381
Атипик зотилжам.
Хламидиали зотилжам ҳозирги вақтда кўп учрайди (8–10:1000
чақалоқлар). Респиратор шикастланиш хламидиянинг ўпка тўқимасига
бевосита таъсири натижасидир. Антенатал зотилжам билан туғилган болалар
Апгар шкаласи бўйича 6 баллдан паст баллга эга бўлади. Қорин ичи
хламидиал зотилжамнинг клиник белгилари туғилгандан кейин турли
вақтларда пайдо бўлади – ҳаѐтнинг 4–12 соатидан 4–5 кунигача, баъзан бир
неча ойгача. Касаллик аста–секин, самарасиз қуруқ йўтал билан бошланади,
вақт ўтиши йўтал кучайиб хуружсимон кўк йўтал характерига эга бўлади.
Умумий аҳволи жузъий азият чекади. Секин–аста ҳансираш кучайиб боради.
Аускултацияда иккала ўпканинг бутун юзасида крепитацияланган
хириллашлар эшитилади. Зотилжамнинг клиник манзараси (ҳансираш,
цианоз) ва минимал даражадаги интоксикация симптомларига эга умумий
ағвол орасидаги нисбатнинг неомутаносиблиги диққатга сазовордир. Бундан
ташқари, кўпчилик болаларда туғилганданоқ ѐки ҳаѐтнинг
биринчи кунида
гепатоспленомегали аниқланади, 50% да 2-3-даражали шиш синдроми, тери
қопламларининг
кулранглиги
аниқланади.
Кейинчалик
ўпка
шикастланишининг клиник белгилари намоѐн бўлиши узоқ латент давр ва
паст иммунитетда турли омиллар (совқотиш, исиб кетиш, БЦЖ
вакцинацияси, сунъий овқатлантириш ва бошқалар) таъсири остида
инфекция фаоллашиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Ҳаѐтнинг биринчи кунлариданоқ барча касал болаларда юқори нафас
йўлларидан олинган қирилмаларда ва ўпка аспиратларида хламидиал антиген
аниқланади.
Касаллик кўпинча жуда оғир кечади ва ҳалокатли натижа истисно
қилинмайди.
Чала туғилган чақалоқларда хламидиал инфекция оғир токсикоз
шароитида юзага келади. Юқумли токсикознинг намоѐн бўлишининг
чўққиси ҳаѐтнинг 5–7 кунида рўй беради. Бунда терининг рангпарлиги ва
382
«мармар нақш» ҳамда ифодаланган сариқлик синдроми, МНТнинг босилиши,
қориннинг шишиши, қусишлар қайд этилади. Болаларнинг ярмида эрта
лимфаденопатия аниқланади, камроқ ҳолларда майда нуқтали
тошмалар
кузатилади.
Ҳансираш ва нисбатан кам физикал ва рентгенологик маълумотлар
ўртасида диссоциация қайд қилинади. Қуруқ хуружсимон (кўк йўталсимон),
аммо репризларсиз йўтал пайдо бўлади. Ўпкаларда нафас пуэрил ѐки бир оз
сусайган, тарқоқ крепитацияланган хириллашлар эшитилади, турли
ўлчамдаги нам хириллашлар пайдо бўлиши мумкин. Касалликнинг 2–3–
ҳафтасида хуружсимон йўтал нам бўлиб қолади, ѐпишқоқ балғам чиқиши
билан. Фетал томир шунтлари сақланиши ва юрак–ўпка етишмовчилигининг
кўпайиши
характерлидир.
Энг
оғир
ҳолатларда
янги
туғилган
чақалоқларнинг геморрагик касаллиги ѐки ДТИ-синдром пайдо бўлади.
Зотилжам интерстициал табиатга эга, бу патогеннинг
биологияси ва унинг
ҳаѐт хусусиятларининг вирусларга ўхшашлиги билан изоҳланади.
Болалардаги хламидиал зотилжамнинг ўзига хос белгилари 34-жадвалда
келтирилган.
Микоплазмали зотилжам қуйидагилар билан тавсифланади: нафас
йўлларининг шиллиқ қаватидаги катарал яллиғланишли ўзгаришлар
(фарингит, трахеит, бронхит); токсикознинг тез кўпайиши; ўнг ўпканинг анча
кўпроқ шикастланиши; нафас олиш етишмовчилигининг йўқлиги.
Жадвал 34.
Do'stlaringiz bilan baham: