Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet197/241
Sana26.02.2022
Hajmi2,72 Mb.
#468292
1   ...   193   194   195   196   197   198   199   200   ...   241
Bog'liq
neonatologiya

Ташхислаш



416 
Ташхис ЭКГ (юракнинг ўнг бўлимларининг ҳаддан ташқари зўриқиши) 
ва юракнинг ултратовуш текшируви ѐрдамида амалга оширилади. 
Даволаш

Нуқсоннинг 
пренатал 
диагностикаси 
ўтказилган 
вазиятларда 
туғилгандан сўнг дарҳол простагландин Е юборилади, метаболик ацидоз 
коррекцияси амалга оширилади. Жарроҳлик йўли билан тузатиш учун 
кардиожарроҳлик касалхонасига шошилинч ўтказиш керак. 
Аорта стенози. 
Аорта стенози (АС) – аортанинг чап қоринчадан чиқиши торайиши. 
Клапанли, клапан усти ва клапан ости стенозлари фарқланади. Энг кенг 
тарқалган вариант – клапан табақалари сони аномалиялари билан боғлиқ, 
кўпинча икки табақали аорта клапани стенозидир. Клапанли АС ѐш ўтиши 
билан кучайиб боради. Стенознинг ифодаланганлик даражаси босим 
градиенти (торайишгача ва торайишдан кейин) бўйича белгиланади, у УТТда 
ѐки юракни зондлашда аниқланади. 
Клиник кўриниши

Нуқсон асосан ҳайдаб чиқаришнинг систолик шовқини билан намоѐн 
бўлади. ЭКГ ва кўкрак қафаси рентгенографияси кам маълумотли. 
Беморларнинг тахминан 1/3 қисмида янги туғилганлик давридаѐқ юрак 
етишмовчилигининг клиник белгилари аниқланиши мумкин, бу аорта 
клапанининг критик стенози ҳақида далолат беради. Бундай болаларга 
шошилинч оператив даволаш кўрсатилган. 
Клапан ости АС кўпинча клапан ости фиброзли мембраналар ѐки чап 
қоринчанинг чиқиш жойида миокард гипертрофияси билан боғлиқ; аорта 
равоғи аномалиялари ва ҚАТН билан бирга қўшилиб келиши мумкин. 
Клиник манзараси худди клапанли АСдагидек. 
Клапан усти АС – аорта клапани устидаги турли узунликдаги 
торайишлар. Патологиянинг ушбу варианти кўпинча оилавий хусусиятга эга. 


417 
Виллямснинг генетик синдроми азалдан маълум, унинг учун клапан усти 
стенозидан ташқари «элф юзи», ақлий қолоқлик, буйрак ва ўпка 
артерияларининг периферик стенози ва гипокалциемия хос. 
АС бор барча болаларда даврий равишда босим градиенти даражасини 
аниқлаштириш учун юракнинг УТТ амалга оширилади. Градиент 50 мм 
сим.уст.дан юқорилиги аниқланганда беморлар жарроҳлик тузатиш учун 
юборилади. Очиқ валвулотомия ѐки баллонли диллатация (клапанли 
стенозларда) амалга оширилади. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   193   194   195   196   197   198   199   200   ...   241




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish