Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Йўлдош тўсиғининг ҳимоя роли



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/241
Sana26.02.2022
Hajmi2,72 Mb.
#468292
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   241
Bog'liq
neonatologiya

Йўлдош тўсиғининг ҳимоя роли. 
Меъѐрда ҳомиладорлик вақтида йўлдош ҳомиланинг 0,1-0,2 мл дан кўп 
бўлмаган қонини онага ўтказади, бу аксарият ҳомиладорларда организм 
сенсибилизациясига олиб келмайди. Сенсибилизация учун тахминан 0,5-5 мл 
ҳомила қони керак. Ҳомила эритроцитларининг онага кучли тушиши 
ҳомиладорликнинг охирида 37-ҳафтасидан бошлаб ва туғруқ вақтида йўлдош 
кўчганида содир бўлади. Бу вақтда фетал эритроцитларнинг тушиш ҳажми 3-
4 мл дан 10 мл га тенг. Ҳомиладорлкининг патологик кечиши (гестозлар, 
эндокрин касалликлар, бола тушиш хавфи, экстрагенитал птаология, 
йўлдошнинг 
аномал 
ривожланиши, 
инфекциялар) 
йўлдошнинг 
ўтказувчанлиги ошишига, ва мос равишда онага тушаѐтган ҳомила қони 
ҳажми кўпайишига олиб келади. 
Ёндош келган гуруҳли мос келмаслик – ҳимоя омили. Бунда онанинг 
табиий гуруҳли антитаначлари (α-, β-агглютининлар – IgM) ҳомила 
эритроцитларининг бир қисмини блоклайди (улар ѐ А-, ѐки В-антигенни 
тутади) ва шу билан она организмининг D-антигенга сенсибилизация 
хавфини камайтиради (3 дан 30% гача). 
Агар резус-манфий она гетерозиготали Rh-мусбат оанадан туғилган 
бўлса, бундай вазиятда D-антигенга нисбатан толерантлик ривожланади. 


205 
Агар боланинг отаси гетерозиготали бўлса, унда касаллик ривожланиш 
хавфи 2-4 марта пасаяди (Rh-манфий болалар туғилиш хавфи 50%, ҳомила D-
антигени изоантиген фаоллиги камайиши). 
Ҳомиладорлик вақтида аѐлнинг иммунсупрессив ҳолати. 
Rh-манфий одамларнинг чамаси 20-35% D-антигенга нисбатан жавоб 
реакцияси қобилиятига эга эмас. 
Патогенези.
Аллергик реакцияларнинг 3 та босқичи ажратилади. 
1-босқич (иммунологик)
– онанинг бирламчи сенсибилизацияси 
оқибатида қуйидагилар содир бўлади: 
– IgM бўлган антитаначалар ҳосил бўлиши (бирламчи иммун жавоб); 
– ҳомила эритроцитларининг онага тушиши давом этган вазиятда 
антитаначалар синтезининг асосан IgG ҳосил бўлишига ўтиши (иккиламчи 
иммун жавоб). Rh-мусбат ҳомила билан кейинги ҳомиладорликларда бир 
вақтнинг ўзида IgM ва IgG ҳосил бўлади, бунда иккинчиси устун келади; 
– иммун антитаначаларнинг йўлдош орқали ўтиши ва эритроцитлар юзасида 
фиксацияланиб АГ-АТ иммун комплекси ҳосил қилиши. IgM ѐки IgG 
антитаначаларининг турига боғлиқ ҳолда уларнинг ѐ гемолизи, ѐ функцияси 
бузилиши билан блокадаси содир бўлади. 
Антитаначалар тавсифлари: 
– IgM – анти-резус ва гуруҳли антитаначалар (агглютининлар – α– ва β-
антитаначалар) тўлиқ, бивалент юқори молекуляр (900 000 D) ҳисобланади, 
йўлдош тўсиғидан ўта олишмайди. Тузли муҳитда агглютинация қилиш, 
преципитацияланиш ва комплементни боғлаб олишга қодир. 
– IgG (субкласслари IgG2, IgG4) – гипериммун антирезус-антитаначалар ва 
гуруҳли антитаначалар (агглютининлар – изогемагглютининлар ва бошқ.). 
Антитаначаларнинг ушбу синфи гемолитик фаолликга эга. Улар нотўлиқ, бир 
валентли, паст молекуляр, йўлдош орқали эркин ўтади, тузли муҳитда 
агглютинация бермайди, аммо коллоид муҳитда ўртамиѐна елимланиш 


206 
қобилиятига эга. Туғруқдан кейинги даврда уларнинг она қонидаги 
циркуялцияси вақти – 3-4 ҳафтагача. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   241




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish