Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet122/241
Sana26.02.2022
Hajmi2,72 Mb.
#468292
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   241
Bog'liq
neonatologiya

Клиник манзараси

Юқумли касалликнинг клиник белгилари туғилгандан кейин дарҳол 
(қорин ичи анте-, интранатал инфекция) ѐки эрта антенатал даврнинг анча 
кеч муддатларида намоѐн бўлиши мумкин. Юқумли касалликнинг умумий 
белгилари ноаниқ ва жуда хилма-хилдир. Дифференциал ташхисотда катта 
қийинчиликлар перинатал гипоксияга боғлиқ бўлган инфекцияли токсикоз ва 
дезадаптация симптомларининг ўхшашлиги туфайли юзага келади, айниқса 
эрта туғилган чақалоқларда. 
Юқумли касалликларнинг энг муҳим диагностик клиник симптомлари 
18-жадвалда келтирилган. 
Жадвал 18. 
Юқумли касалликларнинг клиник белгилари

Тизим 
Симптомлар 
Нафас олиш 
Тахипноэ ѐки апноэ, нафас олишда ѐрдамчи мушакларнинг 
иштироки, цианоз. 
МНТ 
Летаргия, қўзғалиш, талвасалар, мушаклар гипотонияси. 
Овқат ҳазм қилиш 
Қон кетиш, йўқ ѐки суст сўриш, регургитация, қусиш, 
гепатоспленомегалия, диарея 


234 
Юрак-қон томир 
Тахикардия, брадикардия, микроциркуляция бузилиши, 
артериал 
гипотензия, 
юракнинг 
нисбий 
тўмтоқлик 
чегараларининг кенгайиши, юрак тонлари бўғиқлиги 
TORCH-инфекция учун қуйидаги умумий белгилар хос: 
– катталарда субклиник кечиш мойиллиги; 
– ҳомиладорлик вақтида латент инфекция фаоллашганида онада 
специфик IgG мавжудлиги сабабли йўлдошнинг анча кам жадалликда 
инфицирланиши ва ҳомиланинг шикастланиш оғирлиги камлиги бўлади; 
– ҚИИ қўзғатувчилари одатда ташхислаш қийин бўлган касалликларни 
келтириб чиқаради. Уларни аниқлаш учун сезгир серологик синамалар талаб 
қилинади; 
– ТОRCH агентлар томонидан чақирилган тўғма инфекциялар 
ҳомилада специфик IgM-антитаначаларнинг эрта ҳосил бўлишига олиб 
келади; 
– TORCH агентлар учун маълум бир аъзолар ва тизимларга нисбатан 
ўхшашлик хос, асосоан МНТга, юракга, мононуклеар тизимга, кўриш 
аъзосига. 
ҚИИ ривожланишида вақт омилларининг ҳал қилувчи аҳамиятига 
қарамасдан, унга қуйидагилар ҳам таъсир кўрсатади: 
– қўзғатувчининг тури ва вирулентлиги; 
– инфицирланишнинг катталиги; 
– қўзғатувчининг тўқима ва аъзоларга ўхшашлиги; 
– қўзғатувчининг кириш йўллари; 
– она организмининг ҳомилада касалликни олдини олиш хусусияти; 
– гестация муддати; 
– ҳомиланинг иммун жавобга бўлган қобилияти; 
– ҳомиладорлик кечиши хусусияти; 
– қорин ичи ва интранатал гипоксия; 


235 
– ҳомиладорлик вақтида катта миқдордаги дори терапияси. 
Ташхислаш. 
ҚИИни ташхислаш анамнез, клиник ва лаборатор-инструментал 
текширишлар натижалари тўпламига таянади. Клиник ва анамнестик 
маълумотларни комплекс таҳлил қилиш учун ҚИИ дифференциал 
ташхисотига бағишланган 19-жадвалдан фойдаланиш мумкин. 
Беморда аниқланган диагностик коэффициентларни қўшиш керак. 21 
балл ва ундан кўп бўлганда ҚИИ эҳтимоли жуда катта ва лаборатор 
текширишлар зарурдир. 20-13 баллда ҚИИ ташхиси шубҳали, 12 балл ва 
ундан кам бўлганда – ҚИИ ташхиси қўйиламайди. 
Янги туғилган чақалоқларда инфекция ривожланиш хавфи 20-жадвалда 
келтирилган балл бўйича ҳисоблаш орқали ҳам аниқланиши мумкин. 
Балларнинг 
маълум 
бир 
йиғиндиси 
юқумли 
касаллик 
ривожланишининг аниқ бир даражасига мос келади: 
– 0 балл – минимум хавф; 
– 1-2 балл – ҳртамиѐна хавф даражаси; 
– 3 балл ва ундан кўп – юқори хавф даражаси. 
Лаборатор диагнсотика жараѐни қуйидаги босқичларга бўлинади: 
– қорин ичи даврида ташхислаш; 
– бола туғилиш вақтидаги эрат ташхисот; 
– клиник белгилар намоѐн бўлганда ҚИИ ташхисланиши. 
Қорин ичи ривожланиш даврида ташхислаш услубларини билвосита ва 
бевосита турларига ажратиш мумкин. Бевосита услублар эмбрионда, 
ҳамилада ва ҳомила пушти қисмларида, хорион аспиратида, ҳомила атрофи 
сувларида, ҳомила қонида қўзғатувчини ажратиб олишга асосланган. Уларга 
бактерископик, цитологик, гистологик, электтрон-микроскопик ва экиш 
услублари киради. 
Серонегатив ҳомиладорларда IgM бирламчи инфекция ривожланиши 
ҳақида гувоҳлик беради, унча катта бўлмаган титрда IgG аниқланиши – аввал 


