Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Юракнингчап бўлимлари гипоплазия синдроми



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet188/241
Sana26.02.2022
Hajmi2,72 Mb.
#468292
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   241
Bog'liq
neonatologiya

Юракнингчап бўлимлари гипоплазия синдроми. 
Юракнинг чап бўлимлари гипоплазия синдроми (ЮЧБГС) ноѐб ЮТНга 
тегишли 
бўлиб, 
чап 
қоринчанинг 
кичрайган 
бўшлиғини, 
аорта 
ривожланмаганлигини, аортал ва/ѐки митрал қопқоқ нуқсонларини (стеноз, 
гипоплазия, атрезия) ўз ичига олади. Кўпинча БАТН ѐки ҚАТН билан бирга 
келади. Учраш тезлиги – барча ЮТНларга нисбатан 1–8%. ЮТН орасида бу 
аномалия ўлимнинг энг кенг тарқалган сабабларидан биридир (15–20%). 
Ушбу нуқсондаги умр кўриш давомийлиги 4 кундан 17 кунгача. Одатда, 
ЮЧБГСнинг клиник кўриниши ҳаѐтнинг дастлабки икки кунида 40% 


402 
ҳолларда, 6–куни 75%, 13–кунида 86% ҳолларда кузатилади. Нуқсон дуктус– 
боғлиқ аномалияларга тааллуқли. 
Клиник кўриниши

Одатда артериал йўлнинг ѐпилишидан кейин дарҳол пайдо бўладиган 
биринчи белгилар респиратор дистресс–синдромни эслатади. Тери 
қопламлари ранги рангпар–кулранг, ифодаланган ҳансираш (дақиқада 80–100 
нафасгача), бунда кўкрак қафасининг бўш келадиган жойлари тортилиши 
кузатилади, ўпкаларда нам хириллашлар ҳамма болаларда учрайди. 
Туғилганда цианоз ўртамиѐна ифодланган, кейин у диффуз ва анча жиддий 
бўлади. 
Ташхислаш

Юракнинг чегаралари кескин равишда кенгайган, айниқса чап томонга. 
ЮЧБГСда муҳим клиник–диагностик мезон бўлиб, кучайган юрак турткиси 
ва кўзга кўринадиган эпигастрал пулсация билан қўшилиб келган оѐқ ва 
қўллардаги суст, зўрға сезиладиган пулс ҳисобланади. Дақиқасига 160–200 
зарбгача бўлган тахикардия хос, одатда бунда юрак тонлари буғиқлашган. 
ҚАТН бўлганда тўш яқинида, чап томонда IV–V қовурғалараро оралиқларда 
систолик шовқин эшитилади. ЭКГда аксарият болаларда ЮЭЎнинг ўнг 
томонга кескин оғиши, ўнг қоринча ва бўлмачанинг электрик фаоллиги 
ошиши белгилари мавжуд. Кўкрак қафаси рентгенограммасида юрак 
ўлчамларининг катталашиши ва ўпкаларда веноз димланиш белгилари 
аниқланади. Юрак етишмовчилиги тезда содир бўлади, аввал чап қоринча, 
сўнгра умумий. Клиник жиҳатдан бу ҳансираш кучайиши, ўпкалардаги 
хириллашлар, жигар катталашиши ва ташқи шишлар билан намоѐн бўлади. 
ЮЧБГС ҳалокатли нуқсонларга тааллуқли, радикал жарроҳлик даволаш 
ҳанузгача ишлаб чиқилмаган. Аммо ҳозирги вақтда ҳаѐтнинг 2–3 кунларида 
паллиатив операция ўтказиш мумкин, бу башоратни бироз яхшилайди 
(боланинг умрини узайтиради). Кейинчалик, 6–12 ойдан сўнг, реконструктив 
операциялар амалга оширилади. 


403 
Нуқсон диагностикаси клиник ва рентгенологик маълумотларга, ЭКГ 
ва юрак УТТ бўйича амалга оширилади. Шунингдек, ҳомиладорликнинг 20–
ҳафтасидан кейин ҳомиланинг УТТ маълумотлари бўйича ЮЧБГСнинг 
пренатал диагностикаси ҳам амалга оширилиши мумкин. Агар нуқсоннинг 
пренатал диагностикаси ўтказилган бўлса, унда туғилгандан кейиноқ 
ОАЙнинг тез ѐпилишини олдини олиш ва боланинг умрини узайтириш учун 
Е1 простогландин киритиш мақсадга мувофиқ. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   241




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish