218
Эслатма
. Билирубинли энцефалопатия хавфини оширадиган птаологик
омиллар бола организмига таъсир қилганда
билирубиннинг минимал
кўрсаткичлари даволашни бошлашга кўрсатма бўлиб ҳисобланади.
Билирубин даражаси боланинг шу ѐшига мос келадиган рақамларга
етганда фототерапия тўхтатилади. Фототерапиянинг ножўя таъсирлари:
– сув йшқотилиши – унинг олдини олиш учун болалар қўшимча равишда 20-
25 мкг ҳажмда суюқлик олишлари лозим;
– яшил рангли нажас – билирубиннинг фотодериватлари чиқарилаѐтганлик
белгиси;
– «бронза ранг бола» – бевосита билирубиннинг баланд рақамлари бўлган
болаларда кузатиалади (теридаги транзитор тошма, витамин В2 нинг
транзитор етишмаслиги,
исиб кетиш, тромбоцитопенияга, гемолизга
мойиллик).
Фототерапияга қарши кўрсатмалар:
– оғир даражадаги камқонлик;
– сепсис;
– механик сариқлик;
– геморрагик синдром.
Фототерапия амалга оширилишига қарамасдан билирубиннинг соатбай
ўсиши 6,8 мкгмоль/л бўлган вазиятдаги турли хил тўқнашувда ОЗПКни
олдини
олиш
учун
ҳаѐтнинг
биринчи
соатларида
стандарт
иммуноглобулинларни ҳар 2 соатда 0,5 г/кг ѐки ҳар 4 соатда 1,0 г/кг (ўртача
доза 800 мг/кг) дозаларда вена ичига юбориш тавсия қилинган.
Инфузион
терапия езинтоксикация, билирубин конъюгацияси ва
чиқарилиш жараѐнларини яхшилаш мақсадида амалга оширилади.
Қўлланиладиган эритмалар: кристаллоидлар – глюкозанинг 5-10% ли
эритмалари, ҳаѐтнинг 2-кунидан бошлаб глюкозага 1:2 нисбатда физиологик
эритма; коллоидлар – альбеминнинг 5-10% ли (10-15 мкг) эритмаси,
219
гипопротеинемияда тайинланади. Билирубиннинг критик рақамларида қарши
кўрсатмага эга. Инфузион терапия учун керак бўлган суюқлик ҳажми
умумқабул қилинган қоидалар бўйича фототерапиядаги ятроген йўқотишлар
ҳисобга олинган ҳолда ҳисобланади (чамаси 20 мл/кг/кун). Суюқликнинг
вена ичига томчилаб юбориш тезлиги глюкоза утилизацияси тезлигидан
юқори бўлиши керак эмас – 0,3-0,5 г/кг/соат (10-15 мл/соат).
Медикаментоз даволаш ўз ичига қуйидагиларни олади.
– жигарнинг конъюгацион тизимини фаоллаштириш (фенобарбитал,
зиксорин 5-10-15 мг/кг/кун), аммо ҳозирги
кунга келиб фенобарбитални
қўллаш мақсадга муврфиқ эмас деб белгиланган, сабаби даво самараси
препаратни қабул қилган кундан бошлаб 35 кун ўтгандан сўнг бошланади.
Препаратни касалликнинг чўзилган кечиш ҳолатида қўллаш мумкин;
– ичакда билирубин абсорбциясига олиб келадиган препаратларни қўллаш
(холестирамин – 1,5 г/кг/кун; агар-агар – 0,4-0,5 г/кун; карболен – 0,15-0,25
г/кг/кун);
– сафро ҳайдовчи препаратларни тайинлаш (аллохол, 12,5% ли
магний
эритмаси ичишга; 2% ва 6% ли магний эритмалари электрофорез
кўринишида жигар соҳасига курс билан);
– ҳужайра мембраналарини барқарорлаштирувчи препаратларни киритиш
(витаминлар Е, А; АТФ);
– гепатопротекторларни қўллаш (эссенциале, рибоксин);
– Касалликнинг чўзилган кечишида – хофитол – 2-3 томчидан кунига 2-3
марта оғиз орқали, урсофальк – 10-15 мг/кг кунига 2
марта
овқатлантиришдан 15 дақиқа олдин;
– антигеморрагик терапия кўрсатилган (дицинон, адроксон, этамзилат).
Меконийда юқори концентрацияларда бўладиган билирубинни ичакдан
чиқариб таашлаш учун бола ҳаѐтининг биринчи кунларида тозаловчи
клизмалар буюрилади.
220
ЧГК ни олдини олиш ўз ичига оилани режалаштиришни, биринчи
марта
ҳомиладор
бўлганарга
ва
биринчи
марта
туғаѐтган
(сенсибилизацияланмаган) аѐлларга, резус-мусбат бола туққанларга
туғруқдан кейин ѐки абортдан сўнг биринчи кунда антирезус-глобулинли
зардоб юборишни олади. Ҳомиладор аѐлга турмуш ўртоғидан олинган «тери
лаҳтаги»ни кўчириб ўтқазиш, ҳомиладор аѐлга турмуш ўртоғининг лимфа
суспензиясини
киритиш,
плазмафарез
(плазмаабсорбция),
йўлдош
етишмовчилигини
олдини олиш, ҳомилани УТТ мониторингги ва ЧГК
ривожланиши хавф гуруҳидаги аѐлларда, ўз вақтида туғруқ бўлиши учун (36-
37 ҳафтада) антитаначалар титрини аниқлаш. Ҳомиладорликни вақтидан
ўтказиб юбориш мақсадга мувофиқ эмас.
ЧГКни бошидан ўтказган янги туғилган чақалоқларни реабилитацияси
ўз ичига қуйидагиларни олади:
– 6 ой давомида диспансер кузатув;
– 1 ойда бир марта қоннинг умумий таҳлили ва билирубиннинг фракциялар
бўйича таҳлили;
– невропатолог ва иммунолог маслаҳати;
3 ойдан кейин БЦЖ билан эмлаш;
– камқонлик,
энцефалопатиялар, жигар шикастланишининг медикаментоз
реабилитацияси.