241




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish