Хламидийли инфекция.
Хламидиозлар
–
хламидийлар
томонидан
чақириладиган
антропозоонозли юыумли касалликлар. Охирги йилларда одамнинг хламидий
инфекцияси
тадқиқотчиларнинг
эътибирини
ўзига
қаратмоқда.
Кузатувларнинг 30-50% да у катталардаги сийдик-таносил йўлларининг
турли яллиғланиш касалликларининг сабаби бўлади, бу болаларнинг
зарарланиш хавфини жуда ҳам оширади.
244
Ҳомиладор аѐларда урогенитал хламидиоз аниқланиш тезлиги 10-50%
атрофида бўлади, ҳомиладор аѐлларнинг инфицирланиш тзлиги 3% дан 40-
70% гача ҳолатни ташкил қилади. Ўткир хламидийли инфеккция билан
хасталанган онадан боланинг антенатал зарарланиш хавфи 5-60%, туғруқ
вақтида эса – 40%. Аммо хламидийлар билан қорин ичи инфицирланиш
фақат 6-7% янги туғилган чақалоқларда ташхисланади. Ўлик туғилишда
хламидий роли 5,5-14,4% ни, перинатал ўлимда – 36,1% ни ташкил қилади.
Этиология ва эпидемиологияси
. Хламидийлар майда грамманфий
кокклардир. Улар тирик бўлмаган биологик муҳитларда яшай олмайдиган
облигат ҳужайра ичи паразитлари ҳисобланади. Улар геномида РНК ва ДНК
бор. Хламидиозлар қўзғатувчилари Chl. trachomatis, Chl. pneumoniae, Chl.
psittaci и Chl. Pecorum каби тўртта турни бирлаштирувчи битта Chlamydia
авлодини тутувчи Chlamydiales мустақил тартибига ажратилган. Одам учун
биринчи иккита тур патогендир, кейинги иккитаси қушлар, ҳайвонлар
организмида паразитлик қилади ва уларда орнитоз келтириб чиқаради.
Одам патологиясида Chl. Trachomatis энг катта аҳамиятга эга, у
трахома,
конъюнктивитлар,
урогенитал
патологиялар
(уретритлар,
цервицитлар ва бошқ.)ни, чақалоқлар ва кичик болалар зотилжамини, чов
лимфогранулематоз
(Никол–Фавр
касаллиги)ни
чақирувчи
15
та
серотипларни ўз ичига олади.
Chl. pneumoniae эрта ѐшдаги болаларда респиратор патологияни
келтириб чиқарувчи қўзғатувчидир. Бунда касалликнинг етакчи шакллари
бўлиб майда ўчоқли ва интерстициал зотилжам ҳисобланади.
Хламидийлар бир-биридан фарқ қилувчи, элементар ва ретикуляр
таначалар (мос равишда, ЭТ ва РТ)дан иборат ҳужайра ичи ва ҳужайрадан
ташқари ривожланиш шаклларига эга бўлган ўзига хос ҳаѐт циклига эга.
ЭТнинг етук шакли ҳисобига хламидий одам организмига эпителий
ҳужайраларини тўлдириб цилиндрик, ѐки ўтувчи эпителий орқали ўтади, 8-
12 марта бинар тарзда бўлинади ва ривожланаѐтган микроорганизмнинг
245
асосий шакли бўлган ретикуляр таначаларга айланади. Қизлик РТ
инфицирланишдан кейин 36-48 соат ўтиб янги авлод инфекцион шаклга
киради. Цикл хўжайин ҳужайраси парчаланиши ва нобуд бўлиши, янги
таначалар ажралиб чиқиши билан тугайди. Хламидийлар ривожланиш
жараѐнида хўжайин ҳужайраси цитоплазмасига токсин ва ферментлар
ажратиши тасдиқланган, лекин уларнинг вирулентлиги нисбатан паст. Бутун
цикли 2 кундан 32 кунгача давом этади.
Хламидийлар эпителиал ҳужайраларда ва инфицирланган шиллиқ
мембраналар фиброцитларида, шунингдек моноцитларда ва тўқима
макрофагларида персистирланади, бу уларнинг бутун организм бўйлаб
тизимли тарқалишига сабачи бўлади.
Хламидийларнинг
тарнсформацияланган
ва
персистирланувчи
шакллари дастлабки шаклларга қайта ўтиши ва кейинчалик бирламчи
зарарланишдан кейин бир неча ой, ѐки йиллар ўтиб инфекцион ЭТларга
айланиши мумкин.
Хламидийли инфекцияда табиий, генетик боғланган иммунитет йўқ,
инфекциядан сўнгги иммунитет қисқа вақтли ва турғун эмас.
Бола туғруқ вақтида контакт йўл билан ѐки кўтарилувчи йўл билан
инфицирланиши
мумкин.
Янги
туғилган
чақалоқларда
хламидий
инфекциясини ташхислаш мумкин, агар анамнезида қуйидагиларга
кўрсатмалар бўлса:
– ота-оналарида ҳам ўткир, ҳам сурункали урогенитал патология
мавжудлиги ѐки аниқланганлиги;
– ҳомиладорлик патологиялари – ўз-ўзидан бол ташлашлар,
ҳомиладорлик узилиши хавфи, гестоз, кўп сувлилик, йўлошнинг вақтидан
илгари кўчиши, вақтидан илгари туғруқлар, фетойўлдош етишмовчилиги,
ҚРОҚ, ҳомиланинг етарлича озиқланмаслиги;
– ҳомиладорлик вақтида ўткир вулвит, узоқ кечувчи колпит
ривожланиши.
246
Do'stlaringiz bilan baham: |