Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet123/241
Sana26.02.2022
Hajmi2,72 Mb.
#468292
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   241
Bog'liq
neonatologiya

Туғма токсоплазмоз

Туғма токсоплазмоз – янги туғилган чақалоқларнинг ўткир ва 
сурункали касаллиги, қорин ичи ривожланиш даврида ҳомиланинг 
токсоплазмозлар билан инфицирланиши натижасида юзага келади. 
Туғма токсоплазмоз учраш тезлиги турли мамлакатларда ўзгариб 
туради ва 1000 та чақалоқга нисбатан 1 ва 8 нисбатда учрайди. Касаллик ѐки 
инфицирланиш аҳоли орасида кенг тарқалган. Масалан, Европа ва Шимолий 
Америка давлатларида ўртача 25-50% ни, Африка, Марказий ва Жанубий 
Америкада – 90% гача, Россияда 5% дан 50 гачани ташкил қилади. Ўртача 
қилиб айтганда токсоплазмоз билан Ер куррасининг деярли учдан бир қисми 
зарарланган. 
Этиологияси ва эпидемиологияси. 
Toxoplasma gondii илк маротаба 1908 йили Тунисда аниқланган. 
Токсоплазмоз аниқланиши биланоқ улар оддийлар (Protozoa) турига, 
споралилар (Sporozoa) синфига, кокцидий (Coccidia) отрядига тааллуқлилиги 
исбот қилинди. Асосий хҳжайин бўлиб мушуклилар синфи ҳайвонлари 
ҳисобланади. Токсоплазмозлар шакли бўйича апелсин бўлакчасини ѐки ярим 


238 
ойни эслатади. Романовкий–Гимза бўйича бўялганда паразит кўк рангга, 
ўзаги эса – рубин-қизил рангга бўялади. 
Ҳозирги вақтда токсоплазмозлар кўпайишининг икки тури маълум: 1) 
жинссиз – шизогения йўли билан (ҳужайра ичида ѐки ҳужайрадан ташқарида 
жойлашган эндозонтлар) ва цистоз (цисталар); 2) жинсий – ооцистлар йўли 
билан. Жинсий ривожланиш якуний ҳўжайиннинг (уй мушуги) ичаги 
эпителийсида амалга ошади. ТОксоплазмларнинг ҳаѐт циклида 4 та асосий 
жараѐн ажратилади: 1) пролиферация; 2) шизогония; 3) гаметогония, 4) 
спорогония. Одам организмида фақат пролиферация содир бўлади холос. 
Инфекцион жараѐннинг узоқ вақт кечиши ҳолатларида оралиқ ҳўжайин 
(одам) организмида цисталар ҳосил бўлади. Улар асосан бош мияда, 
кўзларда, мушакларда ва миокардда жойлашади. Айнан цисталар узоқ йиллар 
давомида, кўпинча бутун ҳаѐт давомида паразитнинг инфицирланган одам 
организмида яашашни таъминлайди ва организм иммунитети жиддий 
пасайганда фаоллшади. Токсоплазмозлар цисталарда нафақат кўпайишади, 
балки қисман нобул ҳам бўлишади. Улар музлатилганда, қуритилганда, 
иситилганда, ултрабинафша нурлантиришда ўлишади. Ооцистлар ташқи 
муҳитда анча чидамли, тўпроқда улар бир йилгача ва ундан кўп ватқ 
сақланиши мумкин. Цисталар овқат ҳазм қилиш ферментлари ва кимѐвий 
препаратлар таъсирига чидамли. 
Агар одам касалликни бошидан ўтказган бўлса, ҳужайра ва гуморал 
иммунитет қайта инфицирланишдан ва цистада жойлашган брадизоитлар 
фаоллашишидан бутун ҳаѐт давомида пухта ҳимояни таъминлайди. 
Одам учун инфекциянинг асосий манбаи бўлиб уй ҳайвонлари 
(мушуклар, итлар), қишлоқ ҳўжалик (йирик шохли мол, чўчқалар, отлар, 
қўйлар, қуѐнлар) ва ѐввойи (қуѐнлар, олмахонлар) ҳайвонлари, шунингдек 
товуқлар ва куркалар ҳисобланади. Улар паразитнинг якуний ҳўжайини 
бўлади. Одам ҳомиласининг қорин ичида йўлдош орқали инфицирланиш 
мумкинлиги тасдқиланган. Токсоплазмозли инсонлардан юқиш хавфи йўқ. 


239 
Туғма токсоплазмозга нисбатан кардинал аҳамият ҳақиқати тасидқиланган – 
агар она айнан шу ҳомиладорлик вақтида биринчи марта инфицирланган 
бўлса токсоплазмозли инфекция умр давомида онадан болага фақат бир 
марта ўтиши мумкин. Кейинги ҳомиладорликда ѐки ҳомиладорликкача 
бўлган 
вақтда 
касалликни 
бошидан 
ўтказган 
бўлса 
ҳомила 
инфицирланмайди, сабаби аѐл организми ушбу қўзғатувчига нисбатан юқори 
иммунологик фаоликка эга бўлади. 
Ноиммунли ҳомиладорлар сони 60-70% бўлади. Ҳомиалдорлик вақтида 
чамаси 1% аѐллар инфицирланади, шулардан 30-50% йўлдош орқали 
инфекцияни ҳомилага ўтказади. Бунда ҳомиладорликнинг I уч ойлигида 17%, 
II уч ойлигида – 24%, III уч ойлигида – 62% чақалоқлар зарарланади. 
Ҳомиладор аѐлда паразитемия 3 ҳафтагача давом этади ва плацентит 
ривожланиши билан бирга кечади. 
А. П. Казанцева (1985) маълумотларига кўра, қорин ичида зарарланган 
болаларнинг учдан бир қисмида клиник ифодаланган токсоплазмоз қайд 
қилинади. Қолганларида (70-80%) туғма токсопплазмознинг асимптом 
шакллари бўлади, улар одатда кейинчалик касалликнинг кеч клиник 
кўринишлари билан намоѐн бўлади (3 та туҳилган боланинг 2 тасида 
инфекция одатда ҳаѐтининг 1-йилида ва ҳатто 5-14 ѐшида юзага чиқиши 
мумкин). 
Клиник намоѐн бўлган туҳма токсоплазмоз натижасидаги ўлим ҳолати 
12-40% ни ташкил қилади. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   241




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish