Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet198/241
Sana26.02.2022
Hajmi2,72 Mb.
#468292
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   241
Bog'liq
neonatologiya

Очиқ артериал йўл. 
Очиқ артериал йўл (ОАЙ) – аорта ва ўпка артерияси орасидаги 
ғайритабиий томир боғланиши. Бу нуқсон ЮТНнинг энг кўп учрайдиган 
тури (10–20%) ҳисобланади, у ҳам алоҳидаланган, ҳам бошқа юрак–қон 
томир аномалиялари билан қўшилиб келади (5–10%). Артериал йўлнинг 
функционал беркилиши меърда бола ҳаѐтининг 48–72 соатида содир бўлади, 
якуний облитерация ҳаѐтининг биринчи 2–8–ҳафтасида тугайди. Баъзи 
болаларда облитерация жараѐни бир неча ой ѐки ҳатто йилларга чўзилади. 
Нуқсон қизларда кўпроқ учрайди. 
Туғилгандан кейин артериал йўлнинг ѐпилиши қонда простогландин Е 
даражаси пасайишига ва ўпка томирларининг қаршилиги камайишига олиб 
келадиган кислороднинг таъсири билан боғлиқ бўлиб, ўпка гипертензияси ва 
чап–ўнг шунт бартараф қилинишига олиб келади. 
Постнатал даврда артериал йўлнинг ўз вақтида ѐпилишига чала 
туғилган чақалоқларда нафас бузилишлари, агар йўл диаметри 1,5 мм дан 
катта 
бўлса, 
турғун 
метаболик 
ацидоз, 
узоқ 
вақтли 
юқори 
концентрациялардаги кислородли оксигенотерапия (простагландин Е, 
простациклин кўпайиши билан перекисли оксидланишни кучайтиради), 
инфузион терапиянинг ортиқча ҳажми сабаб бўлади. 


418 
Болада 2 ҳафтадан ортиқ вақт мобайнида персистирланувчи артериал 
йўлнинг мавжудлиги ЮТН деб ҳисобланиши керак (В.И. Бураковский, 1980). 
Баъзи муаллифлар ОАЙ ҳаѐтнинг 3–ойигача йўқ қилинмаса, уни нуқсон, деб 
билишади (E.П. Затикян, 1990). 
ОАЙда гемодинамик бузилишлар аортадан ўпка артериясига йўл 
орқали ғайритабиий қон қуйилиши билан тавсифланади. Итариб чиқариш 
қиймати йўлнинг узунлиги, кенглиги, чиқиш ва кириш бурчакларига, КЧҚД 
ва КҚДдаги қон босими қийматларининг нисбатига боғлиқ. 
Клиник манзараси

Ушбу нуқсоннинг клиник кўриниши жуда ўзгарувчан, асимптоматик 
шаклидан ўта оғир вариантларгача кузатилади. Улар йўлнинг анатомиясига, 
қоннинг артериовеноз оқиши миқдорига, беморларнинг ѐшига боғлиқ. 
Клиник кўринишлар ҳаѐтнинг 2–3–йилида кўпроқ учрайди. 
Кенг ва қисқа, ўртамиѐна ѐки катта артериал–веноз қон чиқарилишига 
эга ОАЙда нуқсоннинг барча симптомлари билан клиник манзараси 
ҳаѐтининг биринчи ойларида аниқланади. КҚДда «ўғирлаш» синдроми 
натижасида доимий рангпарлик хос. Эрта ѐшдаги болаларда юклама 
(қичқириқ, сўриш ва бошқалар) остида вақтинчалик периферик цианоз пайдо 
бўлиши мумкин. Ҳаѐтнинг биринчи ойларидан бошлаб болалар вазн ва 
жисмоний 
ривожланишларида 
орқада 
қолишади. 
Тезда 
чарчаш 
(озиқлантиришнинг чўзилиши, узук–узук эмиш ва катта танаффус), 
рецидивланувчи бронхитлар ва зотилжамлар пайдо бўлишига мойиллик қайд 
этилади. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   241




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish