Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Башорат .  МТТнинг табиий кечишида башорат ѐмон.  Аорта коарктацияси



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet191/241
Sana26.02.2022
Hajmi2,72 Mb.
#468292
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   241
Bog'liq
neonatologiya

Башорат

МТТнинг табиий кечишида башорат ѐмон. 
Аорта коарктацияси. 
Аорта коарктацияси (АК, АКо) – бу аортанинг равоғи ѐки бўйинчаси 
соҳасида, пастки кўкрак ѐки қорин бўлимларида, яъни чап ўмров ости 
артерияси чиқиш жойидан пастдаги туғма торайишлари. 
Нуқсоннинг учраш тезлиги 6% дан 15% гача, ва у кўпинча бошқа 
нуқсонлар билан бирга келади (25–60%): аорта стенози, митрал қопқоқ 
аномалиялари. Клиник нуқтаи назардан, тушувчи аорта қаердан қон олади: 


407 
чап қоринчадан (“катталар” тури, постдуктал АК) ѐки ўпка артерияси бўйлаб 
ва очиқ артериал йўл орқали ўнг қоринчадан (“болалар” тури, предуктал АК) 
қон олишини аниқлаш жуда муҳим. 
Гемодинамика

Қорин ичи давридаѐқ АоКнинг мавжудлиги ўнг қоринча дилатацияси 
ривожланадиган гемодинамиканинг бузилишига олиб келади. Постнатал 
даврда чап қоринчага бўлган юклама ортади, у ҳам дилатацияланади ва ўнг 
томондагидан устун бўла бошлайди. 
Клиник кўриниши

Янги туғилган чақалоқларнинг аксарияти нормал жисмоний 
ривожланиш ѐки енгил пренатал гипотрофия билан туғилади. Ҳаѐтнинг 
кейинги ойларида болалар жисмоний ва мотор ривожланишида орқада 
қолишни бошлайдилар. Янги туғилганлик давридаѐқ юрак етишмовчилиги 
белгилари пайдо бўлади. Кўпинча сон артерияси пулси заифлашган ѐки йўқ. 
Қўлларда АБнинг ошганлиги, оѐқларда – пасайганлиги хос. Юрак 
етишмовчилигида, ҳатто кучли ифодаланган коарктацияда ҳам қўл ва 
оѐқларда босим бир хил бўлиши ммкин. 
Ташхислаш

Аускултацияда аорта торайиши жойи устида шовқин эшитилади. 
Кўпинча шовқин эпимаркази бўлиб ўмров усти соҳаси ѐки кураклараро 
бўшлиқ ҳисобланади. 
ЭКГда чап қоринчада кучлироқ акс этган иккала қоринчаларнинг 
электрик фаоллиги ошиш белгилари аниқланади. 
Рентгенологик ўпка расмининг кучайиши қайд қилинади, юрак 
ўлчамлари кўндалангига катталашган. 
Неонатологларнинг алоҳида эътибори ифодаланган предуктал АоКга 
қаратилиши керак, унда ҳаѐтни таъминлаш ва тизимли чиқаришнинг асосий 
роли ОАЙга тегишли. Шунинг учун ушбу ҳолатда ташхис қўйиш ва 
даволашни ҳаѐтнинг биринчи соатларидан бошлаш керак. 


408 
Даволаш

Артериал йўлни очиқ ушлаб туриш учун простагландин Е тайинланади, 
метаболик ацидоз компенсацияланади. Бундай ташхисли болалар шошилинч 
жарроҳлик даволанишга олиниши керак. 
Кўкрак ѐшида нуқсон оғир кечиш хусусиятига эга, фақат 44% беморлар 
ҳаѐтнинг биринчи йилида жарроҳлик тузатишсиз яшашади. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   241




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish