Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet119/241
Sana26.02.2022
Hajmi2,72 Mb.
#468292
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   241
Bog'liq
neonatologiya

Патогенези

Ҳомиланинг қорин ичи зарарланиши патогенезида гипоксияга, 
метаболизм маҳсулотларининг таъсирига, гипертермияга катта аҳамият 
беришади. Ушбу омилларнинг таъсири уларнинг таъсир қилиш даврига 
боғлиқ (имплантация олди, эмбрионал, эрта ва кеч фетал, интранатал, 
неонатал). Органогенез ва плацентация даврида инфекцион эмбриопатиялар 
пайдо бўлади. Улар эмбрионда ҳаѐт билан мос келмайдиган қўпол 
ривожланиш нуқсонларини келтириб чиқаради, ҳомиладорлик ўз-ўзидан 
ҳомила тушиши билан тугайди. 
Гестацион даврнинг 4-кунидан 7-ойи бошланишига қадар ҳомилада 
инфекция қўзғатувчиларга нисбатан специфик сезгирлик пайдо бўлади. 
Септик этиологияли фетопатияларда ривожланиш нуқсонлари шаклланиши 
мумкин. Улар каналлар ва тешикларнинг торайиши ва тўсилишига олиб 
келадиган пролифератив ва алтернатив жараѐнларнинг натижасидир. 
Гестацион даврнинг 27-ҳафтасидан кейин ҳомила инфекция киришига 
жавобан лейкоцитар инфилтрация, тўқима ва гуморал ўзгаришлар шаклида 
ўзига хос реакция билан жавоб беради. Натижада, қорин ичи инфекцияси ва 
ҳомиланинг нобуд бўлиши, ҳомиланинг ривожланишдан орқада қолиши ѐки 
ҳомилани кўтаролмаслик юзага келиши мумкин. Агар ҳомила инфекцияси 


230 
ҳомиладорликнинг II ва III уч ойлигида содир бўлса, алоҳида аъзоларнинг 
инфекцион 
шикастланиш 
белгилари 
(гепатит, 
миокардит, 
менингит/менингоэнцефалит, хориоретинит), шунингдек тарқоқ инфекция 
симптомлари аниқланиши мумкин. 
Янги туғилган чақалоқларда қорин ичи инфицирланишнинг 
инфекцияли жараѐнга ўтиши унинг босқичига ва табиатига, иммунитетнинг 
ҳолатига боғлиқ, унинг учун ҳам носпецифик, ҳам специфик омилларнинг 
паст даражаси хос ва қорин ичи инфекцияси барча ҳолатларининг ўртача 
10% ни ташкил қилади (турли микроорганизмлар учун 5-50% оралиғида 
ўзгариб туради). 
Агар ҳомила туғилишдан бироз олдин инфицирланган бўлса, 
инфекцион жараѐннинг кўриниши касаллик босқичига боғлиқ бўлади: 
– агар туғилиш пайтида касаллик бошланғич босқичда бўлса, унда 
инфекция эрта неонатал даврнинг биринчи 3 кунида ўзини намоѐн қилади; 
– агар туғилиш касалликнинг охирги босқичида юзага келган бўлса, 
унда эрта неонатал даврда дезадаптация синдроми ривожланади ва латент 
инфекциянинг ривожланиш шароитида сурункали жараѐннинг шаклланиши 
содир бўлиши мумкин. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   241




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish