Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet121/241
Sana26.02.2022
Hajmi2,72 Mb.
#468292
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   241
Bog'liq
neonatologiya

Этиологияси

Қорин ичи инфекцияларини қўзғатувчиларнинг 3 синфи бўйича 
таснифлаш мумкин: бактериялар, вируслар, оддийлар (токсоплазмалар, 
тричомонадлар, плазмодия). 
Ҳозирги вақтда ҳомиланинг ва янги туғилган чақалоқнинг ҚИИ етакчи 
қўзғатувчилари бўлиб грам-манфий факултатив анаэроб бактериялар: 
эшерихийлар, клебсиеллалар, протейлар ва бошқа колиформ бактериялар 
ҳисобланади. Улар паст вирулентликга эга, шунинг учун ҳам улар инфекция 
ўчоғида жуда кўп миқдорда йиғилганидагина инфекцион жараѐнни 


232 
чақириши мумкин. Инфекция қўзғатувчилари юққан вақтда ҳомилада 
шартли-патоген бактерияларга нисбатан на меъѐрий микрофлора ва на 
пассив иммунитет йўқ, бу инфекцион жараѐн ривожланишини белгилаб 
беради. 
Сўнгги йилларда ҳомила ва янги туғилган чақалоқ патологияси 
ривожланишида Б гуруҳидаги стрептококкларнинг роли ошди, саабаби 
амалиѐтга 
аминогликозидлар 
кенг 
тадбиқ 
қилинмоқда-ки, 
бу 
микроорганизмлар ушбу препаратларга нисбатан табиий турғунликка эга. 
Ҳомиладор аѐлларда Б гуруҳидаги стрептококкларни ташиш учраш тезлиги 
жуда катта фарқ билан ўзгариб туради – 1,5 дан 30% гача. Цервикал 
каналнинг бактериялар билан 105 КОЭ/мл га тенг ѐки ундан кўп даражада 
ифлосланиши ҳомила учун хавфлидир. 
Ҳозирги вақтда ҳомиладаги бактериялар орасида олдин перинатал 
инфекцияларда учрамаган бошқа қўзғатувчилар ҳам аниқланган. Булар 
қаторига Haemophylus influenzae, агемолитик стрептококклар, Д гуруҳи 
стрептококклари, спора ҳосил қилмайдиган анаэроблар киради. Бундан 
ташқари, ҳомила ва янги туғилган чақалоқнинг ҚИИ қўзғатувчилари бўлиб 
микоплазма, хламидия, замбуруғлар ҳам бўлиши мумкин. Микроорганизмлар 
таснифида микоплазмалар риккетсия ва вируслар ўртасида оралиқ ўринни 
эгаллайди. Микоплазмаларнинг асосий ўзига хос хусусиятларидан бири бу 
ҳужайра ичидаги паразитликда микроб ҳужайраларининг сирт тузилишига 
таъсир қилувчи терапевтик агентларга нисбатан қаршиликни юзага 
келтирувчи барча компонентларига эга ригид ҳужайра девори йўқлигидир. 
Хламидиялар граммусбат бактериялар ва вируслар ўртасида оралиқ ўринни 
эгаллайди ва ҳужайра ичидаги паразитлик қилиш қобилиятига эга. 
Сўнгги йилларда аѐллар орасида вагинал кандидоз учраш тезлигининг 
кўпайиши кузатилмоқда. Замбуруғли инфекция янги туғилган чақалоқларда 
нафақат оғиз ва тери кандидози кўринишларига сабабчи бўлиши мумкин, 


233 
балки ривожланишнинг турли босқичларида оғир ҳомила патологияларини 
келтириб чиқариши мумкин. 
Замонавий тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ҳомиланинг қорин ичи 
зарарланишини айнан онанинг вирусли инфекциялари чақиради. Туғма 
патологиянинг ривожланишига сабаб бўлган вирус турларининг спектри 
доимий 
равишда 
кенгайиб 
бормоқда. 
Қизилча, 
оддий 
герпес, 
цитомегаловирусдан ташқари, уни сувчечак, гепатит Б ва C, грипп 
вируслари, аденовируслар, парво– ва энтеровируслар, шунингдек бошқа 
вируслар чақириши мумкин. ПҚўзғатувчининг ҳомила организмига 
киришининг 5 та асосий йўли мавжуд: кўтарилиб борувчи, тушиб борувчи, 
гематоген, трансдецидуал ва аралаш. ИНфицирланишнинг кўтарилиб 
борувчи йўли энг хавфли ҳисобланади. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   241




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish