Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Сариқликларнинг дифференциал диагностикаси



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/241
Sana26.02.2022
Hajmi2,72 Mb.
#468292
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   241
Bog'liq
neonatologiya

Сариқликларнинг дифференциал диагностикаси. 
Дифференциал диагностикани амалга ошириш учун турли гуруҳдаги 
неонатал сариқликларнинг асосий ташхисий клиник-лаборатор мезонларини 
ҳисобга олиш керак. 
Гемолитические желтухи. 
Клиник мезонлар: сариқликнинг эрта бошланиши ва намоѐн бўлиши; 
тери қопламлари рангги оч-сариқ (заъфарон) рангдан лимон-сариқ ранггача; 
клиник манзара хусусиятлари: умумий аҳвол гемолиз ифодаланганлиги ва 
гипербилирубинемия даражасига (қониқарлидан оғир ҳолатгача) боғлиқ; 
ҳаѐтнинг биринчи соатлариданоқ гепато-спленомегалия аниқланади; нажас 
ва сийдикнинг нормал рангги (глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа етишмаслиги 
натижасидаги сариқликни истисно қилганда). 
Лаборатор мезонлар: 


200 
– енгил шаклларда киндик қонидаги билирубин концентрацияси меъѐрда – 51 
мкмоль/л дан кам, оҳир шаклларида – 51 мкмоль/л дан жиддий тарзда юқори; 
– бевосита фракциянинг нисбий улуши – 10-15% дан кам; 
– билирубиннинг соатбай ўсишининг юқорилиги – 5,2 мкмоль/л дан баланд; 
– киндик қонида гемоглобиннинг концентрацияси енгил вазиятда – 
меъѐрнинг паст чегарасида, оҳир ҳолларда – жиддий пасайган; 
– ҳаѐтнинг 1-ҳафтасида қоннинг умумий таҳлилида гемоглобин, 
эритроцитлар миқдори пасайиши ва ретикулоцитлар миқдори ошиши. 
Ирсий гемолитик сариқлик учун юқорида келтирилган клиник ва 
лаборатор белгиларнинг кечроқ пайдо бўлиши (1-кундан кейин), шунингдек 
қон суртмасини морфологик текширганда эритроцитлар шакли ва ўлчамлари 
ўзгарганлиги, уларнинг динамикада осмотик турғунлиги бузилиши хос. 
Конъюгацияли сариқликлар. 
Клиник мезонлар: 
– сариқликнинг анча кеч бошланиши, ҳаѐтнинг 1-2-кунларидан кейин 
(Криглер–Найар синдромидан ташқари); одатда ҳаѐтнинг 4-кунидан кейин 
сариқлик кучайиб боради; ҳаѐтнинг 2-3-ҳафтасидан кейин ҳам камаймайди;
– тери қопламлари оловсимон тусга эга; боланинг умумий аҳволи одатда 
қониқарли, ифодаланган гипербилирубинемияда ѐмонлашиши мумкин; 
гепатоспленомегалия йўқ; 
– сийдик ва нажаснинг рангги одатий (Криглер–Найар синдромидан 
ташқари). 
Лаборатор мезонлар: 
– туғилганда киндик қонидаги билирубина ва гемоглобин концентрациялари 
меъѐрга мос келади; 
– билирубиннинг ҳар соатда ошиши ва унинг максимал концентрацияси 
одатда физиологик сариқликга хос рақамлардан баланд; 
– қондаги умумий билирубин билвосита билирубин ҳисобига ортади; 


201 
– бвосита фракциянинг нисбий улуши 10% дан кам; 
– 
қоннинг 
умумий 
таҳлилида 
гемоглобин, 
эритроцитлар 
ва 
ретикулоцитларнинг меъѐрий қийматлари. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   241




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish