Ташхислаш
. Янги туғилган чақалоқлардаги хламидий инфекциясини
ташхислаш мураккаб, сабаби касаллик ривожланишининг биринчи
босқичларида касалликнинг клиник манзараси бола томонидан гипоксия
ўтказилганлиги ва/ѐки туғруқ калла-мия ѐки орқа мия шикасти сифатида
баҳоланади.
Ташхис она томонидан инфекцион анамнезни, туғруқ йўлларидан
олинган қирилмаларда элементар таначалар аниқланишидан, конъюнктивит,
зотилжамнинг клиник кўринишлари, шунингдек лаборатор ва инструментал
текширишлар маълумотларини солиштиришдан иборат. Текширилаѐтган
намуналарда турли услублар билан қўзғатувчиларни бевосита аниқлашга
асосланган. Лекин Романовский–Гимза бўйича бўяш бундай ҳолатда
тестнинг сезувчанлиги ва спецификлиги жуда пастлиги сабабли кам
ишлатилади. Иммунферментли таҳлил (ELISA), шунингдек бевосита
иммунфлюоресценция қўлланилганда антитаначаларнинг титри (1:64)
жиддий диагностик белги сифатида хизмат қилади. Хламидийли
инфекциялар диагностикаси учун энг сезгир услуб бўлиб ПЗР ҳисобланади.
Ишончли тасдиқловчи тест – бу серодиагностика. Уни қўзғатувчини аниқлаш
билан бир вақтда олиб бориш керак. У қуйидаги реакцияларга асосланади:
КБР, микроиммунофлюоресценция ва ИФТ. Ҳозирги вақтда тест-тизимларда
249
антиген сифатида хламидийлар учун специфик бўлган ЛПСнинг турга
специфик рекомбинант фрагменти (r-ELISA; Medac) қўлланилади.
Даволаш. Хламидияли инфекцияларни даволаш катта муаммо, сабаби
дори воситаларининг қўзғатувчига таъсири қийин. Шунинг учун организмни
тўлиқ санацияси учун антибиотикларни комплекс ҳолда максимал дозада
узоқ вақт қўллаш зарур. Бундан ташқари, мембранани барқарорлаштирувчи,
иммунитетни
кучайтирувчи
препаратлар,
витаминлар,
эубиотиклар
ишлатилади.
Этиотроп даво. Макролидлар: эритромицин, эритромицин аскорбинати
дозаланган ҳолда (2050 мг/кг/кун), спирамицин – 100 мг/кг/кун тайинланади,
10 кунан 14 кунгача вена ичига юбориш мақсадга мувофиқ, азитромицин – 5-
10 мг/кг кунига 1 марта 3 кун давомида, курс дозаси – 30 мг/кг. Chlamydia
trachomatisга нисбатан 1– ва 2-авлоддаги цефалоспоринлар фаоллиги паст.
Антибиотикларни ултратовушли ингалятор ѐрдамида ингаляция усули билан
киритиш ҳам тавсия қилинади.
Дезинтоксикацион ва десенсибилизацияловчи терапия.
Иммуномодуляторлар. Интерфероннинг паст даражасида интерферон
индуктори – реаферон ѐки виферон (100 000-150 000 МЕ/1кг тана вазнига бир
марта қабул қилиш учун) тайинланади. Улар физиологик эритмада ҳар 12
соатда 2 марта интраректал киритилади (курс – 5 кун).
Витамин Е (10% ли эритма) сут билан бирга оғиз орқали кунига 2-3
марта 5 мг/кг дозада иммуномодуляторлар билан бирга қўлланилади.
Кўз томчилари (колбиоцин), тетрациклинли, эубеталли ѐки 1% ли
эритромицинли малҳамлар албуциднинг 20% ли эритмаси билан бирга (1
томчидан кунига 3-4 маҳал). Конъюнктивит кечиши вақтида ишлатилади.
Фурацилин эритмаси кўзларни ювиш учун қўлланади.
Уқалаш. Физиотерапия.
250
Do'stlaringiz bilan baham: |