Юқумли патологиянинг умумий тавсифи.
Неонатологияда “қорин ичи инфицирланиш”, “қорин ичи инфекцияси”
ва “туғма инфекция” тушунчалари кўпинча аралаш талқин этилади.
Адабиѐт маълумотларига кўра, перинатал тиббиѐт мутахассислари
“қорин ичи инфекция” атамаси ташхис сифатида ишлатилмаслиги
кераклигини таъкидлашади. Ушбу атама ҳомиланинг қорин ичида
микроорганизмлар, инфекцияларнинг потенциал қўзғатувчилари билан
алоқада бўлганлик ҳақиқатини белгилаш учун ишлатилади, аммо унда
юқумли касаллик мавжудлиги ѐки йўқлиги ҳақида маълумот йўқ.
227
Ҳомиланинг ва янги туғилган чақалоқнинг қорин ичи инфицирланиши
тушунчасида кўплаб ноқулай омиллар таъсирида юзага келадиган патологик
ҳолат тушунилади, ноқўлай омиллар орасида етакчи ўринни онанинг юқумли
патологияси ва шунга боғлиқ бўлган чақалоқнинг иммунологик реакцияси
ўзгариши шароитларида ҳомила атрофи сувининг, йўлдошнинг, киндикнинг,
ҳомиланинг қорин ичида инфицирланиши эгаллайди.
Қорин ичи инфицирланишнинг учраш тезлиги 6% дан 53% атрофида
ўзгариб туради, чала туғилган чақалоқлар орасида 70% га етиб боради.
Янги туғилган чақалоқнинг бирламчи микробли колонизацияси туғруқ
жараѐнида содир бўлади. Нормал шароитларда ҳомила коагулаза-манфий
стафилококклар томонидан колонизация қилиниши мумкин, улар кўпинча
онанинг туғруқ каналида, ҳомила атрофи суюқлигида ва йўлдошда
жойлашади. Экмаларда грамманфий флора, Staphilococcus aureus, В гуруҳи
стрептококклари устун келади, уларнинг ассоциацияси патологик
колонизация ҳақида далолат беради, бу ҳолат одатда қорин ичи инфекцияси
бўйича хавф гуруҳига тааллуқли янги туғилган чақалоқларда кузатилади.
Этиологияси
.
Антенатал даврда қорин ичи инфицирланишнинг ривожланиш хавф
омиллари қуйидагилар:
1) оғирлашган акушерлик анамнез – ҳомила тушиши, ўлик туғилиш,
олдинги вақтидан илгари туғруқлар, неонатал даврда олдинги болалар
ўлими, абортлар.
2) ҳомиладорликнинг патологик кечиши – гестозлар, ҳомиладорклик
тўхташ хавфи, кўп сувлилилк, истмик-цервикал етишмовчилик ва унинг
жарроҳлик тузатилиши, ҳомиладор аѐлларнинг камқонлиги, сурункали
юқумли ва соматик касалликларнинг қўзиши.
3) генитал патология – урогенитал инфекция, колпит, эндоцервицит.
4) йўлдошдаги патологиялар.
5) ҳомиладорлик пайтида ўтказилган юқумли касалликлар.
228
Интранатал даврда инфекция ривожланиш хавф омилларига
қуйидагилар тааллуқли.
1. Туғруқнинг асоратли кечиши – туғруқдаги юқумли касалликлар
(урогенитал инфекция, симптомсиз бактериурия, цистит, сурункали
инфекция ўчоқларининг қўзиши, ўткир респираторли вирусли инфекциялар,
пиелонефрит), иситмалаш, ҳомила атрофи сувининг туғруққача чиқиши
(сувсиз давр 6 соатдан ортиқ), кўп сонли вагинал текширувлар, узайтирилган
туғруқ.
2. Боланинг асфиксия, аспирация синдроми билан туғилиши,
жонлантириш тадбирларини бажарилиши.
3. Туғруқдан кейинги даврда онадаги инфекцион жараѐн.
4. Боланинг ҳаддан ташқари совқотиши.
5.
Парваришлашнинг
санитар-эпидемиологик
тартиби
ва
қоидаларининг бузилиши.
Ҳомила кўпинча кўтарилувчи йўл билан (онанинг жинсий йўлларидан)
инфицирланади, айниқса бактериал вагинозда, деган фикр устунлик қилади.
Ҳомила атрофидаги сувда микроорганизмларнинг персистенцияси уларнинг
кўпчилигининг ушбу субстратнинг бактерицид хоссаларини бузиш
қобилияти билан боғлиқ. Бактериал кимѐвий токсинлар киндик томирлари
қонидан ва межворсинчатқй қондан (хорион пластинка орқали)
нейтрофилларнинг ҳомила атрофи суюқлигига кўчишини кучайтиради.
Ҳомила атрофи суюқлик таркибидаги нейтрофиллар ва бактериялар
фосфолипаза ажратишади. Фосфолипаза ферментация жараѐнида амнион
ҳужайраларидан арахидон кислотасини ҳосил қилади, у кейинчалик
простогландин Е2 (бачадон бўйинчаси кенгайишига олиб келувчи) ва
простогланин F2a га (бачадоннинг қисқаришига олиб келувчи) айланади.
Ҳомила атрофи сувларининг антимикроб фаоллиги қисқа вақтли.
Уларнинг минимал даражада бактериалар билан ифлосланиши бачадон
бўйинчаси 4 см гача очилганда минимал, 6 см ва ундан кўп очилганда
229
максимал бўлади. Қобиқлар бутун бўлганда, шунингдек ҳомила қобиғининг
эрта ѐрилишида ҳомила атрофи сувларининг микроблар билан ифлосланиши
йўлдошда ва киндик томирларида яллиғланиш ўчоқларининг пайдо
бўлишига шароит яратади. Шунинг учун қўзғатувчининг ҳомилага гематоген
йўл билан кириш хавфи юзага келади. Инфицирланиш бошқа йўллар билан
ҳам содир бўлиши мумкин: трансплацентар, трансдецидуал (девор ва
децидуал қобиқ орасидаги йирингли ўчоқлардан), пастга тушувчи (қорин
парда бўшлиғидаги ўчоқларидан бачадон найчалари орқали).
Хомиладаги юқумли жараѐннинг табиати ва оғирлиги инфекция
пайтида унинг қорин ичи ривожланиш босқичи билан белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |