АВ0-тизим бўйича ЧГКнинг клиник кўринишлари хусусиятлари.
Онанинг қон гуруҳи 0(1), боланинг қон гуруҳи А(11) бўлганда ЧГК энг
тез тарзда ривожланади. Касаллик асосан биринчи ҳомиладорликда
ривожланади. Резус-тўқнашувга солиштирганда АВ0 бўйича ЧГК енгил
кечади. Касалликнинг шиш ва туғма сариқлик шакллари амалда бўлмайди,
сабаби ҳомилага бўлган антитаначалар фақат туғруқ вақтида киради.
Сариқлик кечроқ (ҳаѐтнинг 23-куни) пайдо бўлади, бу янги туғилган
чақалоқлар эритроцитлари рецепторларининг гуруҳли антиэритроцитар
антитаначаларга нисбатан етилмаганлиги билан боғлиқ. Жигар ва талоқ
212
катталашиши кам учрайди. Резус-омил бўйича ЧГК га қараганда ҳаѐтнинг 2-
3-ҳафтасида касаликнинг жузъий сариқлик ва камқонлик ривожланиши
билан кечадиган постнатал камқонлик шакллари кузатилади. Ўзакли
сариқлик, ДТИ-синдром кўринишидаги даҳшатли асоратлар амалда
бўлмайди.
Ташхислаш.
Пренатал ташхислаш ўз ичига қуйидагиларни олади:
– акушерлик анамнезни пухталик билан тўплаш, ЧГК бўйича хавф гуруҳидан
аѐлларни ажратиб олиш (ҳомиладорлик сонини ва улар орасидаги
интервални, аъзоларни кўчириб ўтқазиш, қон қуйиш бўлган ѐ
бўлмаганлигини, олдинги болаларида ЧГК мавжуд бўлганлигини, ҳозирги
вақтдаги ҳомиладорлик асоратларини баҳолаш);
– ҳомиладорлик вақтида антитаначалар титрини аниқлаш – 3 мартадан кам
бўлмаган тарзда амалга оширилади: ҳомиладорни ҳисобга олганда,
гестациянинг 18-20-ҳафтасида ва кейин антитаначалар мавжудлиги ва
титрига боғлиқ ҳолда кўрсатмалар бўйича (титр ошганда – ҳар ҳафталик
назорат). Онадаги Кумбснинг билвосита реакцияси мусбатлиги IgG
борлигидан далолат беради. α– ва β-антитаначалар учун диагностик титр – 1 :
512 ва кўп; ҳомиладорликнинг 1-ярмида резус-антитаначалар – 1 : 32, 2-
ярмида – 1 : 128 ва кўп; «сакровчи титр»;
– гелли тестни амалга ошириш;
– амниоцентезни бажариш (ҳомила атрофи суюқлигини текшириш). Агар
антитаначаларнинг диагностик титри аниқланган бўлса, унда гестациянинг
26-28-ҳафтасида ҳомила атрофи суюқлигининг оптик зичлиги (меъѐр ортади:
0,35-0,5), глюкоза миқдори (1,5 ммоль/л дан ошади), оқсил (3 г/л дан кўпга
ошади), эстрогенлар (пасаяди) текширилади;
– 20-22, 24-26, 30-32, 34-36 ҳафта муддатларида ҳомила ва йўлдош УТТ.
ЧГКнинг шишли шаклини (асцит, Будда вазияти), қалинлашган йўлдошлар,
гепатоспленомегалияни аниқлаш мумкин;
213
– допплерометрияни ўтказиш;
– КТГни олиб бориш (ҳомила гипоксияси).
– фетал ҳужайралар индексини аниқлаш (5,0 қиймати она организмига 0,25
мл ҳомила қони тушганлигидан далолат беради).
Постнатал ташхислаш ўз ичига қуйидагиларни олади:
– ЧГК ривожланиш хавфига эга янги туғилганлар гуруҳини ажратиш;
– кузатилиши мумкин бўлган клиник кўринишларни баҳолаш: тери
қопламлари сариқлиги ва/ѐки рангпарлиги, шишлар, гепатоспленомегалия,
неврологик симптоматика; лаборатор диагностика:
қони 0(I) гуруҳ ва/ѐки Rh-манфий оналардан янги туғилганларда қон
гуруҳини ва резус-омилини аниқлаш;
қоннинг биокимѐвий таҳлили: киндик қонида билирубин миқдорини
аниқлаш (51-61 мкмоль/л дан кўп), Полачек ѐки Кахинстоун
шкалалари қўлланилган ҳолда фракциялар бўйича билирубин
даражаси динамикаси, билирубиннинг ҳар соатлик ошишини аниқлаш
(6-8 мкмоль/л дан кўп);
гликемия даражасини аниқлаш (гипергликемия);
– қоннинг умумий таҳлили: гемоглобин, эритроцитлар, тромбоцитлар
камайиши
кузатилади,
ретикулоцитлар
миқдори
7%
дан
кўп,
нормобластларни 50% даг ортиқ, ўртамиѐна лейкоцитоз;
– иммунологик текширишлар: Кумбснинг бевосита реакцияси – антиген-
антитанача комплекси мавжудлигини аниқлайди. Текшириладиган материал
бўлиб янги туғилганларнинг эритроцитлари ҳисобланади, уларга антиген-
антинача комплекси агглютинациясини чақирувчи антиглобулинли зардоб
қўшилади. Гуруҳли мос келмасликда бу реакция биринчи 2– ва 3-кунларда
мусбат, резус-тўқнашувда – туғилганданоқмусбат; Кумбснинг билвосита
реакцияси – эркин блокловчи антиначалар – IgG мавжудлиги ҳақида далолат
беради (бу таҳлил учун бола ѐки она зардоби қўлланилади, унга маълум,
гуруҳли ѐки резус-тааллуқли антигенли структурага эга эритроцитлар
214
қўшилади, кейин маълум бир вақт оралиғидан кейин эритроцитлар
антиглобулинли зардоб қўшилиб ювилади. Реакция бола ҳаѐтининг 1-2-куни
мусбат).
АВ0-тизим
бўйича
тўқнашувнинг
диагностик
тестларидан
асосийларидан бири бўлиб она қони ва сутида, тузли ва оқсилли муҳитларда
аллогемагглютининг
титрини
аниқлаш
ҳисобланади,
бу
табиий
агглютининларни (IgM) иммунлилардан (IgG) ажратиб олиш имконини
беради. Иммун антитаначалар бўлганда аллогемаглютининларнинг оқсилли
муҳитдаги титри тузли муҳитдагига солиштирганда 4 марта кўп. Желатинали
синамани амалга ошириш ҳам мумкин (Розенфильд синамаси).
Эритроцитар антигенларнинг бошқа камѐб турлари бўйича она ва бола
орасидаги тўқнашув вазиятида индивидуал мосликга нисбатан тест амалга
оширилади (бола эритроцитлари + она қони зардоби – гемагглютинация қайд
қилинади).
Даволаш
.
ЧГКни даволаш оператив ѐки консерватив бўлиши мумкин.
Оператив даволаш қонни алмаштириб қайта қуйиш, плазмафарез,
гемосорбциядан иборат.
Оператив даволашга кўрсатмаларни лаборатор ва клиник турларига
бўлиш мумкин.
Лаборатор кўрсаткичлар ўз ичига қуйидагиларни олади:
– билирубин даражасини аниқлаш (киндик қонида – 76,5 мкмоль/л дан кўп;
1-куни – 170 мкмоль/л дан кўп; 2-куни – более 256 мкмоль/л дан кўп; 3-куни
– 340-400 (420) мкмоль/л);
– билирубиннинг соатбай ўсиши (7-8 (1011) мкмоль/л дан кўп);
– фитотерапия шароитида билирубин ўсиши – 4-6 соатда 17 мкмоль/л/соат;
– киндик қонида гемоглобин даражасини аниқлаш (110 г/л дан кам);
– Кумбснинг бевосита синамаси мусбатлиги.
Клиник кўрсаткичлар:
215
– исботланган сенсибилизацияли оналардан туғилган болаларда оғир
даражали ЧГК белгилари мавжудлиги (ҳомиладорлик даврида антитаначалар
титри, Кумбснинг мусбат синамаси, олдинги болаларда ҚАҚО ўтказилиши
билан кечган оғир ЧГК);
– янги туғилган чақалоқда билирубин интоксикацияси белгиларининг пайдо
бўлиши.
ҚАҚО учун қонни танлаш:
– ҚАҚО айланиб юрувчи қон ҳамининг 2 ѐки 3 карра ҳажмида олиб
борилади, янги туғилган чақалоқларда у 85-90 мл га тенг вам ос равишда 170-
240 мл/кг ни ташкил қилади;
– операция учун янги эритроцит массаси ишлатилади, тайѐрлаш муддати 3
кундан ошиқ эмас.
Қуйилаѐтган қон компоненти тўқнашув турига боғлиқ:
– резус-мос келмасликда бола қони гуруҳига мос резус-манфий эритроцит
массаси қуйилади;
– АВ0-мос келмасликда – қоннинг 0(I) гуруҳи эритроцит массаси (ювилган
эритроцитлар), қоннинг АВ(IV) гуруҳи зардоби ва боланинг резус-мослиги 2
: 1 нисбатда. Зардобнинг АВ(IV) гуруҳи бўлмаганда боланинг гуруҳли мос
келган зардоби қуйилиши мумкин (16-жадвал);
– иккиталик тўқнашувда 0(I) гуруҳ эритроцит массаси, резус-манфий ва
АВ(IV) зардоб 2 6 1 нисбатда қуйилади;
– камѐб омиллар бўйича она ва бола қони мос келмаслигида индивидуал
танланган донор қони қуйилади.
Жадвал №16.
Do'stlaringiz bilan baham: |