236 
инфекцион агент билан иммунизация бўлагнлиги ҳақида далолат беради. 
Динамикада IgG титри ошиши ѐки IgM пайдо бўлиши ҳомиладорлик вақтида 
инфекциянинг қайталанганлигини кўрсатади. 
ҚИИни клиник олди диагностикаси учун бола туғилган пайтда 
текшириш объектлари бўлиб ҳалқум, ошқозондан олинган аспиратлар, 
конъюнктива, қулоқ ажралмалари, периферик қон (умумий оқсил ва унинг 
фракцияларини, 
ўткир 
босқич 
кўрсаткичларини, 
А, 
М, 

иммуноглобулинларни, С-реактив оқсилни аниқлаш), сийдик, нажас, орқа 
мия суюқлиги, йўлдош (гистологик ва микробиологик текширувлар) 
ҳисобланади. ҚИИ диагностикасида онадаги, ҳомила атрофи суюқлигидаги, 
йўлдошдаги, ҳомила тўқималаридаги ва чақалоқдаги қўзғатувчини аниқлаш 
катта аҳамиятга эга. 
Скрининг-тестлар сифатида ҳомила атрофи сувларини ва янги туғилган 
чақалоқ ошқозони таркибини микроскопик текширишни қўллаш мумкин. 
ГРам бўйича бўялган суртмаларни текширганда қўрув майдонида 
лейкоцитларни ва грамманфий микрофлорани аниқланиши янги туғилган 
чақалоқнинг юқори даражада инфицирланганлигидан далолат беради. 
Янги туғилган чақалоқда ҚИИнинг клиник бегилари пайдо бўлганда 
қуйидагилар ташхисни тасдиқлайди: 
– биологик фаол муҳитлардан (қон – респиратор вируслар, 
бактериялар; сийдик – цитомегаловирус, микоплазмалар; бурун-ҳалқум 
ювиндиси – қизилча, герпес вируслари, энтеровируслар, респиратор 
вируслар; ошқозон таркиби ва нажас – энтеровируслар, бактериялар; 
везикулалар таркиби – герпес вируси; орқа мия суюқлиги – қизилча, герпес 
вируслари, цитомегаловирус, энтеровируслар, микоплазмалар) ажратиб 
олиниши; 
– она ва болада 10-14 кундан кейин динамикада олинган серологик 
текширишлар маълумотлари. Болада антитаначалар (IgG) титри 4 ва ундан 
кўп марта ошиши ҳолатида инфекцион жараѐннинг фаоллиги ҳақида 


237 
гапириш мумкин. ELISA услуби ѐрдамида у ѐки бу қўзғаутвчига нисбатан 
специфик IgM лар аниқланади. ҚИИ диагностикасида бошқа серологик 
услублар (нейтрализация реакцияси, гемагглютинация тормозланиши 
реакцияи, РПГА, латекс-агглютинация, иммун блотинг, иммунофлюросцент, 
радиоиммунологик ва иммунферментли таҳлиллар) ҳам қўлланилади. 
Окулист кўригини ўтказиш ва бош мия, шунингдек қорин бўшлиғи 
аъзоларини ултратовуш текширувлари зарур. 
Даволаш. ҚИИ билан хасталанган болаларни даволаш комплекс тарзда, 
дифференциалланган бўлиши керак ва специфик ҳамда носпецифик терапия 
услублари қўлланилган ҳолда амалга оширилиши лозим. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   241




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish