Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


ҚАҚО учун гуруҳга тааллуқлилиги маълум бўлган



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/241
Sana26.02.2022
Hajmi2,72 Mb.
#468292
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   241
Bog'liq
neonatologiya

 ҚАҚО учун гуруҳга тааллуқлилиги маълум бўлган 
қонни танлаш

Қон гуруҳи
Болага қуйилади (ювилган эритроцитлар)
онаники
боланики
A(II)
A(II)
A(II) – эритроцитлар AB(IV) ѐки A(II) зардоб билан
0(I)
A(II)
0(I) – эритроцитлар AB(IV) ѐки A(II) зардоб билан


216 
0(I)
B(III)
0(I) – эритроцитлар AB(IV) ѐки B(III) зардоб билан
AB(IV)
A(II)
A(II) – эритроцитлар AB(IV) ѐки A(II) зардоб билан
AB(IV)
B(III)
B(III) – эритроцитлар AB(IV) ѐки B(III) зардоб билан
ҚАҚО техникаси
. Операция стерил шароитларда амалга оширилади. 
Киндик венаси катетерланади (6-8 см), гуруҳли (совуқ ва иссиқ) синама ва 
биологик (ҳар 3 дақиқада 3 мл дан қуйиладиган қонни 3 марта киритиш) 
мослик синама бажарилади, шундан кейин 3-4 мл тезликда 10-20 (5-10) мл 
қонни чиқариш ва киритиш навбатма-навбат амалга оширилади. Операция 
давомийлиги қуйилаѐтган қон ҳажмига боғлиқ ва ўртача 2 соатдан 2,5 
соатгача вақтни ташкил қилади. Ҳар бир 100 мл қуйилган қондан кейин 
киндик венасига 10% ли калций глюконатнинг 1 мл/кг эритмаси юборилади. 
Операция вақтида чиқарилган қон ҳажми киритилган қон ҳажмига мос 
келиши керак. Операция тугатилгандан кейин киндик катетерига ярим 
кунлик дозада антибиотик юборилади. 
ҚАҚО тугантилгандан сўнг биринчи 3 соат ичида термометрия олиб 
борилади, диурез назорат қилинади, қизил қон, глюкоза, электролитлар, 
билирубин кўрсаткичлари текширилади. 
ҚАҚО да юзага келиши мумкин бўлган асоратлар

– юрак етишмовчилиги (қоннинг кўп миқдори тез юборилганда, 
гиперволемия, ҳажмли юклама оқибатида); 
– гиперкалиемия, гипокальциемия ѐки цитратлар ортиқчалиги сабабли юрак 
аритмиялари ва юрак тўхташи; 
– инфицирланиш; 
– ҳаво эмболияси (катетернинг кичик диаметрда бўлганлигида киндик 
венасидаги манфий босим сабабли); 
– киндик венаси ва ичакнинг катетер билан перфорацияси; 
– дарвоза венаси тромбози (катетердан юзага келган шикаст ва қоннинг 
кучли ивишқоқлиги сабабли); 
– портал гипертензия; 


217 
– анафилактик шок; 
– гипотермия; 
– ДТИ-синдром; 
– метаболик бузилишлар. 
Консерватив терапия ўз ичига фототерапияни, инфузион терапияни ва 
медикаментоз даволашни олади. 
Фототерапия – сариқликларни консерватив даволашнинг энг самарали 
ва хавфсиз услуби. Фототерапиянинг мазмуни: тўлқин узунлиги 440-460 нм 
бўлган нур таъсири остида билвосита билирубиннинг токсик 4Z– ва 15Z– 
изомерлари терида токсик бўлмаган 4Е-, 15Е-изомерларига, шунингдек 
люмибилирубинга айланади, улар сувда эрийди, заҳарли эмас ва буйраклар 
томонидан чиқарилади. 
Фототерапия ўтказиш учун ҳаво ранг (кундузги), шунингдек кўк, яшил 
рангли нур, галогенли, вольфрамли тўлқин узунлиги 45ғ-500 нм бўлган 
лампалар ишлатилади. Лампадан болагача бўлган масофа – 45-50 см. 
Даволаш узлуксиз (24 соат мобайнида) ва узук-узук услублар (ҳар 2 
соатда 2 соатдан, 2 соатдан кейин 4 соатдан) билан олиб борилади. Бир курс 
дозаси – 70-80 соат. Кунига 12 соатдан кам бўлган давомийликдаги 
фототерапия самарасиз ҳисобланади. Сеанс вақтида бола тўлиқ ечилган 
ҳолда кувезга ѐтқиўилади. Кўзлар ва гонадалар беркитилади. Ҳаѐтининг 1-7-
кунларидаги янги туғилган чақалоқларда фототерапияни амалга ошириш 
учун кўрсатмалар 17-жадвалда келтирилган. 
Жадвал №17.

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   241




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish