Йўлдош тўсиғининг ҳимоя роли.
Меъѐрда ҳомиладорлик вақтида йўлдош ҳомиланинг 0,1-0,2 мл дан кўп
бўлмаган қонини онага ўтказади, бу аксарият ҳомиладорларда организм
сенсибилизациясига олиб келмайди. Сенсибилизация учун тахминан 0,5-5 мл
ҳомила қони керак. Ҳомила эритроцитларининг онага кучли тушиши
ҳомиладорликнинг охирида 37-ҳафтасидан бошлаб ва туғруқ вақтида йўлдош
кўчганида содир бўлади. Бу вақтда фетал эритроцитларнинг тушиш ҳажми 3-
4 мл дан 10 мл га тенг. Ҳомиладорлкининг патологик кечиши (гестозлар,
эндокрин касалликлар, бола тушиш хавфи, экстрагенитал птаология,
йўлдошнинг
аномал
ривожланиши,
инфекциялар)
йўлдошнинг
ўтказувчанлиги ошишига, ва мос равишда онага тушаѐтган ҳомила қони
ҳажми кўпайишига олиб келади.
Ёндош келган гуруҳли мос келмаслик – ҳимоя омили. Бунда онанинг
табиий гуруҳли антитаначлари (α-, β-агглютининлар – IgM) ҳомила
эритроцитларининг бир қисмини блоклайди (улар ѐ А-, ѐки В-антигенни
тутади) ва шу билан она организмининг D-антигенга сенсибилизация
хавфини камайтиради (3 дан 30% гача).
Агар резус-манфий она гетерозиготали Rh-мусбат оанадан туғилган
бўлса, бундай вазиятда D-антигенга нисбатан толерантлик ривожланади.
205
Агар боланинг отаси гетерозиготали бўлса, унда касаллик ривожланиш
хавфи 2-4 марта пасаяди (Rh-манфий болалар туғилиш хавфи 50%, ҳомила D-
антигени изоантиген фаоллиги камайиши).
Ҳомиладорлик вақтида аѐлнинг иммунсупрессив ҳолати.
Rh-манфий одамларнинг чамаси 20-35% D-антигенга нисбатан жавоб
реакцияси қобилиятига эга эмас.
Патогенези.
Аллергик реакцияларнинг 3 та босқичи ажратилади.
1-босқич (иммунологик)
– онанинг бирламчи сенсибилизацияси
оқибатида қуйидагилар содир бўлади:
– IgM бўлган антитаначалар ҳосил бўлиши (бирламчи иммун жавоб);
– ҳомила эритроцитларининг онага тушиши давом этган вазиятда
антитаначалар синтезининг асосан IgG ҳосил бўлишига ўтиши (иккиламчи
иммун жавоб). Rh-мусбат ҳомила билан кейинги ҳомиладорликларда бир
вақтнинг ўзида IgM ва IgG ҳосил бўлади, бунда иккинчиси устун келади;
– иммун антитаначаларнинг йўлдош орқали ўтиши ва эритроцитлар юзасида
фиксацияланиб АГ-АТ иммун комплекси ҳосил қилиши. IgM ѐки IgG
антитаначаларининг турига боғлиқ ҳолда уларнинг ѐ гемолизи, ѐ функцияси
бузилиши билан блокадаси содир бўлади.
Антитаначалар тавсифлари:
– IgM – анти-резус ва гуруҳли антитаначалар (агглютининлар – α– ва β-
антитаначалар) тўлиқ, бивалент юқори молекуляр (900 000 D) ҳисобланади,
йўлдош тўсиғидан ўта олишмайди. Тузли муҳитда агглютинация қилиш,
преципитацияланиш ва комплементни боғлаб олишга қодир.
– IgG (субкласслари IgG2, IgG4) – гипериммун антирезус-антитаначалар ва
гуруҳли антитаначалар (агглютининлар – изогемагглютининлар ва бошқ.).
Антитаначаларнинг ушбу синфи гемолитик фаолликга эга. Улар нотўлиқ, бир
валентли, паст молекуляр, йўлдош орқали эркин ўтади, тузли муҳитда
агглютинация бермайди, аммо коллоид муҳитда ўртамиѐна елимланиш
206
қобилиятига эга. Туғруқдан кейинги даврда уларнинг она қонидаги
циркуялцияси вақти – 3-4 ҳафтагача.
Do'stlaringiz bilan baham: |