Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet190/241
Sana26.02.2022
Hajmi2,72 Mb.
#468292
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   ...   241
Bog'liq
neonatologiya

Клиник кўриниши

ТМС 
цианозли 
нуқсонларга 
тааллуқли. 
Компенсацияловчи 
коммуникациялар ва бошқа нуқсонлар мавжудлиги сабабли нуқсоннинг 
кўпгина вариантларини иккита гуруҳга бирлаштириш мумкин (В. И. 
Бураковский ва бошқ. , 1996). 
Нормал ѐки кўпайган ўпка қон айланиши билан МТТ: 
– очиқ овал тешик ѐки БАТН билан; 
– ҚАТН; 
– ОАЙ ѐки уларнинг қўшилиб келиши. 
Камайган ўпка қон айланиши билан МТТ: 
– чап қоринча чиқиши тешиги стенози билан; 
– ҚАТН ва чап қоринча чиқиш бўлими стенози. 
Кўкрак ѐшидаги беморларнинг катта қисмида (80%) бир ѐки бир нечта 
коммуникациялар билан қўшилиб келган МТТ аниқланади, бунда ушбу 
ҳолатларнинг 85–90%да нуқсон КЧҚД гиперволемияси билан кечади. 


405 
Аксарият болалар нормал жисмоний ривожланиш билан ва ҳатто унинг 
ошиши билан туғилади (М. Ворискова, 1980). Келажакда жисмоний ва 
психомотор ривожланишда орқада қолиш ва гипотрофия жуда тез 
ривожланади. 
Нуқсон, одатда, янги туғилган чақалоқда, ҳаѐтнинг биринчи 
кунларидан ифодаланган цианоз туфайли (унинг оғирлиги коммуникациялар 
сонига боғлиқ) туғруқхонанинг ўзида ташхисланади. Энг оғир цианоз овал 
тешик сатҳида битта коммуникация мавжудлигида қайд этилади. Умумий 
цианоз билан бир қаторда, кўпчилик болаларда ҳансираш ва тахикардия 
бўлади. 
Одатда юрак турткиси ифодаланган. Юрак чегаралари кўндаланги 
бўйлаб кенгайган. Аускултацияда юракда баланд тонлар эшитилади. Кечроқ, 
қон айланишининг бузилиши ривожланиши билан, тонлар бўғиқлашади, «от 
дупури» мароми эшитилиши мумкин. II қовурғалараро оралиқда баъзида 
ўртача жадалликдаги юмшоқ систолик шовқин эшитилиши мумкин, у ўпка 
артериясининг нисбий тсенози билан боғлиқ. Баъзи болаларда шовқин 
ҳаѐтнинг биринчи ҳафталарида аниқланмайди. 
ҚАТН борлигида тўшнинг чап чети бўйлаб IV қовурғалараро оралиқда 
энг максимум даражада систолик шовқин эшитилади. Агар ҚАТН катта 
бўлса, у ҳолда шовқин суст бўлади ва КЧҚД гиперволемияси анча 
ифодаланган бўлади. 
Ёндош келган нуқсон туридан қатъий назар, МТТ учун эрта 
ривожланадиган қон айланишининг бузилиши хос. Нуқсоннинг энг оғир ва 
критик тарзда кечадиган тури бўлиб, битта коммуникация бор нуқсон 
варианти ҳисобланади. Чунончи, оғир ҳансираш, цианоз, тахикардия ва 
шишлар билан кечадиган энг ѐмон кечиш очиқ овал тешик туридаги унча 
катта бўлмаган коммуникация мавжудлигида кузатилади. Бундай беморлар 
кўпинча ҳаѐтнинг биринчи ҳафталарида нобуд бўлишади. 


406 
МТТнинг катта ҚАТН билан бирга келиши ѐки иккита катта тўсиқ 
коммуникациялари мавжуд бўлганда клиник кўринишлар анча кам 
ифодаланган ва болалар 3–6 ойдан кўпроқ яшаши мумкин, аммо уларда 
КЧҚДнинг оғир гиперволемияси, ўпка гипертензияси ва чап қоринчанинг 
ҳаддан ташқари зўриқиши кузатилади. Болалар жисмоний ва ақлий 
ривожланишда сезиларли даражада орқада қолади. 
Ташхислаш

Электрокардиограммаларда юракнинг электр ўқи одатда ўнг томонга 
оғган, ўнг қоринча ва ўнг бўлмачанинг электр фаоллиги ошиши белгилари 
ифодаланган. 
Рентгенограммада ўпка расмининг кучайиши аниқланади. Бунда, юрак 
шакли «ѐнбошида ѐтган тухумга» ўхшайди, тор қон томир тутами қайд 
этилади. 
Даволаш

Нуқсонни эрта жарроҳлик йўли билан тузатиш беморни қутқаришнинг 
ягона усули ҳисобланади. МТТ дуктус–боғлиқ нуқсонларга тааллуқли, 
шунинг учун ОАЙ ўтказувчанлигини тутиб туриш учун (пренатал 
диагностика бор бўлганида) вена ичига Е1–простогландинни (простин) 0,1–
0,2 мг/кг/дақ дозада инфузия қилишни амалга ошириш мумкин. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   ...   241




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish