Таснифи
.
X қайта кўриб чиқилган КХТ га кўра:
Р37.1. Туғма токсоплазмоз.
Жадвал 21.
Туғма токсоплазмознинг клиник таснифи
(А. И. Титов, 1985).
Беморлар ѐши
Шакли
Кечиши
Янги туғилган ва ҳаѐтининг Тарқоқ
Ўткир
240
биринчи ойлигидаги (0 дан 3
ойгача) болалар
Менингоэнцефалик
Энцефалик
Ўткир ва ўткир ости
Ўткир ости ва сурункали
Кўкрак ва эрта ѐшдаги
болалар (4-5 ойликдан 3
ѐшгача)
Энцефалик
Резидуал
Ўткир ости ва сурункали
Мактабгача
ва
мактаб
ѐшидаги болалар
Энцефалик
Резидуал
Сурункали
Клиник манзараси
.
Токсоплазмознинг клиник белгилари ифодаланганлиги ҳомиланинг
инфицирланиш вақтига боғлиқлиги қабул қилинган – у қанчалик кеч
бошланса, ҳмила шунчалик кам зараланади ва касаллик шунчалик енгил
ўтади. Касалликнинг энг оғир шакллари онанинг I уч ойликда инфекция
билан зарарланиш ҳолатларида юзага келади. Бунда бола ташлаш,
гидроцефалия, чала кўтариш каби ҳолатлар юзага келади; янги туғилган
чақалоқларда одатда касалликнинг аисмптом шакллари пайдо бўлади.
Туғма токсоплазмознинг клиник манзараси жуда ҳам хилма-хил, аммо
клиник шакллари ягона патологик жараѐннинг изчил босқичлари
ҳисобланади ва бола қандай босқичда туғилганига боғлиқ. Кшпинча касаллик
МНТ ва ички аъзолар шикастланиши билан кечади.
Туғма токсоплазмознинг қуйидаги шакллари фарқланади:
– ўткир тарқоқ – сариқлик, жигар, талоқ катталашиши, бошқа ичик
аъзолар шикастланишлари, тана ҳарорати кўтарилиши (субфебрил, камроқ –
фебрил), доғли-папулѐзли тошма, лимфаденопатия, шишлар, камқонлик,
диаремя билан кечади;
– ўткир ости – талваса синдром, қусиш, термор, қўл-оѐқлар фалажлари,
шолликлари, калла-мия нервлари шикастланишлари, кучайиб борувчи
гидроцефалия, микроцефалия билан кечадиган фаол энцефалит ѐки
менингоэнцефалит белгилари устун келади;
241
– сурункали – энцефалопатиядан кейинги (МНТнинг турғун қайтмас
ўзгаришлари – гидро– ѐки микроцефалия, миядаги калцификатлар,
тортишишлар, ақлий, жисмоний, нутқ ривожланишининг орқада қолиши;
тутқаноқ хуружлари) ва кўз нуқсонлар (хориоретинит, кўкрув нервининг
атрофияси, колобома, микрофтальмия) босқичи.
Касалликнинг ушбу шаклларини ягона патологик жараѐн деб қараш
мумкин. Касалликнинг ўткир шаклида ҳомила туғилишдан олдин
инфицирланишини маълум бир ҳақиқат билан тахмин қилиш мумкин, қорин
ичида бошланган оғир инфекция туғилгандан сўнг ҳам давом этади. Қорин
ичи ривожланишининг эрта муддатларида ҳомиланинг инфицирланишида
ўткир тарқоқ босқич қорин ичида тўхтатиши мумкин ва бола сурункали
токсоплазмоз белгилари билан туғилади. Ўткир ости шакли, қорин ичида
бошланган тарқоқ токсоплазмоз тўхтаб ва бола МНТ шикастланиш
белгилари билан туғилган сурункали жараѐнга солиштирганда, анча кеч
инфицирланган болаларда бўлади. Туғма токсоплазмознинг оғир ўткир
шаклларидан ташқари енгил ва бирламчи-латент шакллари ҳам учраши
мумкин. Улар клиник жиҳатдан намоѐн бўлмайди, фақат иммунологик
силжишлар билан тавсифланади холос. Бундай токсоплазмозли сўст кечувчи
энцефалит оқибатлари анча кеч – 5-7 ѐшда ва ундан катта ѐшларда намоѐн
бўлиши мумкин.
Чақалоқлардаги ва ҳаѐтининг биринчи ойларидаги болаларда
касалликнинг резидуал шакли бола эмбриопатиялар (ВПС, қаттиқ танглай ва
юқори лаб ѐриғи, қўл-оѐқларнинг ривожланмаганлиги, микрофтальмия ѐки
кўз олмасининг тўлиқ бўлмаслиги, каттаракта, микроцефалия) нуқсонлари
билан, аммо давом этаѐтган патологик жараѐн ҳодисалари бўлмасдан
туғилганда ташхисланади.
Агар касаллик токсоплазмларнинг нобуд бўлиши натижасида касаллик
ривожланишининг анча кеч босқичларида тўхтаса, унда эмбрионал
242
нуқсонлар билан бир қаторда (ѐки уларсиз) фетопатиялар – МНТ ва кўз
томонидан яллиғланиш жараѐнларининг қолдиқ ҳодисалари аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |